3:36

Худонинг Ғамхўрлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Тарихшуносларнинг айтишича, ўтмишдаги ҳодисаларни билиш — ҳозирги замонда бўлатган ходисаларни тушунишимизга имкон беради. Муқаддас Калом – бу ҳақиқий тарих. Ибтидо 3-бобда тасвирланган ҳодисалар, бутун одамзодга – ҳар бир замонавий одамга – сизга ва менга таъсир қилган. Худо буларнинг ҳаммасини Ўз Каломида ёзиб қўйгани сабабли – биз ўқиб, бўлиб ўтганларнинг маъносини тушунамиз. Ҳеч ўйлаганмисиз, нега буларнинг ҳаммаси бизгача ҳеч ўзгаришсиз етиб келди? Чунки Яратувчимиз Калом орқали Уни таниб билишимизни истайди. Суҳбатимизни давом эттирар эканмиз, келинг инсоният учун бу кескин даврда Худованд нималар қилганига диққатимизни қаратайлик. Эсингизда бўлса, шайтон Момо Хавони алдаганидан кейин, уларнинг иккиси ҳам Худо буйруғига қарши чиқиб, Худодан узоқлашган эдилар. Калом айтганидек, улар таъқиқланган мевадан егач, кўзлари очилиб, яланғоч эканликларини билиб қолишди. Кейин эса барглардан ўзларига ёпинчиқ ясашди.

Narrator 2 Лекин Худо уларнинг қилган ёпинчиқларни рад этди. Нега? Чунки улар Унга муносиб бўлиш учун ҳеч нарса қила олмасдилар. Инсоннинг иродаси бўйича қилинадиган ҳар қандай нарсани Худо қабул қилмайди. У фақат Ўзининг кўрсатган йўли билан қилинадиган ишларни қабул қилади. Ҳеч ким Худога ўз ишлари билан лойиқ бўла олмайди. Одамлар бугун ҳам Худога муносиб бўлиш учун кўп нарса қилади; улар ўз гуноҳларини Одам ва Хаво каби “яширишга” ҳаракат қилишади. Айрим одамлар дахшатли гуноҳ қилганларидан кейин кимларгадир садақа бериб юборсам ёки Худо йўлига бирор нима қурбонлик қилиб юборсам, қилган ёмонлигимни ёпади, деб ўйлайди. Лекин Худо ишларнинг асл холатини кўради ва бундай уринишларни қабул қилмайди. Бунинг ўрнига биз Худога боришимиз, Унинг йўлини топишга интилишимиз ва шу тариқа Унга муносиб бўлишга ҳаракат қилишимиз керак.

Narrator 1 Биз гунохларимизни қанчалик савоб ишлар, садақалар, ташқи чиройли одоб ва яна бошқа бир қанча ҳаракатларимиз билан ёпишга уринмайлик, бу ишларимиз Худо тайинлаган ўлим жазосидан қутқариб қолмайди. Дунёдаги биринчи ўлим гуноҳ туфайли содир бўлган. Одам Ато ва Момо Ҳавонинг танасини ёпиш учун Худо жониворларни ўлдирди. Уларнинг қони тўкилди. Шу орқали Худо Одам ва Ҳавога уларнинг гуноҳи бу оламга ўлим олиб кирганини эслатди. Улар Худонинг ғамхўрлигига лойиқ бўлмаса ҳам Худо уларни кийинтирди. Худо Одам ва Ҳавони теридан қилинган кийим билан кийинтирди. Кейин эса ўз гуноҳларининг оқибатида Адан боғидан ҳайдалдилар. Одам ва Ҳаво Худога ишонишлари керак эди. Фақат Худо нима яхши ва нима ёмонлигини билган. Бу ҳозир ҳам хақиқат.

Narrator 2 Биз кичиккина онгимиз ва тушунчамиз билан бизга нима яхши ва нима ёмонлигини билмаймиз. Фақат Худо билади. Одам Ато ва Момо Ҳаво ўзлари ҳаракат қилиш ўрнига Худога ишонч орттиришлари керак эди. Худо овқатланиш учун берганларнинг ҳаммаси яхши эди, Худо уларга хатто ҳаёт дарахтидан ейишга рухсат берган. Лекин улар Худога итоат қилмасликни ва яхши ва ёмонни билиш дарахтидан – Худо ман этган ягона дарахтдан ейишни танлашди. Ибтидо 3:22да, Худо Одам ва Ҳавони ҳаёт дарахтининг мевасини бошқа ея олмасликлари ва абадий яшамасликлари учун Адан боғидан хайдади, деб айтилган. Бу ҳақиқат ва бу Худонинг инояти эди. Нега дейсизми? Худо одамларнинг танада абадий гуноҳкор бўлиб яшашларини истамади. Агар ерда яшаган ёвуз одамларнинг ҳаммаси ҳалигача тирик бўлса, олам нимага ўхшаган бўларди .

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top