3:46

Худо борми? 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Талабалар талабалар учун деб номланган дастурга хуш келибсиз. Худо мавжудми? Худони исботловчи далил борми? Қуйидаги таклифлар Худониг мавжудлигига ишониш учун объектив очиқ сабаблардир… Сув … рангсиз, ҳидсиз ва таъми йўқ, лекин бари-бир ҳеч бир жонзот усиз ҳаётини тасаввур қилмайди. Ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамзод деярли сувдан ташкил топган. Нима учун сувнинг тавсифлари ҳаётга жуда ҳам мос келишини кўрасиз: Унинг ғайритабиий юқори даражагача қайнаш ва музлаш хислатлари бор. Сув бизга ҳарорати тез –тез ўзгариб турадиган атроф муҳитда яшашимизга шароит яратади ва шу билан бирга танамиздаги ҳароратни 36.6 градус даражасида сақлайди.

Сув универсал эритувчи. Сувнинг бу хислати минглаб химикатларни, минералларни ва озиқ моддаларни бутун баданимиз бўйлаб ва кичгина томирларимизга ҳам етказади. Сувнинг 97% океандадир. Лекин бизнинг еримиз юзида тузни сувдан ажратиб олиб сўнг уни бутун оламга тарқатадиган система мавжуд. Буғ океандаги сувларни олиб, тузини қолдиради ва булутларни ҳосил қилади, ва улар осонликча шамол орқали кўчирилади ва ер, сабзавотлар, ҳайвонлар ва одамлар устидан тарқалади. Бу тозалаш ва сайёрада ҳаётни вужудга келтириш системасидир.

Одамзоднинг онги… бир вактнинг ўзида ақлга сиғиб бўлмайдиган даражада маълумотларни вужудга келтиради. Онгингиз бир вақтнинг ўзида, нарсалар ва уларнинг рангларини, атрофдаги ҳарорат ва оёғингизнинг ерга босилишини, атрофдаги шовқин суронларни, лабларингизнинг қуриб қолганини ҳам инобатга олади. Онгингиз сизнинг барча ҳис-туйғуларингиз, фикрларингиз ва хотираларингизни сақлайди ва жараёнларни амалга оширади. Худди шу вақтнинг ўзида онгимиз, нафас олишимиз, кўзларимизнинг юмилиб очилишини, оч қолишимиз ва қўлимиздаги мускулларнинг қимирлашлари каби танамиздаги содир этилаётган ҳаракатларни кетма-кетлигини назорат қилади. Одамзод онги бир секунд давомида миллиондан кўпроқ хабарларни ишлаб чиқади. Онгингиз мухим бўлган саналарни унчалик муҳим бўлмаган саналардан саралайди. Филтрация қилиш функцияси сизга дунёда эътиборингизни маълум нарсаларга қаратишингиз ва самаралироқ даражада ҳаракатлар қилишингизга ёрдам беради. Ҳар бир дақиқада миллиондан кўпрок маълумотни кўриб чиқадиган, уларни мухим ёки мухим эмаслигини саралаб, сизга энг тўғри келадиган маълумотни ажратиб берадиган онг … ўзидан ўзи пайдо бўлдими? Қон оқишини, асаб системаси ва шунга ўхшаш нарсаларни тўғри назорат қиладиган онг, шунчаки биологик ҳодиса орқали пайдо бўлдими? Бу шунчалар ҳайратга соладиган органдир. Қандай қилиб кимдир инсон онгини тушунтириб бера олади? Худонинг борлигига алтернатива бўлиши мумкин бўлган яна бир нарса, бу, демак атрофимиздаги барча мавжуд нарсалар табиий ҳодиса ёки ўз-ўзидан пайдо бўлган. Инсон, ҳайвонлар, ўсимликлар, буларнинг барчаси қаердан пайдо бўлди? Ва шунингдек табиий ҳодиса деганда, бу талабларга жавоб бермайдиган тушунтириш бўлиб қолади, чунки инсон ДНКасида сақланадиган маълумотлар аниқ. Худога ишонмайдиган одам, буларнинг барчаси шунчаки пайдо бўлди, омад деб ўйлайди. Худо борми? Худо мавжуд эмас деган фикрда турган инсонлар, Худо мавжуд деган фикр билан яшайдиган кўплаб одамларга қарши чиқаётган бўлишади. Агарда кўпгина одамлар бир нарсага ишонишса, демак бу тўғри деган фикр тўғри эмас. Масалан илм-фан, сайёрамиз ҳақида янги ҳақиқатларни очиб берди ва бу нарса олдинги натижалардан устин келди. Азиз талабалар, бордию сизда ҳам мамлакатимиз талабалари учун фойдали хикоя ёки фикрингиз бўлса, dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Ўқишингизни ва талабалик ҳаётингизни Худойим марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top