3:44

Таврот, Забур ва Инжил китоблари ҳақиқийми?

MP3

Narrator 1 Асслому алайкум. Инжил қачон ёзилган ва бизнинг кунларгача етиб келган Инжилнинг ишончли эканини қаердан биламиз?  Инжил Муқаддас Каломнинг бир қисми ҳисобланади. Муқаддас Калом икки қисмга бўлинади:  Муқаддас Каломларнинг вужудга келиши ўзига хосдир. Эски ва Янги Аҳд китоблари 1600 йил давомида уч хил тилда (ибрий, арамий ва юнон тилларида), уч хил қитъада (Осиё, Африка ва Европада) қирқта ҳар хил одамлар томонидан ёзилган. Лекин шуниси диққатга сазоворки, ҳар хил даврда ва ҳар хил табақадаги одамлар томонидан ёзилган бўлишига қарамай, унинг тузилишидаги алоқа ва кетма-кетлигидаги ҳақиқатни кўриб Муқаддас Каломнинг ёзувчилари ҳар хил, лекин Муаллифи битта эканини кўриш мумкин. Муқаддас Калом Худонинг инсоният билан ўзига хос мулоқотидир. Миллиардлаб одамлар ундаги битиклар асосида ҳаёт кечирганлар. Миллионлаб одамлар эса у учун жонларини фидо қилганлар. 

Narrator 2 Муқаддас Калом эртак ёки афсоналар ҳақидаги китоб эмас. Шунингдек, у кўр-кўрона имонни ҳам талаб қилмайди. Ундаги воқеалар унинг тарихий ҳақиқат эканлигидан ва у Худонинг муаллифлиги остида ёзилганлигидан дарак беради. Қадимги тарих  Муқаддас Каломнинг айнан тарихий ҳақиқат эканлигига гувоҳлик беради.Тўртта Хушхабар китоби Исо Масиҳнинг ҳаёти ҳақида ишончли маълумотларни беради. Археология Муқаддас Каломдаги маълумотларни ҳақиқий эканлигини тасдиқлаган. Матншунослик эса Муқаддас Калом китобларининг биринчи қандай ёзилган бўлса, ҳозиргача ҳам худди шундай ўзгармаганлигини тасдиқлайди. Корнилий Тацит (эрамизнинг 55-120 йиллари), биринчи аср рим тарихчиси, “қадимги дунёнинг энг ишончли тарихчилиридан бири ҳисобланади”. Тацит ёзган манбаларнинг бирида айтилишича, Рим императори Нерон “ўзларини “масиҳийлар” деб атаган одамларни жуда қаттиқ азобга мубтало қилди.

Narrator 1 Улар ўзларини Тиберия ҳукмронлиги давридаги прокураторлардан бири Понтий Пилатнинг қўли остида азобли олий жазога маҳкум қилинган Масиҳ номли кишининг исми билан “масиҳийлар” деб аташган”. Тўртта Хушхабар китобидан иккитаси Исони шахсан яхши билган, У билан уч йилдан кўпроқ бирга юрган шогирдлари – ҳаворийлар Матто ва Юҳанно томонидан ёзилган. Қолган иккитаси эса ҳаворийларнинг яқин дўстлари ва ҳамкорлари бўлган Марк ва Луқо томонидан ёзилган. Улар ҳар бир фактни синчиклаб текшириб чиқиб ёзганлар. Илк масиҳийлар жамоати тўртала Хушхабар китобини тўғри, деб қабул қилганлар, чунки улар ҳам Исонинг ҳаётига оид асосий нарсалардан хабардор бўлганлар. Юҳаннога кўра, Хушхабарда Исо Байт-Ҳаста деган ҳовуз ёнида шол одамни тузатгани ҳақида ёзилган. Матнда ҳатто ҳовузнинг беш шийпонли экани ҳам тасвирланади.

Narrator 2 Археологлар уни ер тагидан қирқ фут — тах.12 метр пастликда, бешта шийпони билан бирга тўлалигича топишди, унгача эса олимлар бу ҳовуз бўлмаган, деб ҳисоблаб келишган эди. Янги Аҳддаги Луқо томонидан ёзилган Ҳаворийлар Ҳаракати китобида тилга олинган жойларнинг жуда кўпчилиги археологлар томонидан аниқланган. Ҳаммаси бўлиб Луқо ўттиз иккита давлат, эллик тўртта шаҳар ва тўққизта орол номларини ҳеч бир хатосиз қайд этган. Мусо Тавротни ёзган бўлиши мумкин эмас, чунки ўша пайтда ёзув ҳали пайдо бўлмаган эди, деб ўқитиб келинади. Лекин археологлар Қора Тош топилмасини топдилар. Бу Мусонинг даврига оид ёзув эдими? Йўқ! Бу Мусодан олдинги ёзув эди. Ҳатто Иброҳимдан ҳам олдинги ёзув эди. Бу ёзув Мусодан камида 3 аср олдинги даврга тўғри келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top