3:38

Худо бизнинг умидимиз 2

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо бизнинг умидимиз. У бизнинг ҳаётимизда ҳам ажойиб тарзда ишлаши мумкинлигини ҳикоя қиладиган суҳбатимизни тинглашга тайёрмисиз? Ундай бўлса, диққат билан тингланг. Ёдингизда бўлса, Ёқубнинг хонадони умидсизликда ва қайғуда қолган жойига келган эдик. Ҳа улар чиндан ҳам қаттиқ қайғуда эдилар. Агар Худованд Ёқубнинг ўғли Юсуф орқали ёрдам бермаганида улар умидсиз ўлиб кетишган бўларди. Аммо Худо Юсуф орқали уларга овқат топиш йўлини кўрсатди. Худо Ўзи яратаётган Исроил халқини ҳозирча аниқроғи Ёқуб хонадонини омон сақлаш учун ишлатган Юсуфнинг ҳам хаёти осон кечмаган. Унга ўзининг туғишган акалари ҳиёнат қилган. Уни Мисрга кетаётган савдогарларга қул қилиб сотиб юборишган. Қулликда ҳаёт осон бўлмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз.

Narrator 2 Аммо ўша ерда ҳам уни нохақ айблаб, зиндонга ташлашди. У кўпинча тушкунликка тушган ва Худонинг ёрдамига муҳтож бўлган. Худо эса доимо у билан бирга эди. Агар Юсуфнинг ҳикоясини ўзингиз ўқиб чиқсангиз, у умид йўқ, деб ўйлаган дамларида Худо ёрдам берганини кўрасиз. У зиндондан чиқиб, Мисрда Фиръавндан кейинги ўринда турадиган бошқарувчи бўлди. Худо уни шундай даражага олиб чиқди. Бу воқеа қурғоқчилик пайтларига тўғри келди. Юсуф оиласини Мисрга олиб келди. Қурғоқчилик тугаганидан кейин ҳам қолиб, кўпайиб кетишди. Ана энди уларни катта бир ҳалқ дейиш мумкин эди. Аммо бу Мисрликларга ёқмади. Улар бу ҳалқ еримизни олиб қўяди, деб қўрқишган. Шунинг учун ҳам уларни қул қилиб ишлатишди. Худонинг ҳалқи умуман Худони билмайдиган бир ҳалқ қўлида қул бўлиб ишлаганини тасаввур қила оласизми? Нималар бўлаяпти?

Narrator 1 Нега Худо ўз ҳалқини қул бўлишига йўл қўйди? Муқаддас Каломда айтилишича, Исроилликлар Мисрда 400 йил қолиб кетишган. Кейин эса Худонинг режаси бўйича бир чақалоқ туғилди. Унинг исми Мусо эди. Бир куни Худо Мусога “Исроил ҳалқини Мисрдан олиб чиқиш учун сени ишлатаман”, деди. Мусо эса қилолмайман, деб қўрқди. У ўзини кучсиз ва ожиз ҳис қилди. Лекин Худо бу ишда у билан бирга бўлишга ваъда берди. Худо Мусога: “Фиръавн олдига бориб ҳалқимни қўйиб юборишини айтасан, аммо у юрагини тош қилиб олади. Аммо шу холатни ҳам Мен улуғворлигимни Мисрликларга ва ҳалқимга кўрсатиш учун ишлатаман”, деди. Мусо Худо айтганидай қилди. Аммо Фиръвн юрагини тош қилиб олиб, Исроил ҳалқини яна ҳам оғирроқ ишларни қилишга мажбур қилди. Ҳалқнинг Мусодан жахли чиқди. Хатто умидсиз ҳолатда бўлса ҳам Худованд Мусога енгилмасликни буюрди.

Narrator 2Ва ниҳоят, Худованд Мисрликлар устига бир нечта офат юборди. Шундан кейингина Фиръавн Худога бас келолмай, Исроилликларни қўйиб юборди. Худонинг ҳалқи нарсаларини йиғиштирди. Улар кетиши учун мисрлик қўшнилари ҳам уларга тилла, кумуш ва кийим-кечак беришди. Ниҳоят улар озод эдилар. Энди улар ҳаётларини янгиттан бошлашлари мумкин эди. Улар жуда ҳам хурсанд бўлган бўлса керак. Ўшанда улар Мусони қилган иши учун олқишлаган ва Худони улуғлагани аниқ. Энди улар учун ҳаёт енгил бўлади. Бироқ йўлда кетаётганларида ортларига қараб, Фиръавн ва унинг аскарлари қувиб келаётганларини кўришди. Энди нима бўлади. Олдиларида поёнсиз денгиз, ортларида эса Фиръвн. Улар ўзларини қопқонга тушиб қолгандай ҳис қилишди. Улар яна Мусога шикоят қила бошлашди. “Сен бизни шу ерда ўлиб кетишимиз учун Мисрдан олиб чиқдингми?” “Худо бизнинг гуноҳларимиз учун бизни шу ерда қириб юбормоқчими?” Сиз нима деб ўйлайсиз? Худо нима қилмоқчи?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top