3:16

Исо Масиҳнинг туғилиши

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум биродар. Эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган парча ҳақида батафсил гаплашишидан олдин, уни диққат билан тингланг. “Юсуф ҳам Жалиладаги Носира шаҳридан Яҳудиянинг Байтлаҳм шаҳрига йўл олди. Бу шаҳар Довуд шаҳри эди. Юсуф Довуд хонадонидан, унинг наслидан эди. Юсуф рўйхатдан ўтгани Марямни ҳам ўзи билан олиб кетди. Марям Юсуфга унаштирилган бўлиб, фарзанд кутаётган эди. Улар ўша ерда бўлганларида Марямнинг ой–куни тўлди. У ўзининг тўнғич ўғлини туғди. Уни йўргаклаб, охурга ётқизиб қўйди, чунки меҳмонхонада уларга жой йўқ эди.” Грек тилида Каломда ишлатилган “меҳмонхона” сўзи kataluma сўзи, биз билган меҳмонхона деган маънони билдирмайди. Ўша даврда бу сўз одамлар вақтинча ётиб турадиган бошпана маъносини англатган.

Narrator 2 Меҳмонхоналар у ёқда турсин ҳатто вақтинчалик бошпанадан ҳам жой тополмаган Марям ва Юсуф охири хайвонлар сақланадиган жойда қўним топишди. Бу ҳозир сиз билан биз тасаввур қилаётган сассиқ бўлса ҳам, иссиқроқ жой бўлганми ё ўша пайтларда чўпонлар мол-ҳолларини ёмон об-ҳаводан сақлаш учун ўйиб қурилган ғор бўлганми, буни аниқ билмаймиз. Билганимиз шуки, Исо Масиҳ сиз билан биз расмда кўриб ўрганиб қолган ёруғ ва шинам жой, атрофида бир иккита қўй моллар томоша қилиб турган жой бўлмаган. Исо Масиҳни йўргаклаб ётқизиб қўйган охур ҳам тоза бўлмаган бўлса керак. Исо Масиҳнинг туғилиши аниқ Фисиҳ байрами пайтига тўғри келганини икки нарсадан аниқ биламиз. Биринчиси, тарихий манбаларда Муқаддас Каломда ёзилган бу воқеа қайд этилган: “Ўша кунларда Қайсар Август бутун Рим империясидаги аҳоли рўйхатга олинсин, деган фармон чиқарди.

Narrator 1 Бу илк аҳоли рўйхати бўлиб, Сурияда Квириний ҳоким бўлганда ўтказилди. Рўйхатдан ўтиш учун ҳамма ўз шаҳрига борди.” Иккинчиси, одамлар фақатгина Фисих байрами пайтидагина Қуддус ва Қуддус атрофида шунчалик кўпайиб кетардики, ҳатто вақтинчалик бошпаналардан жой топишнинг ҳам иложи бўлмай қоларди. Ундан ташқари қурбонлик қилиш учун одамларга жонлиқ керак бўларди, шунинг учун чўпонлар Қуддус яқинидаги тепаликларда сурувларини ўтлатиб юрардилар. Исо Масиҳ оламнинг қутқарувчиси, шоҳлар Шохи мана шундай аянчли аҳволда дунёга келган. Исо Масиҳ туғилган кунида фаришта айнан ўшандай чўпонларга кўриниб, биринчи хушҳабарни уларга айтган. Яна шуни айтишимиз мумкин-ки, Исо Масиҳнинг ота-онаси Юсуф билан Марям бой бўлмаган.

Narrator 2 Улар чақалоқ Исони 8 кунлик бўлганида маъбадга олиб келган вақтига эътибор қилинг. “Орадан саккиз кун ўтди. Чақалоқни суннат қиладиган пайт келди. Унга Исо деб исм қўйдилар…. Бу муддат тугагач, Марям билан Юсуф Қуддусга бордилар. У ерда покланиш қурбонлигини келтириб, Эгамизнинг қонунидаги “иккита каптар ёки иккита мусича келтирилсин”, деган амрни бажардилар. Улар болани ҳам Эгамизга тақдим қилмоқчи бўлиб, уни ўзлари билан Қуддусга олиб борган эдилар” Мусога берилган қонунга кўра чақалоқнинг онаси бир ёшли қўзичоқни маъбадга олиб келиб, куйдириш қурбонлигини бажариши керак эди. Аммо кимда-ким бунга қурби етмаса ўрнига иккита каптар ёки иккита мусича келтирса ҳам бўларди. Ўша ерда улар художўй Симон ва солиҳа Анна деган қарияларни учратишди. Муқаддас Руҳ уларга “Нажоткорни кўрмагунча ўлмайсан”, деб ваъда берган эди. Аввaлдан қилинган башоратлар, фаришта Жаброилнинг Мариямга айтганлари Исо Масиҳнинг ҳақиқий Нажоткор Масиҳ эканлигини исботлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top