3:40

Тиш ва милк муаммолари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Тўқималарда моддалар алмашинувининг бузилиши оқибатида келиб чиқадиган мураккаб касаллик туғдирувчи жараён яъни яллиғланиш. Бу хасталик билан асосан ўрта ва катта ёшдаги кишилар касалланади, баъзан ёшларда, ҳатто болаларда ҳам учрайди. Янги мева ва сабзавотларни етарли истеъмол қилмайдиган кишилар, хусусан, шимол худудида яшовчиларнинг шу касаллик билан кўпроқ касалланиши кузатилган. Бу касаллик тиш илдизи атрофидаги анатомик тузилмалар мажмуи яъни милк ва тиш илдизи атрофидаги бириктирувчи ва суяк тўқималари ва асабларининг бузилиши ёки касалланиши натижасида тиш атрофидаги тўқималарнинг қон билан етарли таъминланмаслиги оқибатида вужудга келиши исботланган.

Narrator 2 Милк оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг бир қисми бўлиб, тишлар бўйнига жипс ёпишган юмшоқ тўқима. Милк касаллиги тишлар оралиғидаги шиллиқпардаларнинг яллиғланишидир. Шамоллаганда, урилганда, куйганда ёки кимёвий дорилар таъсирида милкларда хасталиклар пайдо бўлади. Милкнинг ранги қизариб шишади, тил сарғиш юпқа парда билан қопланади, кўп сўлак оқади. Милкларда яра пайдо бўлиши ҳам мумкин ва оғиздан ёқимсиз ҳид кела бошлайди, тишлар бўшашиб қолади, овқат ва ичимликлар истеъмол қилиш қийинлашади. Бемор чорасини тезда кўрмаса, касаллик оғирлашиб тана ҳарорати кўтарилади, овқат ва ичимликлар едирмай, ичирмай қўяди, оғриқ пайдо бўлиши ҳам мумкин. Даволаш услубига ўтишдан олдин ҳасталикни келтириб чиқарган сабабларни аниқлаш лозим. Бундай касалликка сабаб беморда иссиқлик ошиб кетишидир.

Narrator 1 Яъни, иссиклик овқатларни, чунончи, қовурилган таомлар, гўшт-ёғлар, кабоб, тухум, қази ва айниқса, турли ширинликларни керагидан ортиқча истеъмол қилиш. Бундай касалликка чалинганлар энг аввало озиқ-овқатни тартибга солиши керак: у ҳам совуклик, ҳам иссиклик бўлсин. Масалан, ҳар қандай овқатни албатта аччиқчучук ва ошкўкларни қўшиб истеъмол қилиш керак. XVI аср табибларидан Юсуф ибн Муҳаммад милк касаллигини «Истирхо ад-лисса», «Лисса доимиййа» деб номлаган. Унда оғиз серсув, тил қизил ва милк қонаши юз беради. Давоси учун эса гул ва анор гулини туйиб, тил остига солишни буюради. Шунингдек, аччиқтошнинг ҳам даволигини айтади. Бунинг учун 1 грамм аччиқтошни ярим литр қайнаган сувда эритиб, уни 7 га бўлиб, бир ҳафта оғиз чайиш керак — кунига 3 маҳал. Тиш фақат овқатни майдалаб, ошқозонбоп қилиб берадиган орган эмас, инсоннинг кўрки, гўзаллиги ҳамдир.

Narrator 2 Садафдек тишлар оғзимизда ярақлаб турса, қандай чиройли ва яхши. Соғлом ва кўркам тиш инсон ҳуснига ҳусн қўшади. Шунинг учун инсон кексайган чоғида ҳам тишлари соппа-соғ бўлишини истаса, тишларини болалигидан эҳтиёт қилишлари зарур. Доно халқимиз орасида «Овқатни узоқ чайнаб есанг, узоқ яшайсан», деган гап бор. Чиндан ҳам овқат яхши чайналса, у тез ва осон ҳазм бўлади. Бироқ бунинг учун тишлар соғлом ва мустаҳкам бўлмоғи лозим. Чайнаш ҳаракати чайнов мушакларининг қисқариши ҳамда лаб, лунж ва тил мушаклари иштирокида рўй бериб, овқатни иккала томонда чайнаш керак. Одамда ҳар қайси жағда 16 тадан жами 32 та доимий тиш бўлиб, улар уч турга бўлиниб, ҳар бири маълум вазифани бажаради. Олдинда саккизта ўткир курак тишлар инсонга ҳусн бериб туради. Нутқ товушларини аниқ талаффуз этишда муҳим рол ўйнайди. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюрсангиз бундай фойдали маслаҳатларни жуда кўплаб топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top