3:32

Буюк Топшириқ сизнинг топшириғингиздир

MP3

Салом азизлар. Сизда қарор қабул қилиш учун танлов бор. Сиз дунё талабига жавоб берадиган Масиҳий бўласиз ёки дунёвий Масиҳий бўласиз. Дунёвий Масиҳий Худога ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун мурожаат қилади. Улар қутқарилган, аммо ўзлари ҳақида ўйлайдилар. Сиз уларни севги концерти ёки семинарларида кўришингиз мумкин, аммо уларни топшириқ конференцияларида кўрмайсиз, чунки улар бунга қизиқмайдилар. Уларнинг ибодатлари ўзларининг муҳтожликлари, марҳаматланишлари ва хурсандчиликларига қаратилгандир. Бу “мен биринчи” имонидир: Худо менинг ҳаётимни қандай яхшироқ қиларкан? Улар Худони Унинг мақсади учун эмас, балки ўзларининг мақсадлари учун ишлатишни ҳоҳлайдилар.

Аксинча, дунё талабига жавоб берадиган Масиҳий эса бошқаларга хизмат қилиш ва топшириқ учун қутқарилганликларини биладилар. Улар шахсан тайинланишларини қабул қилишга шай турадилар ва Худо томонидан ишлатилиш имтиёзидан хурсандирлар. Бундай Масиҳийлар ер юзидаги тўлиқ тирик Масиҳийлардир. Уларнинг шодлиги, ишончлари ва қизиқишлари тез тарқалади чунки улар ўзгартириш қилишларини биладилар. Улар ҳар эрталаб уйғонганларида Худодан улар орқали янги йўл билан ишлатилишларини кутадилар. Сиз қандай Масиҳий бўлмоқчисиз?

Худо сизни тарихдаги энг катта, кенг, турлича ва энг муҳим бўлган шоҳлик – Ўзининг Шоҳлигида қатнашишингизга таклиф қилади. Тарих Унинг ҳикоясидир. У оиласини абадият учун барпо қиляпти. Ҳеч нарса муҳим эмас ва ҳеч нарса узоқ давом этмайди. Ваҳий китобидан бизга маълумки Худонинг байналминал топшириғи якунланади. Бир кун Буюк Топшириқ Буюк Якунга айланади. Жаннатда “ҳар бир ирқ, элат, миллат ва тилдан” инсонлар тўдаси Исо Масиҳ олдида Уни улуғлаш учун турадилар. Дунё талабига жавоб берадиган Масиҳий бўлиш билан шуғулланиш олдиндан жаннат қандай бўлишини бироз татиб кўришингиз мумкин. Исо Масиҳ шогирдларига “дунёдаги ҳамма жойларга бориш ва Хушхабарни ҳар бир кишига айтишни” буюрганида камбағал ва Яқин Шарқдаги шогирдлар тушкунликка тушишган. Улар юриб боришлари керакми ёки қандайдир ҳайвонга миниб олишлари керакми? Улар сафарга чиқишлари учун шугина бор эди, холос. Уларда океанни кесиб ўтиш учун кемалар йўқ эди, шунинг учун уларда бутун дунёга бора олиш учун жисмоний тўсиқлар мавжуд эди.

Ҳозирги кунда бизда самолётлар, кемалар, поездлар, автобуслар ва автомобиллар бор. Бу кичик дунё ва кун сайин кичикроқ бўлиб бормоқда. Сиз уйингизда бўлишингиз керак бўлса бир неча соатда океанни кесиб ўта оласиз. Масиҳийлар учун халқаро топшириқларда қатнашиш тўғри маънода чексиздир. Агар саёҳат агентликларидан сўрасангиз сиз учун дунёнинг ҳар бир бурчагига бориш имконияти бор. Бизда Хушхабарни ёймаслик учун бирор узр йўқ. Ҳозир Интернет орқали дунё янада кичрайиб бормоқда. Телефон ва факсларга қўшимча равишда, ҳар бир имонли дунёдаги ҳар бир давлатдаги киши билан боғлана олиши мумкин. Бутун дунё сизнинг бармоғингиз учидадир. Чекка қишлоқларда ҳам электрон почталар етиб бораяпти, шунинг учун ҳам уйингиздан чиқмасдан туриб ҳам улар билан хушхабарни бўлишишингиз мумкин.

Тарихда бирор марта ҳам Топшириқни бажариш бунчалик осон бўлмаган. Масофа, нарх ва саёҳат энди катта тўсиқ эмас. Тўсиқ фақатгина бизнинг ўйлашимиздадир. Дунё талабига мос Масиҳий бўлишингиз учун сиз онгингизга бирор ўзгартириш киритишингиз керак. Сизнинг келажакка нигоҳингиз ва муносабатингиз ўзгариши керак. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top