3:35

Ўзгарган ҳаёт манбаи

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Мен бахтли бўлишга интилар эдим. Мен дунёдаги энг бахтли инсон бўлишни ҳоҳлар эдим. Шу билан бирга мен ҳаётдан маъно топишга ҳаракат қилар эдим. Мен қуйдаги саволларга жавоб қидирар эдим: Мен кимман? Мен нима учун дунёга келганман? Мен қаерга кетяпман? Бундан ҳам ортиғи, мен озод бўлишга интилар эдим. Мен дунёдаги энг озод инсонлардан бирига айланишни истар эдим. Мен учун озодлик ҳоҳлаган ишимни қилиш деган маънони англатмас эди, ҳар ким ҳам бунга эришиши мумкин. Мен учун озодлик мен қилишим керак бўлган ишни билиш қобилиятига эга бўлишдир деган маънони англатар эди. Кўпчилик одамлар улар қилиши керак бўлган ишни билишади аммо уни бажариш учун куч йўқ уларда. Шунинг учун мен жавоб қидиришга киришдим. Деярли ҳамма қандайдир динга эргашар эди, шунинг учун мен ҳам очиқ ишни қилдим, ибодатхонага бордим. Мен сал нотўғрироқ ибодатхонани танладим шекилли, чунки у ер мени янада ёмонроқ ҳис қилишимга сабаб бўлди. Мен ибодатхонага эрталаб, тушликда ва кечқурун борар эдим лекин менга бу нарса ёрдам бермади. Мен жуда амалий одамман ва бир нимани тагига етмасам уни бутунлай унутаман. Шунинг учун мен дин билан хайирлашган эдим. Мен мартаба жавоб эмасмикан деб ҳайрон бўлишни бошладим. Мен ўйлардимки, лидер бўлиш, баъзи бир ишларга қўл уриб ўзимни ўша ишга бағишлаш, машҳур бўлиш ва шунга ўхшаш йўллар билан бунга эришиш мумкин. Шундай қилиб мен биринчи курс талабалари президенти этиб сайландим. Барчаси мени таниши ва университет пулларини ҳоҳлаган нарсам учун ишлата олишим зўр эди. Мен душанба куни уйғонар эдим, одатда ундан олдинги кундаги маишат туфайли қаттиқ бош оғриқ билан, ва менинг муносабатим, «Ҳа, яна беш кун.» дер эдим. Мен душанбадан жумагача зўрға чидаб яшар эдим. Бахт эса ҳафтанинг жума, шанба ва якшанбанинг тунларида қайтиб келар эди. Кейин эса бадбахт айлана яна қайтиб келар эди. Бизнинг мамлакатимиз университет ва колледжлардаги баъзи бир одамлар менга қараганда чин дилдан ҳаётдаги маъно, мақсад ва ҳақиқатни топишга интилишларини билар эдим. Ўша вақтлар мен кичик гуруҳдаги одамларни пайқаб қолдим, саккизта талаба ва иккита факультет аъзолари. Уларнинг ҳаётида нимадир бошқача эди. Улар ишонаётган нарсаларига нима учун ишонаётганларини билишадиганга ўхшашар эди. Шунингдек, улар қаерга кетаётганларини билишадиганга ўхшар эдилар. Мен пайқаган одамлар севги ҳақида нафақат гапиришар эди, балки севги билан ўраб олинган эдилар. Улар университет ҳаётидаги ҳолатлар устидан осонликча ўтадиган одамларга ўхшар эдилар. Бошқалар муаммоларга бурканиб ётишганда, уларда тинчлик бор эди ва бу тинчлик университет ҳолатлари бошқарувида эмас эди. Улар ички доимий хурсандчилик манбасига эга эдилар. Улар жуда ҳам бахтли эдилар. Уларда менда йўқ бир нарса бор эди. Худди бошқа талабалардек агарда кимдадир менда йўқ нарса бор бўлса, мен ўша нарсага эришишни ҳоҳлар эдим. Мен бу инсонлар билан дўстлашишга қарор қилдим. Бу қарорни қабул қилганимдан икки ҳафта ўтгач биз ҳаммамиз, олтита талаба ва иккита факултет аъзолари, стол атрофида ўтирар эдик. Мулоқот Худо хақида бошланди. Айнан Худонинг севгиси, ва Унинг Ўғли Исо Масиҳнинг мен учун қилган қурбони ҳаётимга маъно ва мазмун берди. Азиз талабалар, бордию сизда ҳам мамлакатимиз талабалари учун фойдали хикоя ёки фикрингиз бўлса, dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Ўқишингизни ва талабалик ҳаётингизни Худойим марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top