3:39

Еремиёни ўлимга ҳукм қилишмоқчи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум биродар. Соғ-омонмисиз? Ҳар сафар Худо Каломини ўқирканман, Яратувчимизнинг қадимда Ўз халқига қилган ишларидан ҳайратга тушаман. Баъзан, Худонинг Исроил халқига юборган қийинчиликлари ва дахшатли жазосидан қўрқувга тушсам, кўпинча Унинг сабр-тоқати ва меҳрибонлигидан қалбим тўлқинланиб кетади. Кейин Исроил халқининг бутун ҳаёти ва босган йўлига қарасам, уларнинг нақадар ақлсиз, ношукур ва қалбан кўр эканликларини ва шунга қарамай Худованд уларга қанчалик ғамхўр ва садоқатли бўлганини кўраман. Сизда ҳам шундай бўладими? Ўйлаб қарасак, баъзи пайтларда биз ҳам ўша қадимги Исроил халқидан фарқимиз бўлмай қолади. Худованд бизни нотўғри ишлар қилишдан сақламоқчи бўлади. Бунинг учун У Каломи орқали дилимизга тўғридан – тўғри ёки биродарлар орқали гапиради. Аммо биз шунда ҳам худди Исроил халқи каби ўз билганимиздан қолмаймиз.

Narrator 2 Келинг, бугун Исроил халқининг огоҳлантирилиши ва Еремиё пайғамбарнинг ўлимга ҳукм қилингани ҳақида билиб оламиз. Йўшиё ўғли Ёҳайиқимнинг Яҳудодаги илк ҳукмронлиги даврида Еремиёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди. Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, уйимнинг ҳовлисига бориб тур. Яҳудо шаҳарларидан уйимга сажда қилмоқчи бўлиб келган ҳамма одамларга гапир. Мен сенга амр қилган барча сўзларни, биронтасини ҳам қолдирмай уларга айт. Балки, улар Мен айтган гапларга қулоқ солиб, ёвуз йўлларидан қайтишар. Шунда Мен ҳам шахтимдан қайтаман. Қилган қабиҳликлари туфайли бошларига келтирмоқчи бўлаётган фалокатни келтирмайман. Сен уларга шундай деб айт: Эгамиз демоқда: “Сизлар Менга қулоқ солмадингизлар, берган қонунларимни бажармадингизлар. Олдиларингизга қайта–қайта пайғамбар қулларимни жўнатдим, аммо сизлар уларнинг гапига кирмадингизлар.

Narrator 1Агар энди айтганларимни бажармасангизлар, Мен бу уйни Шилўнинг кўйига соламан. Бу шаҳарни эса ер юзидаги халқлар орасида лаънати қиламан.” Худованд адолатли. У гуноҳни жазосиз қолдирмайди, бироқ У халқига ўз гуноҳли йўлидан қайтиши ва тавба қилиши учун имкон бераяпти. Худди меҳрибон ва ғамхўр ота-онадек фарзандларини ёмон йўлдан қайтармоқчи. Аммо сизнингча, бу эшакдек қайсар Исроил халқи нима қилади? Еремиёнинг бу гапларини эшитиб, руҳонийлар, пайғамбарлар ва бутун халқ халқ унга ташланиб: “Ўлдиринглар уни!” — дея бақира бошлашди. “Сен ҳали Эгамиз номидан башорат қиладиган бўлиб қолдингми?! “Бу уй Шилўнинг кўйига тушади, бу шаҳар эса вайрон бўлиб ҳувиллаб қолади”, деб айтишга қандай журъат этдинг?!” Еремиё ўз навбатида шундай деди: “Сизлар эшитган барча сўзларни гапиришим учун мени Эгам юборди.

Narrator 2 Агар сизлар ёмон йўлингиздан қайтсангиз, турмуш тарзингизни ўзгартирсангиз, Эгангиз Худога итоат этсангиз, Эгамиз ҳам шахтидан қайтади, сизларга эълон қилган фалокатни бошингизга келтирмайди. Мана, мен сизнинг ихтиёрингиздаман. Нимани тўғри, деб билсангиз, шуни қилинг. Фақат билиб қўйинглар: агар мени ўлдирсангизлар, сизлар ҳам, шаҳар аҳолиси ҳам айбсиз одамнинг қонини тўккан бўласизлар. Зотан, бу сўзларнинг ҳаммасини сизларга айтишим учун Эгамизнинг Ўзи мени юборган.” Шунга қарамай, Шофон ўғли Охихам Еремиёнинг тарафини олди. Еремиёни ўлдирмоқчи бўлган оломоннинг қўлига топширишга йўл қўймади. Аслида буни Охихам эмас, Худованд у орқали ўз пайғамбарини ҳимоя қилаётган эди. Агар бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизни тинглаб борсангиз, Худованд оғир дамларда ўз фарзандларига қандай ёрдам беришини билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top