MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар! Мана сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали омонликда учрашиб турибмиз. Азизлар, барчангизни хонадонингизга Отамиз Худонинг тинчлиги ёр бўлсин! Азизлар, низо ҳақида гап кетар экан, унда турли хил реакцияларни номоён бўлишини кузатишимиз мумкин. Шундай реакциялардан бири, бу ҳужум реакциясидир.

Ҳужум реакцияси иккала томондан ҳам бирданига амалга ошиши мумкин. Бу йўлни одатда, рақиблари билан муносабатни сақлаб қолишнинг ўрнига, уларнинг устидан ғалаба қозонишни кўпроқ хуш кўрадиганлар танлайдилар. Бу реакция шундай одамларга хоски, бундай одамлар низога рақобат кўзи билан қарайдилар ёки ўз ҳақ-ҳуқуқларини намоён этишга, атрофдагиларни бошқаришга ва мавжуд вазиятдан бирон фойда олишга имконият, деб қарайдилар.

Ҳужум йўлини нафақат кучли ва ўзига ишонган шахслар, балки заиф, қўрқувга тушган, қатъиятсиз ва кўнгли нозик одамлар ҳам ишлатадилар. Қандай ният кўзланганидан қатъий назар, бу реакциялар ҳимояланиш ва қаршиликни бартараф қилиш учун қанча талаб этилса, рақибга шунчалик кучли босим билан йўналтирилади. Шундай реакциялардан яна бири, даъволашиш реакциясидир.

Азизлар. бизга яхши маълумки, баъзи низолар фуқаролик судида кўриб чиқилади. Шундай судларни Ҳаворийлар китобининг 24 боби 1оятидан 26 ва 32 оятларида ҳамда Римликларга мактубининг 13 боби 1 ва 5 оятларидан ўқиб кўришингиз мумкин. Суд жараёни одатда муносабатларни янада бузилишига олиб келади ва кўпинча ҳақиқатга етолмайди. Бунинг устига, масиҳийларга баҳсларни суд залларида эмас, жамоатларда ҳал қилиш тавсия этилгани ҳам бизга маълум.

Бу ҳақида азизлар, 1Коринфияликларга мактубининг 6 боби 1 ҳамда 8 оятларидан ўқиб кўришингиз мумкин. Шу сабабдан азиз биродарлар, ишни судда кўрилишининг олдини олиш учун бор кучни ишлатиш керак. Азиз биродарлар, баъзилар рақибларини куч ёки қўрқитишни истайдилар, масалан гап билан бунинг ичига ғийбат ва бўҳтонлар ҳам кириши мумкин. Жисмоний жазо, рақибни молиявий ёки касбга оид соҳада мағлуб этиш билан таниқлидир.

Бу ҳақида ҳам Ҳаворийларга мактубининг 6 боби 8 ва 15 оятларида ёзилган. Бундай йўл тутиш вазиятни доимо мураккаблаштиради ва низони янада чуқурлаштиради.

Экстремал вазиятларда одамлар баҳсда шунчалар ютиб чиқишни хоҳлайдиларки, ҳатто рақибларини ўлдиришдан ҳам тоймайдилар. Азизлар, яна Ҳаворийларга мактубининг 7 боби 54 ва 58 оятларидан шу ҳақида ўқиб кўришингиз мумкин.

Масиҳийлар одам ўлдирмасалар ҳам, биз шуни эсимизда тутишимиз керакки, қалбимизда бошқаларга нисбатан ғазаб ва нафрат сақлашнинг ўзи бизни қотилликда айбдор қилади. Матто 5 боб 21 ва 22 оятлари. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электорон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна тўлқинларимизда соғ- омон учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top