Narrator 1 Ассалому алайкум. Ишдан чарчаб келиб, мазза қилиб ухлашни ҳаёл қиласиз, аммо ёнингизда ёки атрофингизда кимдир қаттиқ хуррак отса, уйқу бузилади. Тонггача ухлай олмай қийналасиз. Ухлаётган одамни ағдариб кўрасиз, хуштак чалиб кўрасиз, ҳеч фойдаси йўқ. Хуррак қандай пайдо бўлади ўзи? Нега одам хуррак отади? Хуррак отиш одамда уйқу вақтида юмшоқ танглай ва “тилча” нинг ихтиёрсиз холатда бўшашиши билан боғлиқ.Хуррак отиш ҳалкум ҳиққилдоқ юмшоқ тўқималарининг вибрацияси натижасида пайдо бўлади. Одатда хуррак отувчилар турмуш ўртоғининг ёки яқинларининг шикоятидан бироз ранжишади ёки ҳазилга буриб қўя қолишади ва бу муаммога кераклича жиддий эътибор беришмайди. Катта ёшдаги одамларда учрайдиган шунчаки бир нуқсон ва бундан ортиқча нарса эмас, деб ўйлашади.
Narrator 2 Аммо шуни айтиш керакки, бу ундай эмас. Хуррак отиш атрофдагиларни, асосан қариндошларни безовта қилишдан ташқари, бир қарашдан билинмаганлиги билан беморнинг ўзига ҳам зарарсиз эмас. Хуррак отиш ёқимсиз товушли феномен сифатида бир масала бўлса, энг асосийси бошқа касалликнинг даракчиси ёки беморда шу касалликнинг мавжудлигини билдиради. Бу касаллик тиббиётда уйқудаги обструктив апноэ синдроми деб номланади. Бу нима ўзи? Уйқудаги обструктив апноэ синдромининг таърифи Галиминолт деган киши томонидан 1976 йилда келтирилган: “уйқудаги обструктив апноэ синдроми – бу хуррак отиш мавжудлиги, халқум соҳасида юқори нафас йўллари обструкциясининг такрорланувчи эпизодлари ва нафас ҳаракатлари сақланган холда ўпка вентиляциясининг тўхташи, қонда кислород миқдорининг камайиши, уйқунинг қўпол бўлиниши ва кундузги ортиқча уйқучанлик ҳолатидир”.
Narrator 1Уйқудаги обструктив апноэ синдроми билан оғриган одамларда қуйидагича шикоятлар бўлиши мумкин: Кундузги ортиқча уйқучанлик ёки уйқусизлик. Баъзи ҳолатларда беморлар шикоят билдиришмайди. Уйқу вақтида тез-тез нафас йўллари обструкция ҳолатлари кузатилади. Қўшимча белгилар қуйидагилар:
— Баланд овозда хуррак отиш
— Эрталабки бош оғриқлари
— Уйқудан турганда оғиз қуриши
— Ёш болаларда кўкрак қафасининг парадоксал ҳаракатлари. Уйқудаги обструктив апноэ синдроми хавфлими? Баъзилар бунга жиддий қарамайди, аммо бу ҳам қайсидир касалликнинг аломати бўлиши мумкин.
Narrator 2 Шифокорларнинг айтишича, уйқудаги обструктив апноэ синдроми — артериал гипертония, юрак ритми бузилишлари, уйқуда юрак ишемияси, инсультлар ва гормонал бузилишлар ривожланиши ҳавфи омилидир. Бу синдромнинг оғир турларида ёғ алмашинувида, хусусан унинг деподан мобилизацияланишида қатнашувчи соматотроп гормонининг ишлаб чиқарилиши бузилади ва бу семиришга олиб келади. Бу синдромнинг кишида бор ёки йўқлигини қандай аниқлаш мумкин? Уни аниқлашнинг яъни диагностика қилишнинг энг аниқ маълумот берувчи усули бу – компютерли полисомнография усулидир. Бу усул билан кишидаги хуррак отиш қанчалик хавфли ёки хавфсиз эканлиги аниқланади. Юқоридаги маълумотлардан хуррак отиш ва унинг сабаблари ҳақида кўпроқ ва тўлиқроқ маълумотга эга бўлдингиз, деган умиддамиз.