3:48

Худованд Иброхимни чорлади ва йўналтирди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қайси бирингиз бобокалонингизнинг исмини биласиз? Ўз аждодларининг исмини кам одам билади, лекин бугунги сухбатимизда биздан тўрт минг йил аввал яшаган ва ҳали ҳам ўз авлодларининг ёдида бўлган одам тўғрисида сўз юритамиз. Нима сабабдан уни ҳали ҳам ёдда тутишади? Уни иккита сабаб туфайли: Худонинг ваъдалари ва У Худога ишонгани учун ҳамон эслашади. Ибром Сомнинг авлоди эди. Тераҳнинг ўғли Ибром, одамлар бобил минорасини қурган жойга яқин ерда яшаган. Ибром Сорайга уйланди, аммо уларнинг фарзанди йўқ эди. У даврларда бепушт бўлиш шармандалик бўлиб ҳисобланарди. Бефарзанд жуфтларга жамият жирканч билан қараган. Ҳар бир оила ўғил фарзанд кўришни қаттиқ истаган, чунки у авлоднинг давомчиси бўларди. Ибтидо 11:31, 32 оятларда Ибромнинг отаси Тераҳ Урдан кетиб, Хоронда тўхтагани ёзилган.

Narrator 2 Тераҳ ўзи билан Ибромни ва Сорайни олди. Тераҳ Канъон ўлкасига боришни ният қилганди, аммо фақат Хоронгача етди ва ўша ерда оламдан ўтди. Худо Ибромга ўз ўлкасини қолдириб, Канъон ерига боришни буюрди. Қандай қилиб? Худо Ибромнинг ўзига тўғридан тўғри гапирган ва нима қилишни айтган. Ибром яшаган даврда ҳали Муқаддас Калом ёзилмаган эди. Ҳозир Худо бизга Ўз Каломи орқали гапиради. Баъзан Худо биз билан ҳам худди Ибром билан гаплашгандек гаплашишини истаймиз. Аммо ҳозир Худо тўғрисида ва Унинг бизга амри ҳақида билиб олишимиз мумкин бўлган ягона манба – бу Муқаддас Калом. Ибром яшаган Месопатамиянинг вилоятида одамлар бутларга сажда қилган. Ибром гуноҳкор бўлганми? Ҳа, Одамнинг ҳамма авлоди сингари. Лекин у Худога ишонган. Ибром Худога У кўрсатган йўл билан келди. У Худога ва Унинг ваъдаларига ишонди.

Narrator 1 Ўйлаб кўринг, агар Ибром бутпарастлар орасида яшаганида Худонинг Ибромга нисбатан режаларини амалга ошириш мумкин эмас эди. Бунинг учун у ўз ўлкасини қолдириб, Худо ваъда қилган ерга бориши керак эди. Бизнинг аждодларимиз, Нуҳнинг авлодлари, онгли равишда Худодан ва ҳақиқатдан юз ўгирди. Уларнинг бутун гуноҳкорлигига қарамасдан, Худо инсониятни шайтоннинг ҳукмидан ва абадий жазодан қутқариш режасидан бош тортмади. Кўп йиллардан кейин, Ишаё пайғамбар орқали Худо бутларга сажда қилаётган одамларга бундай деган: “Буни ёдда тутинг маҳкам туринг! Эй исёнкорлар, буни эсга олиб туринг! Азалдан бўлганларни ёдда тутинг!  Ахир Мен Худоман, бошқаси йўқ! Мен Худоман, Менга ўхшагани йўқ! Охирида нима бўлишини бошидаёқ,  юз бермаганларни олдиндан билдираман.  “Ниятларим бажо бўлади, барча истакларимни ижро этаман”, деб айтмоқдаман”. (Ишаё 46:8-10).

Narrator 2 Худо бошлаган ишини охирига етказади. Худони ҳеч нарса Унинг режаларини амалга оширишдан ва мақсадларига эришишдан ушлаб қола олмайди. Бугун ҳам Худо худди Ибром яшаган кунларидагидек. У ўзгармаган. Агар ёдингизда бўлса, Ибром билан Сорай бефарзанд эди. Худо уларга фарзанд беришни ваъда қилди. Ундан ташқари Ибтидо 12:3 оятларда “Сени дуо қилганларни Мен дуо қиламан, сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман” деган. У яна: “Ер юзидаги ҳамма халқлар сендан барака топадилар” деб ваъда қилган. Иброҳим пайғамбар ҳаётини бошидан охиригача қараб чиқсангиз, Худо уни чақиргани ва Ўзи ўша йўл бўйлаб йўналтирганини кўрасиз. Биз билан ҳам шундай қилиши мумкин. Агар Худо сизни бирор бир ишга йўналтирса, билинг-ки У сизни қўлингиздан тутиб ўша жараёндан олиб ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top