3:05

Сизга иш керак

MP3

Narrator Ассалому алайкум. Бугунги кунда ўзингиз истаган, яхши маош тўланадиган ишга кириш осон бўлмай қолди. Ўзингизга тўғри келадиган ишни излай-излай охири топдингиз. Иш берувчилар ҳам сизни суҳбатдан ўтказмай туриб ишга олишмайди. Улар сизнинг қандай одам эканлигингизни, ишга лаёқатингизни, сиз ҳақингиздаги тавсияномаларни яхшилаб кўриб чиқишади. Шундай экан, суҳбатга тайёргарлик кўрмай бориб бўлмайди. Сиз танлаган касбингизнинг моҳиятига қараб туриб, сизга қандай саволлар берилиши мумкинлигини олдиндан таҳмин қиласиз. Баъзида ҳатто тушингизга ҳам кирмаган саволлар беришади. Масалан, Нобел мукофоти соҳиби Уилям Шокли Стэнфорд университетини тамомлаган ёш мутахассисга шундай савол беради:

Narrator 2 Яхшилаб тингланг, балки бу саволнинг жавобини сиз ҳам топарсиз. «Теннис мусобақасида 127 иштирокчи бор. Биринчи турнирда 126 киши 63 жуфтликни ташкил этади ва ғолиблар кейинги турга чиққанларида уларга яна бир қатнашчи мусобақасиз қўшилади. Турда 64 спортчи 32 та матчда қатнашади. Ғолибни аниқлаш учун жами нечта матч ўйин ўтказиш керак?». Хўш саволнинг жавобини топа олдингизми? Ëш мутахассис Гиббонс бир дақиқадан камроқ вақт ўйлаб, «126 матч» деб жавоб беради. Шоклини бундай тезлик ниҳоятда ҳайратда қолдиради ва номзод ишга қабул қилинади. Сиз ҳам суҳбатга боришдан олдин, ишга қабул қилувчини лол қолдирадиган жавобларни тайёрлаб туринг.

Narrator 1 Баъзан ноодатий саволлар берадиган ишга қабул қилувчилар суҳбатга келган номзодлардан уй суратини чизиб беришларини сўрайди. Бу саволлар кўпроқ котибаликка, муҳандисликка номзод бўлган кишилардан сўралади. Бир қарашда бу жуда жўн топшириққа ўхшайди. Қаламни оласиз ва чизишга тушасиз. Битта тўғри бурчак – деворлари, унинг ичидаги иккинчи тўғри бурчак – дераза ромлари, юқорисидаги учбурчак – томи, яна бир-иккита чизиқ тортиш билан ажойиб уй тайёр. Аммо, сиз ҳам шундай қилсангиз, ишдан ўтмаганингиз аниқ бўлади. Бу саволни ким берганини биласизми? «Microsoft» нинг электрон “Excel” жадваллари тузувчиси Жейб Блюментал. Топшириқни бажаришнинг энг ёмон варианти номзод доска ёнига келиб, уй асоси бўлган тўртбурчакни чиза бошлайди. Янгиликсиз яшай олмайдиган компанияга бундай ходим аниқ керак бўлмайди.

Narrator 2 Уй лойиҳасига киришишдан олдин у ерда ким яшаши, унга қанча маблағ ажратилгани ва уй қаерда жойлашиши кабиларни аниқлаб олиш лозим. Бу каби суҳбатларда сиздан нафақат уйнинг, балки исталган предмет, киши, ўсимлик расмини чизишни сўрашлари мумкин. Шунинг учун ҳеч қачон суҳбат ўтказувчига ойдинлик киритувчи саволлар беришга уялманг, улар сиздан айнан шуни кутишади. Энг муҳими суҳбат чоғида ўзингизни йўқотиб қўйманг. Улар ҳам сизга ўхшаш оддий одамлар. Имкон қадар ўзлигингизча қолинг ва уларнинг саволларига ҳотиржамлик билан, ўйлаб жавоб қайтаринг. Азиз тингловчи ҳаётингиз давомида асқотадиган муҳим маълумотларга эга бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга ҳамиша ёрдам қўлини чўзишга тайёр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top