MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Суҳбатимизни бошлашдан олдин эътиборингизга бир қизиқ оятни ҳавола қиламан. “Шаббат кунларининг бирида Исо буғдойзордан ўтиб кетаётган эди. Унинг шогирдлари бошоқлардан узиб олиб, кафтларида уқалаб, донларини еяётган эдилар. Баъзи фарзийлар эса уларга деди: — Нега сизлар Шаббат куни қонунга хилоф иш қиляпсизлар?” Қизиқ? Нега Исо Масиҳ бировнинг буғдойзоридаги буғдойларни эгасидан сўрамай еётган эди? Бу ўғрилик эмасми? Йўқ. Яҳудийларнинг қонунларига кўра, ундай эмасди. Эски аҳд Қонунлар китоби 23 боб 25 оятда шундай ёзилган: “Бировнинг даласига кирганингизда қўлингиз билан бошоқ узсангиз бўлади, лекин экинига ўроқ солманг”. Агар диққат қилиб қулоқ солган бўлсангиз, фарзийлар Исо Масиҳнинг бировнинг даласига шогирдлари билан кириб, буғдой узиб еётганидан эмас, айнан бу ишни Шанба куни қилаётганидан жахли чиқаётган эди.

Narrator 2 “Баъзи фарзийлар эса уларга деди: — Нега сизлар Шаббат куни қонунга хилоф иш қиляпсизлар? Исо уларга шундай жавоб берди: — Довуд ҳамроҳлари билан оч қолганда нималар қилганини наҳотки сизлар ҳеч ўқимаган бўлсангиз?! У Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни еган. Ҳатто ҳамроҳларига ҳам берган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар–ку!” Исо фарзийларга улар қабул қиладиган йўл билан жавоб берди. Исо Масиҳ Ўзининг ортидан эргашаётган ёки Унга эргашаётган кишиларнинг кимлигига ва ижтимоий холатига қараб сўзларди. Каломда бу ҳақида шундай ёзилган. Шундан сўнг Исо улар билан бирга пастга тушиб, текис жойда тўхтади. Бу ерда Унинг кўплаб шогирдлари, шунингдек, бутун Яҳудиядан, Қуддусдан, Тир ва Сидон соҳилларидан келган бир талай оломон бор эди. Улар Исони тинглагани ва хасталикларидан фориғ бўлгани келган эдилар.

Narrator 1 Ёвуз руҳлардан азоб чекаётган одамлар ҳам шифо топдилар. Ҳамма одамлар қўлларини Исога теккизишга уринарди, чунки Ундан бир куч чиқиб, ҳаммага шифо берарди. Исо шогирдларига қараб, деди: “Эй камбағаллар, сизлар бахтлисиз! Худонинг Шоҳлиги сизларникидир. Эй ҳозир оч бўлганлар, бахтлисиз! Сизлар тўқ бўласизлар. Эй йиғлаётганлар, бахтлисиз! Сизлар қувониб куласизлар. Инсон Ўғлига ён босганингиз учун Одамлар сиздан нафратланганларида, Жамиятдан қувиб, ҳақоратлаганларида, Исмингизни қоралаганларида, Сизлар барибир бахтлисизлар! Исо Масиҳнинг шогирдлари худди Унинг каби таъқибда эдилар. Уларни баъзи жойларда ҳақоратлашар ва ерларидан қувишарди. Ўша пайтда шогирдларининг юракларидан нима ўтаётганини билгандир балки. Бу ваъз фақат шогирдлари учун эмас, атрофда Унинг ортидан эргашиш, азобларига енгиллик олиш учун келганлар ҳам бор эди.

Narrator 2 Бу айнан улар учун ҳам айтилган ваъз эди. Ҳаммасидан ҳам муҳими, шогирдлар Исо Масиҳга эргашишга қарор қилгани учун, моддий қийинчиликларга дуч келгани аниқ эди. Шунинг учун ҳам Исо Масиҳ шогирдларига шундай деди: “Бир чаккангизга урсалар, иккинчисини ҳам тутинг. Агар кимдир тўнингизни тортиб олса, кўйлагингизни ҳам ечиб беринг. Сиздан сўраганларнинг ҳаммасига беринг. Агар кимдир нарсангизни тортиб олса, “Қайтариб бер”, деб талаб қилманг.” Бугун ҳам Исо Масиҳга ишонганлар ва Унинг ортидан эргашишга қарор қилганлар қийичиликларга дучор бўлмоқдалар. Аммо ишонтириб айтаманки, охирида бу азобларнинг мукофоти бор. Қийинчиликлар шунга арзийди. Бугун осон ҳаёт йўлини танлаганлар охирида шунга кўра насибасини олади. Ахир айтишадику, “Ҳар ким экканини ўради.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top