3:29

Бола онгининг ривожланиши

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Мазза қилиб ўйинчоғини ирғитиб, ўйнаб ўтирган болакайни кўрган кишининг юзига табассум югуради. Шу оддий ҳаракат ҳам бола учун қизиқарли. Бироқ айнан ўйинлар ва ўйинчоқлар болани ташқи олам ҳақида тушунчага эга бўлишига ёрдам беришини унутмайлик. Айниқса, уларнинг ривожланишида қўл бармоқларининг сеҳри буюкликка етаклаши ҳақида эшитганмисиз? Шу ўринда нега қўл бармоқ машқларини ривожлантириш муҳим, деган савол туғилиши табиий. Негаки инсоннинг бош мия марказида нутқ йўллари ҳамда қўл ва бармоқ ҳаракатлари бир-бирига яқин жойлашган бўлади. Мушакларнинг ҳаракатланиши ва бармоқларнинг сезувчанлиги ошгани сари болада гапириш, фикрлаш ва тасаввур дунёси  шаклланиб боради. Қолаверса, кўриш қобилияти ҳамда хотирани мустаҳкамлашда ҳам бу ҳаракатлар жуда асқотади. Бундан ташқари, болада эътиборли бўлиш каби фазилатларни ҳам тарбиялашга кўмак беради. Шунингдек, бармоқлар ҳаракатланиши натижасида қўл панжа мушаклари яхши ривожланиши маълум. 

Narrator 2 Қўл  бармоқларининг ҳаракатини ривожлантирамиз. Юқоридаги жумлаларни ўқиган ота-онада ақл салоҳиятини ривожлантириш учун қандай ўйинчоқ харид қилиш керак ва бундай ўйинчоқлар қиммат турса керак, деган ўй ўтиши мумкин. Бу хаёлга борсангиз,  адашасиз. Чунки тавсия қилинадиган «ўйинчоқлар»ни ҳар бир хонадондан топишнинг иложи бор. Фақат уни амалиётда қўллаш учун сиздан қунт ва ирода талаб этилади, холос. Бармоқлар учун машқ. Бундай машғулотни эндигина туғилган чақалоқлар билан ҳам бажаришингиз мумкин. Бунда миттивойнинг қўли ва бармоқчаларини эгиб ёки букиб, уқалаб ва оҳиста уриб қўйиш лозим. Фақат болангизга  қизиқарли бўлиши учун бундай машғулотни қўшиқ ҳамоҳанглигида бажаришни унутманг.

Narrator 1 Баклажкаларнинг қопқоғини бураймиз Албатта, ҳар бир хонадонда оғзини маҳкамлайдиган идишлар топилса керак. Бўшатилган баклажкани фарзандингиз ихтиёрига топширинг (бу сизнинг назоратингизда бўлиши керак). Айнан қопқоқни бураб, очиш ва ёпиш машқи уларнинг қўл бармоқларини ҳаракатлантириш учун жуда фойдали. Китобларни варақлаш. Фарзандингиз бармоқчалари ҳаракатланиши учун оддийгина китоб варақлаш машғулоти ҳам ниҳоятда аҳамиятли. Шунингдек, кераксиз қоғозларни йиртишни ҳам уларга қўйиб беринг. Унинг шириллаган товушини эшитиш миттивойингиз учун жуда ёқимлидир. Энг муҳими, таралаётган овоз унинг ҳаракати билан бўлаётгани ўзига бўлган ишонч ҳиссини уйғотади.  Боғичларни боғлаймиз. Уйингизда тозалаб ювилгвн боғичли оёқ кийим бўлса, уни ҳам болажонингиз қўлига тутқазишингиз мумкин.

Narrator 2 Ўз ўрнида кераксиз буюм болажонингиз учун қанчалик севимли машғулотга айланганига амин бўласиз. Бундан ташқари, келгусида ўзлари мустақил равишда оёқ кийимларининг боғичларини боғлашни ҳам ўрганишади.  Шу билан бирга, тугмачаларни қадаш  машқи ҳам жуда фойдали. Умуман қадаладиган машғулотларга уларнинг эътиборини кўпроқ жалб қилганингиз маъқул.  Ясаш ёки ёпиштириш. Пластилин, лой ва ҳамир каби ёпишқоқ овунчоқлар боланинг мия фаолиятини ривожлантириш билан бирга асабларини ҳам тинчлантиради. Дейлик, ошхонада бўғирсоқ пиширмоқчисиз, бу ишни митти ёрдамчингиз билан биргаликда бажаринг. Ёрдамчингиз ҳамирга ҳар хил шакл бериб, бўғирсоқ ясаб беришга ҳаракат қилади. Фақат сиз унинг бу ҳаракатларини мақташни унутмасангиз бўлгани. Шунингдек, бу машғулот  фарзандингизда инсонийлик, яъни ёрдам қўлини чўзиш каби фазилатларни тарбиялайди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top