2:59

Хушхабар тарихи 05

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз ила яна боғланиш имкони пайдо бўлгани учун Худовандга миннатдормиз. Азиз биродарлар, ўн олтинчи аср ислоҳоти масиҳийлар ҳаётининг ривожланишига янги оқим киритди, афсуски, нажотга эришмаган одамларга хушхабарни етказиш учун кам ишлади.

Европада руҳан қайта туғилиш аҳолининг жуда кўп қисмини онгли равишда имонга олиб келди, лекин уни бошқа халқларга етказиш зарурати имонлилар тарафидан мажбурият ва эҳтиёж сифатида қабул қилинмади.

Протестантлар ўзларининг тирик қолишлари учун курашдилар. Афсуски бу кураш бир-бирлари билан эди, ва Буюк буйруқ тўлиқ унутилди. Протестантлар ислоҳоти, жамоат тарихидаги бошқа ислоҳий ҳаракатлар сингари, ўзининг руҳий ҳаётга қобилиятини қийинчилик билан сақлади.

Лютер, Калвин, Меланхтон ва Цвинглиларнинг ташаббуслари кўп ҳолларда Рим урф-одатининг ўлик расмиятчилигидан нарига ўтмади ва Протестант жамоатлари кўп жойларда давлат томонидан қайта номланди.

Жамоатнинг қанчалик тубан йиқилишига қарамасдан, ҳар доим ўз ҳаётида чуқур руҳий тайинловни қидирганлар қолишарди. Биродарлик ва Меннонитлик жамоатларини қамраб олган Анабаптистлик ҳаракати, Европанинг диний атмосферасига илиқлик келтирди ва ўн еттинчи, ўн саккизинчи асрларда бутун ғарб жамоатларига таъсир этган аҳамиятлироқ хушхабарчилик ҳаракатига қўшилди.

Хушхабарчилик фаолиятига хоҳиш уйғотиш ҳаракатларига асосланган қитъадаги пиетизм ва хушхабарчилик ҳаракатлари Британия ва Америкадаги масиҳийликни қайта туғилишга олиб келди.

Пиетистлар ва уларнинг Морав издошлари бутун дунёга тарқалиб кетишди, Британия ва Америкадаги масиҳийлар бўлса, Американинг туб аҳолисига нисбатан руҳий мажбуриятга асосланиб ҳаракат қилишни бошладилар.

Хушхабарчилик ҳаракатига нисбатан бундай содиқлик руҳлантирувчи омил бўлиб қолди. Буюк амрни бажариш учун одамларга туртки бўладиган янги интилиш пайдо бўлди. Хушхабарчилик ҳаракатининг замонавий Протестантлик тонгги яқинлашди, бу ноаниқ асрдан кейин пайдо бўлган эди.

Ривожланиш секин ва нотекис, курс билан, учиш ва қулашлар билан кетаётган бўлса ҳам қатъий давом этарди. Ўша пайтда, масиҳийликни қачонлардир энг кўп сонли ва энг кўп қиррали умумжаҳон дин бўлишини айтиш қийин эди.

Улар Хушхабарни ваъз қилишга, Муқаддас Китобни ўрганиш ва Масиҳга шахсан садоқатли бўлишга катта аҳамият беришган; улар ўн иккинчи асрдан ўн бешинчи асргача Марказий ва Шарқий Европада тарқалиб кетишди. Ўн тўртинчи асрдан бошлаб Виклифф ва Ҳасларнинг издошлари шунга ўхшаш ислоҳотлар ўтказиб, Протестантлик ислоҳоти учун йўл ҳозирлашди.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top