Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз сизнинг Худо йўлидаги ҳаётингизга анчагина ёрдам бериши шубҳасиз. Муқаддас Каломдаги энг ёрқин мисоллардан бири бу ҳаворий Павлуснинг Муқаддас Рух бошқарувида бўлганлигидир. Анчагина кексайиб қолган Павлус Қуддусга йўл олар экан шундай дейди: “Мана энди Муқаддас Рухнинг банди бўлиб, Қуддусга бораяпман. У ерда мен билан нима юз беришини билмайман. Фақат шуни биламанки, шаҳарма-шаҳар юрган сари занжиру – кишанлар, қайғу аламлар мени кутади. Буни Муқаддас Рух менга аён қилмоқда.” Агар биз Павлуснинг ўрнида бўлганимизда Муқаддас Рух етаклаган томонга эмас, худди Юнусдек бошқа томонга кетган бўлардик. Аммо Павлус ундай қилмади. У бутунлай ўзини Муқаддас Рухнинг бошқарувига топшириб қўйди.
Narrator 2 Буни Муқаддас Каломда ёзилганларидан билиб оламиз: “Лекин бунга қарамай, ўз жонимни ҳам аямайман – қани энди фаолиятимни тамомлаб, Худо иноятидан далолат берувчи Хушхабарга гувоҳлик бермоқ учун Раббим Исодан олган топшириқни қувонч ила бажо келтира олсам.” Аммо баъзиларимиз, “Мен Муқаддас Руҳ ҳақида кўп нарса билмайман, қандай қилиб Унга эргашаман?”, дейишимиз мумкин. Муқаддас Калом Руҳнинг қандай ишлаши ҳақида кўп маълумот беради. Исо Масиҳ осмонга кўтарилишидан олдин шогирдларига нималар дегани ёдингиздами? “Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади. Бу Юпатувчи – Ҳақиқат Руҳидир.” Бу Руҳ дунё яралишидаги ўша Руҳнинг айнан ўзидир. Ибтидо 1:2 “Ер ҳали шаклсиз ва бўм-бўш бўлиб, тубсизлик узра қоронғилик ҳукм сурарди. Худонинг Руҳи эса сув юзида парвоз этар эди.”
Narrator 1Нима учун Муқаддас Руҳнинг ҳаётимиз ичида бўлиши шунчалик муҳим? Калом бу саволимизга ҳам тўлиқ жавоб беради. “Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида сизларга хабар қилади. У Мендан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади.” Мана нима учун бизга Муқаддас Руҳ керак. Биз Худонинг ҳаётимиз учун режаларини, бизга келажакда тайёрлаб қўйган марҳаматларини билишимиз учун ҳамда Худовандимиз Эгамизни яхшироқ таниб олишимиз учун, Унинг йўлидан оғишмай юришимиз учун ҳам Худонинг Муқаддас Руҳи бизни бошқариши керак. Муқаддас Руҳ бизда бор-йўқлигини қандай биламиз?
Narrator 2 Энг аввало Каломда ёзилишича, Муқаддас Руҳ келиб гуноҳ, адолат ва ҳукм хусусида дунёнинг хато қилганини фош қилади. Агар сиз ҳам бирор жойда хато қилганингизни англасангиз, доим гунохларингиз фош бўлаётган бўлса билингки, бу Муқаддас Руҳнинг иши. У сиздан узоқда эмас. У сизни поклаб, Муқаддас Руҳнинг самараларига бой қилмоқчи. Айтгандай, Муқаддас Руҳнинг ҳаётимизда ишлаётганини яна бир исботи бу – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, ҳайрихоҳлик, садоқат, мулойимлик ва ибодир. Мана шу сифатларнинг бари Муқаддас Руҳнинг самараларидир. Ана энди ўзингиз қарор қилинг: Муқаддас Руҳнинг етакловида келажакда сизни қандай баракалар кутаётганини билиб ҳаёт кечирасизми, ёки ўз билганингизчами? Шу каби маълумотлардан кўпроқ ҳабардор бўлишни истасангиз, бизниниг www.dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюринг ва албатта ўзингизни қизиқтирган кўплаб маълумотларни топасиз.