3:06

Болаларнинг ўсишига ёрдам 336

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азиз биродарлар, яна сизлар билан радиомиз қаршисида дийдор учраша олганимиздан беҳад хурсандмиз. Азизлар болажонлар, Мусо пайғамбар исроил халқини Мисрдан олиб чиққанидан сўнг, яхудийлар орасида Шомуил деган янги пайғамбар пайдо бўлди. У Худованднинг хоҳиш-иродасига қараб яшашга ўрганган эди.

Худога маъқул келадиган ишларни қилиб юрар эди. Худованд Ишай деган одамнинг ўғилларидан бирини подшоҳ қилиб тайинлаш учун айнан мана шу пайғамбар Шомуилга амр берган эди. Шундай қилиб Худованднинг амрига асосан Шомуил пайғамбар Байтлаҳм шаҳрига келади ва шаҳар аҳолисин ушбу маросимни биргаликда ўтқазишга чақиради.

Ишай ҳам ўзининг барча ўғиллари билан шу ерга келган эди. Шомуил пайғамбарнинг олдига биринчи бўлиб Ишайнинг катта ўғли Алиёб келди. Шомуил уни кўриб, шубҳасиз Худованд айнан мана шуни подшоҳликка танлади, деб ўйлади. Бироқ Худованд Шомуилга, унинг бақуват ва забардаст эканлигига қарама, чунки мен уни танлаганим йўқ, мен инсонга инсонлар қарагандай қарамайман, деб айтди.

Инсон инсонни ташқи кўринишига қараса, Мен инсоннинг қалбига қарайман, деб айтди. Шундан сўнг Ишайнинг барча ўғиллари Шомуилнинг олдига бирин-кетин келишди. Лекин Худованд улардан ҳеч бирини подшоҳликка танламади. Шунда ҳайрон бўлган Шомуил Ишайдан: “Сенинг яна ўғилларинг борми?” деб сўради. Ишайнинг кичик ўғли Довуд шу пайтда далада қўй боқиб юрган эди. Шомуил Ишайга: “Бор, шу кичик ўғлингни ҳам чақиртириб кел”, деди.

Шунда улар, истараси иссиқ, кўзлари чақнаган, малла сочли ёшгина Довудни бошлаб келдилар. Шомуил у болани кўриши биланоқ Худованд унга: Мен айнан мана шу йигитни подшоҳликка танлаганман, деб айтди. Шомуил Довудни подшоҳликка тайин қилди. Уша кундан бошлаб Худованднинг марҳамати Довуднинг устида эди. Азиз болажонлар, уша пайтда Исроил халқига Шоул деган бир одам подшоҳлик қилар эди.

Исроил халқи ҳозирга Фаластин юртида яшар, атрофида уларга душман бўлган кўплаб бошқа халқлар ҳам бор эди. Айниқса Филистий миллати доимо Исроил халқига душманлик қилиб келган эди. Бир куни шу Филистий миллати Исроил халқига қарши яна лашкарлар тўплаб жанг қилмоқчи бўлишди. Исроил халқи ҳам уларга қарши лашкар тўплаб, Шоул бошчилигида тоғда саф тортиб тўпланишди. Довуднинг учта акаси ҳам Шоулнинг қўшинлари сафида хизмат қилишар эди.

Шунда Довуднинг отаси уни акаларидан хабар олиб келиш учун акаларининг олдига жўнатди. Азизлар, шу пайтда Филистийлилар сафида Гўлиёт деган баҳайбат бир лашкар ҳам бор эди. Довуд акаларининг олдига келиб уларни даҳшатдан қўрқанликда кўрди ва шу баҳайбат Гулиёт билан жанг қилиб уни енгиб чиқди. Азиз болалар, шу ерда ҳикоямиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top