3:37

Ўсмирлар нимани хоҳлайди?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Фарзандларимиз бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз. Аммо улар айнан ўсмирлик ёшига етганида ота-оналарда қийинчиликлар пайдо бўлади. Бундай ҳолатдан осонроқ чиқиб кетиш учун ўсмирлар психологиясидан бохабар бўлиш зарар қилмайди. Бунда улар нималарни исташини билиш ҳам муҳим. Ўсмирда хоҳишнинг бойлиги ва кучнинг чегараланганлиги қарама-қарши қўйилган. Қизиқишларнинг турли-туманлиги ва доимий эмаслиги мана шундан келиб чиқади. Ўсмир ўзининг қобилиятли эмаслигини билиб қолишдан қўрқади. У ўзини жуда яхши кўради ва ортида ёрдамга мухтожлиги яширинган. Кўргазмали ишончлилик ва қатъият ортига яшириниши мумкин. Ўсмирда романтик ҳиссиёт ва дағал қилиқлар уйғунлашган. У уни ўта ҳиссиётли, деб ҳисоблашларидан қўрқади ва дағаллик ортига беркинади.

Narrator 2 Жисмоний кучнинг қуйилиб келиши уни фаолиятга бошлайди. Ўсмирлар билан ишлаганда уларнинг ёш ва шахсий хусусиятларини, бу ёшнинг асосий психологик янгиланишини инобатга олиш зарур. Ўсмир организми ҳам бу пайтга келиб анча ўзгаришларга дуч келади: ҳуснбузарлар чиқади, танадан турли нохуш ҳидлар кела бошлайди. Бу ёшда болада жуда катта психологик ўзгаришлар юзага келади ва биз буни кўриб чиқамиз. Биринчи галда бу ёшдаги болаларда уятчанлик ва тезда ҳафа бўлиш кузатилади. У арзимаган нарсалардан ҳам ҳафа бўлади ва бунга катта аҳамият беради. У ўз ташқи кўринишидан уялади, ҳаракатлари букчайган ҳолатга келади. Чунки, у ҳали ўз танасини илгаригидек бошқара олмайди. Шунга ўхшаб ўсмир ўз ҳиссиётларини ҳам жиловлай олмайди. У ўзини катта одам, деб ҳисоблайди ва атрофдагилардан ҳам шунга яраша муносабатни талаб қилади.

Narrator 1 Эркинликни талаб қилиш уларда қўрқув уйғотади. Деярли барча ўсмирлар ота-онаси уларнинг эркинлигини сиқиб қўйганлигидан шикоят қиладилар. Ўсаётган бола ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиши табиийдир, лекин ота-она унинг ҳар бир талабини бажаришга мажбур эмас. Ўсмирлар устидан раҳбарлик қилиш зарур. Кўпинча уларнинг баъзилари ота-оналари улар билан қатъиятлироқ бўлишини хоҳлашади. Болани тўғри йўлда соғлом тарбия ва унга бўлган ишонч ушлаб туради. Ўсмирга эса қоида ҳам, ота-онасининг ҳаётдаги бўшлиқларни тўлдирадиган бу қоидаларни ўргатиш учун унга бераётган эътибори ҳам керак. Ота-она билан бўладиган келишмовчиликлар ўсмир ўзини катта ҳис қилиб, ота-онасининг ўрнини эгалламоқчи бўлганлиги оқибатида юзага келади. Албатта, ота-онага бу ёқмайди. Ота-она ва фарзанд ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлади. Баъзида бу ота ва қиз, она ва ўғил ўртасидаги зиддиятлар ҳам бўлиши мумкин.

Narrator 2 Отага қиз, онага эса ўғил бола яқинроқ бўлади, дейишади. Лекин, вақт ўтган сари, яъни балоғат ёшида бола буни унута бошлайди. Чунки, оиладан ташқаридаги бошқа одамларга ўз ҳис-туйғуларини йўналтирган бўлади. У ота-онага бўлган муносабатини йўқотишга ҳаракат қила бошлайди. Агар уйда ўсмир ёшини ҳисобга олиб, бола билан ўзаро дўстона, юмшоқ муомалада бўлинса, шароитга қараб фарзандининг ҳоҳиш истакларини инобатга олиб иш кўрилса, фарзандга шахс сифатида қаралса, у буни сезади ва яхши йўлдан юришга ҳаракат қилади. Акс ҳолда ўсмир кўчадан ўзига бошқа машғулот топади ва ёмон йўлга юриб кетиш эҳтимоли катта бўлади. Ўсмирлик даврини қийин давр деймизу, лекин мана шу оралиқнинг пайдо бўлиши ва секин ўтишига ўзимиз сабабчи бўлиб қолаётганимизни сезмаймиз. Биз фарзандларимизга озгина вақт ажратиб, уларнинг кўнглига йўл топа олсак, эртага жамиятимизга фойдаси тегадиган инсонларни тарбиялаб, камолга етказамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top