3:01

Худонинг буюк режаси – Исо Масиҳ

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Худо ерга бизни қутқариш учун келди. «Худо оламни шунчалар севдики, Ўзининг ягона Ўғлини юборди, токи Унга ишонган барча ўлмасин, балки абадий ҳаётга эришсин » Худо оламни ҳукм этиш учун эмас, балки У орқали қутқарилиш учун Ўғлини юборди. Биз бу дунёда бошимиздан кечирадиган азобларни Худо билади. Исо Ўзининг уйдаги хавфсизликни ташлаб, бу хатарга тўла биз яшайдиган дунёга келди. Исо чанқоқни ва очликни ва чанқоқликни ҳис этди, бошқаларнинг туҳматлари билан олишди, ойласи ва дўстлари томонидан қийинчиликка дуч келди. Лекин бари бир Исо кундалик қийинчиликларидан кўра қийинрок нарсага дуч келди. Исо, тана шаклидаги Худонинг Ўғли, бизнинг барча гуноҳларимизни, биз учун аталган ўлим жазосини ўз бўйнига олди. «Унинг севгиси шуки, У биз учун Ўзининг ҳаётини қурбон қилди.» У қийинчиликлардан ўтди, секин жон берди, камситилиб, хочда нафаси қисилиб ўлди, барчаси биз кечирилишимиз учун содир бўлди.

Исо бошқаларга бу ишдан олдинроқ, хочда михланишини айтади. Шунингдек, У ўлимидан уч кун ўтгач, яна ҳаётга қайтишини ва шу билан Худо эканлигини исботлашини айтади. У бир кун келиб реинкарнация, яъни бошқа одам танасида ҳаётга қайтиши ҳақида гапирмаган. У, кўмилганидан уч кун ўтгач, Ўзини Унинг хочга михланишини кўрган инсонларга намоён қилишини айтган. Ўша учинчи куни, Исонинг қабри бўш топилган ва кўплаб одамлар Уни тирик кўрганликлари ҳақида гувоҳлик беришган.

Енди У бизга абадий ҳаётни таклиф қиляпти. Биз буни сотиб ололмаймиз. Бу Худодан совға биз учун ва биз Худони ҳаётимизга таклиф қилганимизда, унга эришамиз. «Худонинг совғаси эса, Исо Масиҳда берилган абадий ҳаётдир.» Агарда биз гуноҳларимиздан воз кечиб, Худо томон ўгирилсак, Исо Масиҳ орқали биз абадий ҳаётга эга бўламиз. Бу жуда ҳам осон. «Худо бизга абадий ҳаётни берди ва бу ҳаёт Унинг Уғлидадир. Ким Уғилга эга бўлса, ҳаётга эгадир; Ким Худонинг Уғлига эга бўлмаса ҳаётга эга эмас.» У бизнинг ҳаётимизга киришни истайди.

Жаннат ҳақидачи? Муқаддас Каломда, Худо «абадиятни инсонларнинг юракларида жойлаштирган» дейди. Балки бу, қанчалик зўр дунё бўлишини билишимиз деганидир. Яқин одамларимизнинг ўлими, бизга бу ҳаёт ва бу дунёда нимадир нотўғри эканлигини билдиради. Юракларимизнинг тубида, биз биламизки, бошқача, яшаш учун яхшироқ, юракларимизни эзадиган оғриқлардан холис жой борлигини. Аниғи шуки, Худода биз учун яхшироқ жой бор ва У бизга уни таклиф қиляпти. Бу тамомила бошқача тузум бўлади, қаерда Худонинг иродаси ҳар доим амалга ошади. Бу дунёда Худо ҳар бир кишининг кўзидаги ёшини артади. У ерда аза, йиғи-сиғи, ўлим ёки оғриқ бўлмайди. Ва Худо Ўзининг Руҳи ила одамларнинг ичида бўлади ва улар ҳеч қачон гуноҳ қилишмайди.

Азизлар, бордию сизда ҳам фойдали ва қизиқарли фикрлар бўлса, dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Худойим барчангизни марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top