3:11

Ўзини юқорига олган, пасайтирилади

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Қизиқ, биз осонлик билан бошқаларнинг ютурқларини ўзимизники қилиб, унданда осонлик билан ёвуз қилмишларимиздан воз кечамиз. Омадсизликларимизда барчани айиблаймиз, лекин ўзимизни эмас. Омадни эса, хеч ким билан бўлишишни истамаймиз. Ўзимизни бошқалар билан солиштирганимизда, дархол биз қилмишларимизни унутиб юборамиз. Маталдаги фарзий каби, ўз тахтимизга чиқиб олиб, Худонинг шавқатига арзимас пастда югуриб юрган гунохкорларга кўз ташлаб, ўзимизнинг нақадар пок ва солиҳ эканимизни айтамиз.

Айёрлик билан қилинган қилмишларимиз, ёмон хаёлларимиз, алдовларимиз, бажарилмайдиган ваъдаларимиз пастда югуриб юрган гуноҳкорларнинг кўпгина гуноҳлари олдида кўринмай қолади. Бундай баланд тахтимизда ўтириб, пастга қарар эканмиз, уларнинг оғир гуноҳлари олдида, биз қилган гуноҳлар худди гавҳар тошларидек қора духоба устида чарақлайди ва биз албатта, ўзларимиз учун Худога чин юракдан катта миннатдорчилик билдирамиз. Лекин нима учун биз ўзимизга қойил қолиб, ўзимизни юқори қўямиз? Нима учун, бизларнинг ибодатларимиз худди фарзийнинг ибодати каби, осмонга эмас, аксинча, пастга қаратилган? Тўғри, хазрати Исо фарзий қилган ибодати ҳақида гапирар экан, У “ўзича шундай ибодат қилди” деб айтади. Ўзича, яъни, ўз ўзига ибодат қилгандир.

Бундай ибодат бошиданоқ Худога қаратилмаган, шунинг учун, буни самимий ибодат деб аташ жуда қийин. Айтилган сўзлар диндор, гўзал, мазмунли ва масиҳийликнинг асосларига мос бўлмасин, агар ибодат самимий бўлмаса ва ибодатда ўзимизни юқори қўйсак, унда буларнинг сира фойдаси йўқдир. Хазрати Исо, ибодатни ютуқларимизга мукофот сўрови эмас эканини кўрсатяпти. Масалан, фарзийнинг гапига қараганда, қонун бўйича йилда бир маротаба тутилиши керак бўлган рўзани у хафтасига икки маротаба тутганини айтади. Ундан ташқари, пулининг ўн фоизини хам, садақа қилганини айтади. Бу эса, қонун бўйича талаб этилгандан кўпроқдир. Ахир, мана шу фарзий, шунча кўп қилинган савоб ишлари учун мукофотга арзийди-ку! Афсус, Худога унинг қилган ютуқларини, қолганларга нисбатан пок ва қилинган савоб ишлари унчалик мухим эмасилигини фарзий хатто хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Азизлар, очиқчасига айтганда, хазрати Исо, ибодат учун маъбадга келган фарзий ва солиқ йиғувчи мисолида шаҳсан ўзим ҳам, катта сабоқ олдим. Чиндан ҳам, ўзини юқори қўйган, пасайтирилади, ўзини паст қилган эса, юксалтирилади. Раббим, Сенинг исминг улуғлансин. Сенинг шоҳлигинг келсин. Хаётимизни Сенинг қўлинга топширайлик. Сен коинот яратувчисисан, хаётимиз Сенга тегишлидир. Худойим, хаётимиз маркази бўлгин. Хаётимиз тахтидан жой олгин. Сенга нафақат хаётимизни, балки, биздаги барча муаммоларни, ташвишларни, барча дарду азобларни хам қўлинга топширамиз. Отажон, берган нажотинг ва севгинг учун чексиз миннатдормиз. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top