2:41

Бизнинг ҳолатимиз қандай?

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Бизнинг ҳолатимиз қандай? Биз ҳаммамиз гуноҳкормиз, у ёки бу гуноҳни қилишда айбдормиз. Гуноҳ қилганимиз учун ҳар биримиз жазога лойиқмиз. Биз жазога тортилишимиз керак эди, чунки адолатли Оллоҳи Таолонинг ҳукми шундай дейди: “Гуноҳнинг эвази – ўлим” (Рм.6:23). Бироқ бизларни жаҳаннам оловидан асраб қолиш учун Ўзи муқаддас ва бенуқсон бўлган Исо Масиҳ биз учун берилажак жазони Ўзига олди – У қийналиб, азоб чекиб бизлар учун хочда ўлди. Эҳтимол сиз аллақачон Худонинг Хушхабарини эшитиш ёки ўқиб чиқиш имкониятига эга бўлгандирсиз.

Исо алайҳиссалом сиз учун нима қилганини тушундингизми? У ҳақда нима деб ўйлайсиз? Ёки сиз Унинг хочга ўлганини оддий бир ҳикоя сифатида қабул қилдингизми? Исо Масиҳнинг Хушхабари – Унинг ҳаёти ва ўлими ҳақидаги ҳикоядир. У сизнинг кийимларингизни кийиб, сизнинг гуноҳларингиз учун ўлдирилди. Сиз солиҳлик кийимини кийиб муқаддас ҳаёт кечира олишингиз учун У Ўзини қурбон қилди. Унинг қони билан оқланиб, Унинг солиҳлигини кийиб, Унинг Руҳидан туғилиб, тоза ва гуноҳдан холи бўлган Худонинг фарзандига айланишингиз учун У азоб чекди. Унинг мактубига сиз нима деб жавоб берасиз? Ахир, “Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди” (2-Кр.5:21). “Агар ҳамма одамлар учун Биттаси ўлган бўлса, бу ҳаммаси ўлгани демак, деган хулосага келдик. Масиҳ ана шу мақсадда ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки ўзлари учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар” (2-Кр.5:14-15). “У бизнинг гуноҳларимиз учун яраланган, бизнинг ёвузлигимиз учун эзилган экан.

У бизнинг саломатлигимиз йўлида жафо чекди, Унинг жароҳатлари туфайли биз шифо топдик” (Иша.53:5). “Биз гуноҳ қаршисида ўлиб, энди солиҳлик билан яшашимиз учун, У хочда гуноҳларимизни Ўз баданига сингдирди” (2-Бтр.2:24). “Эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар. Бунинг ўрнига янги фикрга, янги руҳга эга бўлинглар. Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар” (Эф.4:22-24).

“Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик. Биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлидирмиз” (1-Юҳ.3:16).

“Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳларимизни ювиш учун бир марта азоб чекиб ўлди. Ўзи солиҳ киши бўлгани ҳолда, гуноҳкорлар учун қурбон бўлди” (1-Бтр.3:18). “Худованд исмини айтиб чақирган ҳар бир киши нажот топади” (Ҳв.2:21). “Исога инонган ҳар бир кишининг гуноҳлари Унинг номи билан кечирилади, деб қадимий пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам шаҳодат берганлар” (Ҳв.10:43).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top