Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Хазрати Исо бизга ибодат қилишни ўргатди. Ибодатлари орқали у бизга хаёт нимадан иборат эканини кўрсатди. Касалларга шифо берганида, у Руҳда ибодат қилди. Нонни синдириб беш минг кишини тўйдирганида, У осмонга қараб овқатни дуо қилишни сўрарди. Лазарни тирилтириши олдидан, У Худога ибодат қилди. Исо қилган барча ишни, Худо қилган, уларнинг орасида узулмас алоқа бўлган. Хазрати Исо, келиши керак бўлган мўжизларни амалга ошишини билиб доим ибодат қилиб келган. Мана, ҳақиқий ва самимий ибодатнинг сири! Бу мўжизани тинмай кутишдир. Бундай самимий ибодатлар ёрдамида, Худо ўзининг буюк ишларини ва режаларини бизларда ва биз орқали амалга оширишига амин бўлишдир.
Бу нарса, хазрати Исонинг қўлидан келар эди. Чунки Унинг берган таълими, унинг қилмишлари билан бир ҳил эди. У бир неча бор, “Чунки Ота Ўғлини севади, Ўзи қилган ҳамма нарсани Ўғлига кўрсатади. Сизларни таажжубда қолдиргудек, бундан каттароқ ишларни ҳам кўрсатади. Ота қандай қилиб ўликларни тирилтириб уларга ҳаёт бахш этса, Ўғил ҳам кимни истаса, ўшанга ҳаёт бахш этади.” (Юҳанно 5:19), деб айтиб ўтган. Албатта, бу сўзлар ўзига ишонган фарзийнинг сўзлари эмас эди. Хазрати Исо ибодат қилганида атрофдагилар олдида мақтаниш учун қўлларини осмонга кўтармас эди. Бу сўзлар, нафақат атрофдагиларни хайратга солди, балки уларга қандайдир қўрқувни ҳам солган бўлиши керак.
Хазрати Исо бу сўзлари билан уларган ҳақиқатни айтди. Яъни, “Ўзи қилган ҳамма нарсани Ўғлига кўрсатади.”, деб айтган. Бу сўзларни У самимийлик билан айтган эди. Мана, кўз олдимизда Худонинг Ўғли, Юксак Инсон, ҳаётида ягона ҳам қонунни бузмаган ва ҳақиқий поклик намунаси, доим Худони хурсанд қилиб келган, одам ва Худонинг борлиғини бирлаштирган Зот турибди. Нима учун бу Зот, бизга Отасиз хеч нарса қила олмаслигини айтяпти? Нима учун бу буюк Зот Ўзининг Худога боғлиқлигини айтяпти? Ушбу Зот, “Мен Отамда ҳозирман, Отам эса Менда ҳозир, сен бунга ишонмайсанми? Мен сизларга Ўзимдан тўқиб гапирмаяпман, балки Менда ҳозир бўлиб турган Отам Ўз ишларини бажармоқда.” (Юҳанно 14:10), деб айтмоқда. Худога ва Осмондаги Отасига бўлган кучли талаб ва мулоқотга бўлган иштиёқ Уни тинмай ибодат қилишга чорлаган.
У, шундай Зот бўлишига қарамасдан, Худонинг аралашувига доим мухтож бўлган. Чунки шундай Зот бўлишига қарамасдан, У Ўзидан хеч нарса қилмаган. Агар, хазрати Исо ибодатга шу қадар мухтож бўлган экан, биз инсонлар нақадар мухтожмиз! Нима учун бизнинг ибодатларимиз самимий эмас? Нима учун биз инсонлар ибодатнинг кучига ишонмай, унинг қадрига етмаймиз? Нима сабабдан биз ибодат қилишга эринамиз? Нахотки, биз ҳам, худди маъбадга ибодат учун келган фарзи й бўлсак? Балки, солиқ тўловчи қилган ибодатни қилишни истармиз? Балки, фарзий каби, биз ҳам, қилган савоб ишларимизни юқори қўиб, Худога тепадан пастган қараётгандирмиз?
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.