3:27

Худованд Ўз қарорини ўзгартириши мумкин

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Бир кишининг ибодати кўплаб одамларнинг ҳаётини қутқариб қолиши мумкин. Бундан ташқари, шафоат Худонинг қарорини ҳам ўзгартира олишини биласизми? Битта ибодат туфайли У Ўз режаларига ўзгартириш киритиши мумкин! Бир воқеани эслайсизми? «Шунда Раббий Мусога деди: «Ҳозироқ туш! Сен Мисрдан олиб чиққан халқинг йўлдан озди. Улар Мен амр этган йўлдан дарров оғдилар. Ўзларига қуйма буқача ясаб, унга сажда қилдилар, қурбонликлар келтириб: «Эй Исроил! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худойингиз!» – дедилар (Чиқиш 32:7-8). Нима содир бўлганини эслаб кўринг. Мусо ўнта амрни олиш учун Синай тоғига чиқди ва у ерда халқ кутганидан кўпроқ вақтга қолиб кетди. Одамлар йўлбошчисиз, ўз Раббийсини унутиб қўйдилар, ўзининг тана истакларига берилдилар ва олтиндан буқа ясаб, унга сажда қилиш учун қимматбаҳо тақинчоқларини эритдилар. Бошқача қилиб айтсак, Худованд Мусога деди: «Яхшиси, орқага қайт, чунки халқинг жиддий кўнгилсизликка тушиб қолди ва Мени ўта даражада жаҳллантирди».

Воқеа давом этаяпти: «Раббий Мусога яна деди: «Бу халқнинг нақадар ўжарлигини кўриб турибман. Энди Мени ёлғиз қолдир, бу халққа ғазабим қўзғалди ва Мен уларни қириб ташлайман. Эй, Мусо, уларнинг ўрнига сендан буюк халқ яратаман» (Чиқиш 32:9-10). Яхшики, Мусо художўй одам эди, бўлмаса, айтиши мумкин эди: «Қандай зўр, улар ҳақида унут. Яхшиси, мен шуҳрат қозонай». Мусо ўз халқи учун шафоат қилишни бошлади, чунки бу одамлар у учун, ҳақиқатан ҳам қимматли эди. «Бироқ Мусо ўзининг Раббий Худосига ёлворди» (Чиқиш 32:11). Унда Худони ўз ҳолига қўйиш, нияти йўқ эди. Худованд унга аллақачон айтди: Мени ёлғиз қолдир ва улар учун ибодат қилма, бўлмаса сенга қулоқ солишимга тўғри келади». Мусо эса ўзиникида туриб олган эди: «Ё, Раббим! Ахир, бу халқни буюк қудратинг ва кучли қўлинг билан Мисрдан олиб чиққансан-ку! Ўз халқингга Ўзинг ғазабингни сочмагин!» (Чиқиш 32:11). Мусо енгилишни ўйламади ҳам, негаки унинг юраги Худонинг қарорини қабул қила олмади. У ўз халқини севар эди ва Худонинг табиатини, борлиғини яхши билар эди. Бундан ташқари, Худованд халқини севишини ва уларни офатда қолдиришни истамаслиги унга аён эди.

Мусо бу вазиятда қандай йўл тутди? У Худодан Ўз қарорини ўзгартиришини сўради (Чиқиш 32:12). Аниқроғи, у шундай деди: «Раббий, қулоқ сол! Сен Мисрликларнинг кўзида Ўзингнинг номингга доғ туширишни ва халқини қутқара олмас экан, дейишларини истамайсан-ку? Халқини азоб чекиб, чўлда ўлиб кетишига йўл қўйибди, дейишларини хоҳламайсан-ку? Художон, гап бизларда эмас, Сен ҳақда кетаяпти. Сендан ўтинаман, улар учун эмас, чунки улар аблаҳ одамлар, балки Ўзингнинг номинг учун – уларни қутқар. Мен Сенинг обрўйингга зарар етишини истамайман. Художон, илтимос, уларни қутқар, токи ҳамма Сенинг нақадар буюклинингни кўрсин» (Чиқиш 32:12-13). Ва Худованд Ўз қарорини бекор этди: «Шунда Раббий Ўз халқига келтирмоқчи бўлган қириб ташлаш ниятини бекор қилди» (Чиқиш 32:14). Бу шафоат ибодатининг вазифаларидан бири ва унинг гувоҳлигининг кучидир.

Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top