3:19

Худо борми? 1 қисм

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Талабалар талабалар учун деб номланган дастурга хуш келибсиз. Худо мавжудми? Худони исботловчи далил борми? Қуйидаги таклифлар Худониг мавжудлигига ишониш учун объектив очиқ сабаблардир…

Ҳеч бўлмаса бир марта сизга кимдир Худонинг борлигини исботловчи далилларни келтиришини ҳоҳлаган бўлмасмидингиз? «Сен ишонишинг шарт» деган даъватларсиз. У ҳолда, қуйидаги очиқчасига айтилган бўлади.

Лекин бир нарсани инобатга олишингиз керак. Агарда инсон Худонинг мавжуд эканлиги ҳақидаги эҳтимолага ҳам қарши бўлса, у ҳолда ҳеч қандай исботлар уни кўндира олмайди. Бу нарса худди инсонлар ойга сайёҳат қилишган деган фикрга қарши чиқиш деганидай, у ҳолда қанчалик кўп маълумот келтиришга ҳаракат қилманг уларнинг фикрини ўзгартира олмайсиз. Ойда юраётган астронавтларнинг суръатлари, астронавтлар билан ўтказилган интервюлар, ойнинг тошлари… барча исботлар фойдасиз бўлиб қолаверади, чунки ўша одам аллақачон инсонлар ойга бориши мумкин эмас деган хулосага келиб бўлишган. Худонинг мавжудлиги ҳақидаги эҳтимолга келсак, Муқаддас Калом аниқ исботларни кўрган инсонлар борлиги ва лекин улар ҳақиқатни ўзларида сақлашганликларини очиб беради. Бошқа томондан Худони мавжудлигини билишни истовчиларга У шундай дейди, « сизлар мени қидирасизлар ва топасизлар; агарда сиз мени бутун юрагингиз билан қидирсангиз топасизлар.» Худонинг борлигини исботловчи фактларга назар ташлаганингизда ўзингизга савол бериб кўринг, агарда Худо бор бўлса, мен уни таниб билишни истайманми? Шундан кейин инобатга олиниши керак бўлган қуйидаги сабаблар бор…

Худо борми? Бизнинг сайёрамизнинг мураккаблиги яхши фикр юритадиган Дизайнерга бориб тақалади, қайсики нафақат уни яратган, балки шу кунгача уни тўлдириб келади. Олам … унинг ўлчами мукаммал. Ернинг ўлчами ва мувофиқ оғирлиги деярли юпқа қаватли газсимон кислород ва азотдан ташкил топади.
Агарда ер кичикроқ бўлганида, атмосфера чидаб бўлмайдиган даражада бўлар эди, худди Меркурий планетасига ўхшаб. Агарда аксинча, ер шаъри каттароқ бўлганида, унинг атмосфераси кўп водородга эга бўлар эди, худди Юпитерга ўхшаб. Ер, ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамзод яшаши учун тўғри келадиган атмосферадаги газнинг етарли миқдорига эга бўлган ягона жойдир. Ер қуёшга нисбатан узоқроқ масофада жойлашган. Ҳароратнинг ўзгариб туришини инобатга олган ҳолда, қўпол қилиб айтадиган бўлсак –30 даражадан +120 даражагача булган хароратга дуч келамиз. Агарда ер куёшдан озгина нарироқда жойлашганида, биз барчамиз совуқдан қотиб қолган бўлар эдик. Агарда яқинроқ бўлганида эса ёниб кетар эдик. Ер куёшга нисбатан ўз жойидан ҳаттоки озгинага силжиса ҳам у ҳолда ер устида ҳаёт кечириш мумкин бўлмай қолади. Ер қуёш атрофида 108 000 километр соат. тезлигида айланса ҳам, ўзининг ажойиб масофасини ҳар доим сақлаб туради. Шунингдек, у ўзининг ўқи атрофида айланиб бутун ер юзи ҳар куни етарли даражада совуқ ёки иссиқ бўлишини таъминлайди.

Азиз талабалар, бордию сизда ҳам мамлакатимиз талабалари учун фойдали хикоя ёки фикрингиз бўлса, dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Ўқишингизни ва талабалик ҳаётингизни Худойим марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top