3:34

Ирода кучи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсонни турли қийинчиликлар ва ташвишлардан чиқишига ёрдам берадиган нарса бу иродалиликдир. Ирода ҳар бир инсонни олдига қўйган мақсадига эришишга ёрдам берадиган хусусият. Шундай экан, бугун сизлар билан қандай қилиб иродамизни чархлашга ёрдам берадиган баъзи нарсалар ҳақида сухбатлашамиз. Биринчидан, ҳар куни қиладиган қарорларингиз сонини камайтиринг. Инсон кун давомида мисли кўрилмаган миқдорда қарорлар қабул қилади. Келли Макгонинал “Ирода кучи. Уни қандай ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мумкин” китобида ёзишича, биргина овқат танлаш учун кун давомида 400га яқин қарор қабул қилинади. Йўқ, хато ёзилмади. Фақат сиз бу чексиз майда қарорларни сезмайсиз. Уларнинг ҳар бири мияни чарчатади ва кун охирига бориб руҳан толиқишга олиб келади. Шунинг учун кун давомида қабул қиладиган миллионлаб қарорларингизни таҳлил қилинг ва уларнинг сонини камайтиришга ҳаракат қилинг.

Narrator 2 Масалан, эртага қандай кийим кийишингизни, тушликда ва кечки пайт қандай овқат ейишингизни режалаштириб олинг.  Шу тарзда кунлик ҳаракатларингизни “автоматлаштиринг”. Энг муҳим қарорларни куннинг биринчи ярмида қабул қилинг. Психологлар “эгонинг тугаши” ҳақида сўз юритишади. Бу кун давомида қарор қабул қилиш ёки ўз ҳаракатларингизни назорат қилиш учун чекланган миқдорда руҳий қувватга эга эканлигингизни англатади. Шунинг учун қийинроқ муаммоларни руҳий қувватингиз тўла бўлган пайтда, яъни эрта тонгда ечганингиз маъқул. Тўғри қарор қабул қилиш учун мияга глюкоза керак. “Энг доно киши ҳам етарлича дам олмаган ёки организмида глюкоза даражаси паст бўлса, тўғри қарор қабул қила олмайди, дейишади психологлар. Шунинг учун ақлли кишилар қорни оч пайтда қарор қабул қилишмайди”. Сотувчилар ҳам буни сезишган.

Narrator 1 Супермаркетларда конфет ва газланган ичимликлар одатда касса яқинида туради. Харидор бутун магазинни айланиб чиқиб, ўнлаб қарорларни қабул қилади, мияси чарчайди: зарарли “Кока-кола” унинг кўзига жозибали кўринади ва сотиб олади.  Иродангиз кучли бўлишини истасангиз — тўйиб ухланг. Тадқиқотлар натижаларига қараганда, тўйиб ухламаган одам ўз ҳаракатларини худди маст одам каби назорат қилади. Олти соатдан кам ухлаш миянинг қарор қабул қилиш билан боғлиқ қисмига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, чарчаган одам тез жаҳлга минади. Бошқалар билан фикрлашинг. Агар тажриба ҳисобга олинмаса, одамлар орасидаги муносабат муваффақиятнинг асосий гаровидир. Раҳбарлари ва ходимлари ўртасида яхши муносабат ўрнатилган компаниялар катта муваффақиятларга эришишган. Нима учун? Агар ўзаро муносабатлар яхши йўлга қўйилса, барча ғоялар бирлашади, мураккаб вазифалар биргаликда бажарилади. 

Narrator 2 Баъзан истакларингизга эрк беринг. Агар жудаям чарчаганлигингизни ҳис қилсангиз, кўнгил майлига бўйсунинг.  Спорт мураббийлари ва диетологлар ўз қўл остидагиларга “истак куни” белгилашлари бежизга эмас. Агар ҳафтада олти кун парҳез қилсангиз, еттинчи куни кўнглингиз истаган таомни енг. Мажбуриятни зиммангизга олсангиз, муҳим қарор қабул қилиш осонроқ бўлади. “Ширинлик тести. Ўзини назорат қилиш” китоби муаллифи Уолтер Митчелл қуйидагича тавсияни беради. Агар сиз ҳар куни спорт билан шуғулланишни истасангиз, уни мажбуриятга айлантиринг. Ҳар куни эрталаб югурмоқчи бўлсангиз, ўзингизга ҳамроҳ топинг. Шунда унинг олдида уялиб қолмаслик учун ҳар куни эрталаб туришга ва келишувни бузмасликка мажбур бўласиз. Мустаҳкам ирода муваффақиятга эришиш учун кўпроқ имконият беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top