3:09

Шогирд – сифатли ва чидамли махсулот каби

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Исо: “Менга янги имонга келганлар керак” ёки “Менга масиҳийлар керак” демайди, янги имонга келганлар билан масиҳийлар қайта ишлаб чиқариш билан тенглаштирилиши шарт эмас. Кўпчилик масиҳийлар руҳан ҳосилдорсиз бўлишади; кўплари Хушхабарни олиб боришни давом этишмайди. Тайёрланган шогирдлар — булар авваламбор, руҳан соғлом ва итоаткор шогирдлардир; кейинчалик улар қайта ўргатилади, баъзилари эса устоз бўладилар, ниҳоят бу нарса кўпайишга олиб келади. Шундай қилиб, шогирдлар жамоатнинг чуқур инқирозини бартараф қилишади. Устозлик сифатли “маҳсулот ва ҳосилдор ишчи кучини” ишлаб чиқаради. Жамоатга нисбатан Худонинг режаси шундадир.

Шогирд — бу “маҳсулот”; чўмдириш ва итоаткорликка ўқитилиш — бу ўша “маҳсулотнинг” ўлчови деса ҳам бўлади. Олдинига чўмдирилиш орқали шогирд очиқчасига Масиҳ ҳақида гувоқлик беради, кейин, ўқиш жараёнида яқинларига итоаткорлик қилади. Унга берган насиҳатларни қабул қилади; у масъулиятнинг қадр-қийматини тушунади. У ўзини билим олишга бағишлайди. Жавобгарликсиз шогирдлик бўлмайди.

Агар биз Буюк топшириқни бажаришни истасак, шогирдлар тарбиялаш жараёнининг илгарилаб бораётганини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Насиҳатга эга бўлиш учун ҳисоботга эга бўлиш керак, акс ҳолда инсон итоаткорликка ўргана олмайди. Маъсулиятлик билан ўқигангина такрор ишлаб чиқарилади. Маъсулиятли шогирдлар орасидан кейинчалик бўлажак раҳбарлар чиқади ва улар махсус қобилиятларга эга бўлишади; бу инсонлар жамоатнинг асосидир. Улар ўз навбатида, мураббийлик ва кўпайиш бор муҳитни яратишади. Натижада жамоат ҳамма кўрсаткичлар бўйича ўса бошлайди. Шогирдларни тарбиялаш — бу жамоатнинг маркази, чунки у Буюк топшириқнинг моҳиятидир.

Масиҳнинг: “Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар” деган сўзлари Буюк топшириққа тегишли. Жамоатни Буюк топшириққа итоаткор бўлишга ўргатиш шарт, аммо бу ишга аҳамият беришмайди. Агар жамоат Буюк топшириқни бажармаса, бундай жамоат Худога итоаткорми? Ҳечам. Буюк топшириққа нисбатан қатъий содиқлик – Масиҳнинг бош бўйруғи ана шунда. Аммо Буюк топшириқни бажариш нимани англатади?

Итоаткорликнинг биринчи қоидаси — бу шогирд нима эканлигини тушуниш учун режали ҳаракат, кейин жамоатда бор бўлган турли воситалар ёрдамида шогирдларни “маҳсулот”лаштиришдир. Биргина режали интилишлар билан тўхтаб бўлмайди. Буюк топшириққа итоаткорликнинг бошқа қоидаси қайта ишлаб чиқариш ишига содиқликдир. Одамларнинг Хушхабар етказишга тайёргарлиги ана шундай содиқлик гувоҳидир: уларга буни қандай қилинишини, уни у билан бирга бажариб кўрсатиш керак ва кейин уларнинг ўзларига ўшани бажаришга ишониб топшириш керак. Жамоат умидларининг тузилиши ва тузилган умидларини қониқтириш учун ўқиш ташкил этиш ташкилотчилар бунга масъулиятли ёндашиш шарти билан, — ана шу қайта ишлаб чиқариш ишига ҳақиқий содиқликни намоён қилишдир.

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top