3:30

Яхё ва Масих учрашуви

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио орқали учрашганимиздан миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Исо Масиҳ халқ оммаси олдида Ўзи сувга чўмган куни сўзга чиқди. Шундай бир савол туғилади. Исо Масиҳнинг кўриниши қандай бўлган эди ўзи? Албатта Хушхабар муаллифлари бизга бундай тасвирни қолдирмаганлар.

Кўпчилик масиҳий ёзувчилар Исо Масиҳнинг ташқи қиёфасини сўз билан, рассомлар эса расмларда тасвирлашга ҳаракат қилишган. Дастлабки масиҳий ёзувчилар Иустин, Искандариялик Климент Ишаё китобининг 52:14, 53:2,3 оятларига асосланиб Унинг ташқи кўриниши чиройли бўлмаган деб ҳисоблардилар. Дастлабки масиҳийлар Исо Масиҳни тасвирлаш ўрнига балиқ, меҳрибон чўпон ёки қўзи расмини чизар эдилар. Улар “Исо” исмини ёзмай уни мувашшаҳ шаклида IXTUS, яъни “Исо Масиҳ Худодан келган Ўғил Нажоткор” деб ўқиладиган сўз билан алмаштирар эдилар.

Бундай ёзувларни хозир хам кўплаб ибодатхоналарда кўришимиз мумкин. Фақат бир неча асрдан кейингина Исо Масиҳнинг ташқи қиёфаси ҳақидаги фикр ўзгариб, Уни энг чиройли одамдай тасвирлай бошладилар. Ниссалик Григорий, Иероним, Иоанн Хризостом, Августин Масиҳнинг ташқи кўриниши чиройли бўлган деб таъкидлаган эдилар, уларнинг бу фикрларига ўша вақтидаги барча масиҳийлар қўшилган эди. Бироқ ўрганилаётган воқеага, аниқроғи Яҳё Исони халққа танитганидаги:

“Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қўзиси!” деган сўзларига қайтайлик. Шу саҳнани кўз олдингизга келтиришга ҳаракат қилинг, хурматли тингловчи. Кўпчилик одам Яҳёни ўраб олиб ўз-ўзларига: “Нажоткормиз шу эмасмикин?” деб савол беришяпти. Ва шу онда Яхё унинг олдига келаётган Исони кўриб, омманинг эътиборини ўзига жалб қилиб, ҳаммани жунбушга келтирувчи сўзларни айтди: “Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қузиси!” Бу Ўша!

Бу таништиришнинг муҳимлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Яҳё Исони Шоҳ деб аташи мумкин эди, чунки У ҳақиқатан Шоҳ эди ва одамлар Масиҳ Шоҳ бўлади деб ўйлар эдилар. Нима сабабдан Яҳё Исони Қўзи деб таърифлади? Буни Муқаддас Китобнинг қуйидаги парчалари тушунтиради: Амрлар китоби 4:32-35 ва Ишаё китоби 53:7,8. Фақат қурбонга келтирилган қўзигина гуноҳларнинг кечирилишига имкон яратар эди. Кўпчилик яҳудийлар буни тушунмади ва Масиҳ Шоҳ деб эълон қилинмай хочга михланганлиги сабабли Исони Масиҳ деб тан олмадилар. Яҳё Чўмдирувчи халқни тавбага чақирар, чин кўнгилдан тавба қилмай унинг ҳузурига сувга чўмиш учун келувчиларни кескин фош қилар эди. Исо Масиҳ унинг ҳузурига сувга чўмиш учун келганда, унинг ўзи ҳижолат бўлиб, Исога: “Мен Сенинг ҳузурингда имон келтиришим керак эди. Сен бўлсанг, менинг олдимга келяпсанми?”деб айтган эди. Азиз тингловчи, ўзингиздаги фикир ва саволларингизни бизнинг интернет сайтимиз орқали бизга маълум қилишингиз мумкин. Манзилимиз: www.najot.com хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top