Ассалому алайкум азизлар Худо инсонларга танлаш қобилиятини берган. Бу дегани, биз У билан муносабат қуришга мажбур эмасмиз. У бизга Ундан воз кечиб, шайтоннинг ишларига қул урушимизга рухсат беради. У бизларни севишга мажбур қилиши мумкин эди. У бизларни яхши бўлишга мажбур қилиши мумкин эди. Лекин кейин, бу қандай муносабатга айланар эди? Бу муносабат эмас, балки мажбурий, назорат остидаги қулоқ солиш бўлар эди. Бунинг ўрнига У бизга, инсонийлик фазилатлардан бири бўлган, эркин танлаш ҳуқуқини берди.
Одатда, биз ич–ичимиздан йиғлаб… «Лекин қандай қилиб Сен шу ишни содир бўлишига йўл қўйдинг Худо?» деб айтамиз. Биз Худодан қандай ҳаракат қилишини истаймиз? Одамларнинг ҳаракатларини Унинг назорати остида бўлишини истаймизми? Ёвуз инсонларнинг ҳужумларига келсак, Худо йўл қуйиши мумкин бўлган ўлган сони нечагача бўлиши керак? Агарда Худо фақатгина юз кишининг улишига йўл қўйса, биз ўзимизни яхшироқ ҳис қиламизми? Балки биз Худо фақатгина бир кишининг ўлимига йўл қўйишини истармиз? Бари бир, Худо ҳаттоки бир кишининг ўлимини олдини олса, танлаш эркинлиги йўқолади. Одамлар Худони тан олмасдан, унга бўйсунмасдан, ўзларининг йўларини танлашади ва даҳшатли ишларга қўл уриб, бошқаларга зиён етказишди.
Фожеалар, табиий офатлар, ҳужумлар: Бизнинг дунёимиз. Бу сайёра хавфсиз жой эмас. Кимдир бизни отиб кетиши мумкин. Ёки бўлмасам бизни машина уриб кетиши мумкин. Ёки ёниб турган бинодан сакрашингизга тўғри келади. Хуллас, мана шу шавқатсиз ер деб аталувчи атроф- муҳитда, яъни Худонинг иродаси ҳар доим ҳам инобатга олинмайдиган жойда, биз шунга ўхшаш кўп ҳодисаларга учрашимиз мумкин.
Лекин шунга қарамасдан Худо бизнинг шавқатимиз остида эмас, балки биз Унинг шавқати атрофидамиз. Худога шукур, биз Унинг шавқати остидамиз. Худодир, борлиқни санаб бўлмайдиган даражада юлдузлар билан тўлдириб ташлаган ва буни осонгина, «Осмон узра ёруғлик бўлсин», деб амалга оширган. Бу Худодир, У «миллатлар устида ҳукумрон бўлади» деган. Унинг кучининг ва донолигининг чеки йуқдир. Бизнинг муамоларимиз қанчалик катта бўлиб кўринмасин, бизда ажоийб Худо бор, қайсики бизга ҳар доим шундай деб эслатади: «Мен бутун борлиқ Худосиман, менинг қўлимдан келмайдиган иш борми?».
Агарда бизнинг ҳаётимиз Унга бўйсундирилган бўлса , биз бундан таскин олишимиз мумкин. «Худованд мағрурларга қарши ва камтарларга иноятлийдир.»
Бордию сизда ҳам қизиқарли ва фойдали фикрлар бўлса, dilkashradio.com сайтига ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Худойим сизни ўз паноҳида асрасин. Хайир, омон бўлинг.