2:58

Ҳаётимиз ташқаридан

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, мана сиз азиз биродарларимиз билан “Дилкаш” радиомизнинг қувноқ тўлқинларида учрашиб турибмиз. Худовандга миннатдормиз шу имконият учун. Азиз биродарлар, бизнинг юриш- туришимиз ва ҳаракатларимиз ҳеч бўлмаганда Худони улуғлайдиган, Унинг фарзанди эканлигимизни кўрсатадиган бўлиши керак.

Луқо Хушхабар китобининг 6 боби 29 оятидан 36 оятигача бўлган жойда шу ҳақида гапирилади. Доимо яхшилик қилиб юришнинг якуний қисмида, меҳрибонлигингиз охир-оқибат рақибингизнинг юрагини юмшатиб, ярашишга йўл очиб беришини кўрасиз. Римликларга мактуби 12 боби 20 ояти. Худо атрофдагиларга улар қаерда хато қилганликларини ва ўзгариши керак эканлигини кўрсатиш учун айнан сизни ишлатиши мумкин, деб айтади Галатияликларга мактубининг 6 боби 1 ва 2 оятларида.

Кейинроқ, бу нарса шахсий қаршиликни талаб этиши мумкинлигини кўрасиз. Агар очиқ қаршиликнинг фойдаси бўлмаса, ўзгаришлар бўлиши учун Худо сизни ишингизга бошқаларни аралаштиришга ундаши мумкин. Рақибингизнинг Исо Масиҳга ишонишига туртки бўладиган вазият низони ҳал қилишнинг энг яхши йўлидир.

Агар сиз низогарлардан бири бўлсангиз, қарши томон ва кўп сонли гувоҳлар сизни диққат билан кузатишига тайёр бўлинг. Агар хатти-ҳаракатларингиз дунёвийларникидан ҳечам фарқ қилмаса, Масиҳга имон келтирмаганларга масиҳийлар устидан кулишига ва Масиҳни рад қилишларига сабаб бўляпсиз.

Аксинча ҳам шундай, агар юриш-туришингиз тўғри ва севгига тўлган бўлса, сизни кузатаётганлар юракларини Хушхабарга очишлари мумкин, деб айтади Биринчи Бутрус китобининг 3 боби 15 ва16 оятларида. Азиз биродарлар, одамларга хизмат қилишнинг яна бир йўли бор, бу ўз ўрнагингиз билан ўргатиш ва руҳлантириш. Атрофдаги масиҳийлар кўпинча сиз ўзингизни низоли вазиятларда қандай тутишингизни кузатадилар.

Агар гуноҳли ҳиссиётларга берилиб, душманларингиз билан жанжаллашсангиз, сизни кузатаётганлар ҳам ўзларини шундай қилишга ҳақли, деб ҳисоблайдилар. Аммо, рақибларингизга севги ва вазминлик билан жавоб қайтарсангиз, сиз Худога содиқ бўлганингиздай, атрофдагиларнинг ҳам Худога шундай содиқ бўлишига сабабчи бўласиз. Азизлар, агар фарзандларингиз ёки набираларингиз бўлса, бу сиз учун жуда муҳим.

Фарзандларингиз сиз низони қандай ҳал қилишингизни доимо кузатиб турадилар. Агар сиз ҳимоя йўлини танласангиз, ўйламай ва беиҳтиёр ҳукм қилишга тайёр турсангиз, улар ҳам муаммоларини шу йўл билан ҳал қиладилар. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top