Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Мана азизлар, сиз билан яна “Дилкаш” радиомизнинг тўлқинларида соғ-омон учрашиб турибмиз. Худовандга миннадормиз, азизлар, мана шу учрашув имкони учун. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар низога Каломий йўл билан ёндашишни ўргансангиз, унда қочиш ва ҳужум реакциялари билан боғлиқ бўлган кўпгина муаммоларни четлаб ўтишингиз мумкин.
Худо Ўз Каломида нима учун баҳслар келиб чиқиши ва бунда нима қилиш кераклигини тушунтирган. Худо бизни нимага ўргатаётганини яхшилаб эшитсак ва тушунсак, зиддиятларни шунчалик самарали ҳал қиламиз. Азизлар, қуйида сиз низоли вазиятга нисбатан билдириладиган муносабатларнинг Инжилга асосланган энг муҳим принциплари билан танишишингиз мумкин.
Азизлар, келинг, муҳокамани низога “кимнингдир режа ва истакларини бузаётган фикр ва ниятлардаги фарқлар” дея таъриф берилган тушунчадан бошлаймиз. Бу тушунча ўзига турлича қизиқишлардаги оддий фарқларни сиғдира олиш учун етарлича каттадир, масалан, эр-хотинлардан бири меҳнат таътилини тоғда, иккинчиси денгиз соҳилларида ўтказишни хоҳлайди, ёки шафқатсиз баҳслар, масалан, жанжаллар, суд жараёнлари ёки жамаотдаги келишмовчиликлар.
Инжилда низоларнинг ҳаммаси ҳам ёмон деб айтилмаган; аксинча, баъзи бир фарқлар табиий ва фойдали эканлиги ўргатилади. Азизлар, Худо барчамизни ҳар хил қилиб яратган, шунинг учун хам кўпинча, одамларнинг фикрлари, эътиқодлари, истаклари, ниятлари ва устунликликлари турлича бўлади. Уларни аввалига тўғри ёки нотўғри деб айтиб бўлмайди; булар одамларнинг шахсий қизиқишларининг ҳар хиллиги натижасидир, қизиқишларни эса Худо берган.
Бундай келишмовчиликларга тўғри ёндашганда, улар самарали суҳбатга олиб келади, одамларни ижод қилишга илҳомлантиради, фойдали ўзгаришлар бўлишига ёрдам беради ва ҳаётни янада қизиқроқ қилади. Ўзаро муносабатларда бирликка интилишимиз керак бўлсада, атрофдагилардан бир хилликни талаб қилмаслигимиз керак.
Низолардан қочишнинг ўрнига ёки атрофдагилардан доимо айтганимизга рози бўлишларини талаб қилишнинг ўрнига, биз одамларни хилма-хил қилиб яратилганлигига хурсанд бўлишимиз, нарсаларга биздай эмас, шунчаки бошқача қарайдиганларни қабул қилишга ва улар билан биргаликда ҳаракат қилишга ўрганишимиз керак.
Бироқ, ҳамма фарқлар ҳам холис ва фойдали эмас. Инжил шуни ўргатадики, кўпгина келимовчиликлар гуноҳли истак ва юриш-туришнинг бевосита натижасидир. Шунинг учун азиз биродарлар, Худованднинг кўз ўнгида ўз юриш-туришимизни яхши томонга ўзгартириб солиҳлик сари интилайлик. Шунинг билан азиз биродарлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.