Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар! Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна тўлқинларимиз орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан хурсандмиз. Азиз биродарлар, ҳар сафар низоли вазиятда бўлганингизда, ҳақиқатдан ҳам Худо ҳақида нима ўйлашингизни кўрсатиш имкони пайдо бўлади.
Агар Худога ишонсангиз, Унинг амрларига риоя қилсангиз ва Унга ўхшашга ҳаракат қилсангиз, Унга ўз севгингизни “… бутун қалбингиз, … бутун жонингиз, … бутун онгингиз…” билан кўрсата олишингиз лозим. Матто Хушхабар китобининг 22 боби 37 оятида айнан шундай деб ёзилган. Бундай йўл тутиб, азизлар, сиз Худони улуғлайсиз ва Унга қанчалик содиқ эканингизни, У сиз учун қанчалик аҳамиятга эга эканлигини одамларга кўрсата оласиз.
Бу принцип ҳаворий Бутруснинг ҳаётида тўлиқлигича намоён бўлди. Азизлар, агар ёдингизда бўлса, Исо осмонга кўтарилишидан олдин, имони учун Бутрусни азобга солишлари ҳақида айтган эди. Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 21 боби 19 оятида шундай ёзилган: “Исо бу сўзларни Бутруснинг қай йўл билан ўлиб, Худони улуғлашига ишора қилиб айтган эди”.
Қандай қилиб Бутрус ўлим орқали Худони улуғлаши мумкин? У бизга Худонинг шунчалар улуғ ва ишончли, Унинг йўллари эса мукаммал эканлигини кўрсатдики, Ундан юз ўгиришдан, амрларига бўйсунмасликдан кўра, ўлиш яхшироқдир. Азиз биродарлар, ушбу гапларимизни таққослаб кўришингиз учун қуйида бир нечта оятларни келтириб ўтмоқчи эдим.
Имкон топиб ёзиб олсангиз, кейнчалик таққослаб кўришингиз мумкин. Дониёр китобининг 3 боби 1оятидан 30 оятигача яна Дониёр китобининг 6 боби 1оятидан 28 оятларигача, Ҳаворийлар китобининг 5 боби 17 оятидан 42 оятигача бўлган жойлар. Бутрус севгининг кучини ва Худога содиқлигини кўрсатиш учун жуда қиммат тўловни, ўз ҳаётини розилик билан берди.
Худони улуғлаш орқали сиз шубҳасиз ўзингизга ҳам фойда келтирасиз, айниқса низоли вазиятда бўлганингизда. Кўпгина баҳслар бир ёки иккала томон ҳам ҳис-туйғуга берилиб, оқибатда афсусланадиган гаплар гапирганлари ёки ҳаракат қилганлари учун бошланади ёки аксинча, боши берк кўчага кириб қоладилар. Аммо диққат-эътиборингизни ишончга, бўйсунишга ва Худога ўхшашга қаратганингизда, низони ҳал қилишга бўлган йўлдан чекинишга камроқ хоҳишингиз бўлади.
Забур китобининг 36 боби 31оятида шундай дейилган: “Юрагида Худосининг қонуни жой олган, Шунинг учун қадамида адашмайди”. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сиз азизлар билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сиз азизларга айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Ушбу манзилда сиз азизларни мактубларингизни кутиб қоламиз. Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.