3:21

Имон ишга тушди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ўтган сафарги суҳбатимизда, Исо Масиҳ шогирдларини узоқ-яқин қишлоқларга юборганини ўқидик. Бугун ҳам суҳбатимизга диққат қилинг. Луқо 10 бобда Исо Масиҳ жуда кўп жойларда бўлгани ва 35та шаҳар ва қишлоқларга хушҳабар айтилгани ҳақида билиб оласиз. Аммо энг муҳимини ўтказиб юборманг. Муҳими нима экан дейсизми? Унда эшитинг. “Боринглар! Сизни бўрилар орасига қўзилардай юборяпман. Ўзларингиз билан ҳамён, тўрва, чориқ олманглар.” Агар шогирдларни ўрнида сиз бўлганингизда нима қилардингиз? Мана шу Исо Масиҳнинг сўзларига чиндан имон қўйиш ёки қўймасликнинг ҳақиқий синови эди. Уларни Исо Масиҳ огоҳлантириб: “Сизларни бўрилар орасига қўзилардек юборяпман” деди. Демак, уларни олдинда қийинчиликлар кутиб турганини билиб туриб, тўрваларига ҳеч нима олмай йўлга тушдилар.

Narrator 2 Шогирдлар шундай қилдилар. Улар ҳам аввалги юборилган ўн икки шогирд каби хизматдан олдин эмас, хизмат давомида Худованд уларнинг муҳтожликларини таъминлашига ишондилар. Улар борган жойларда Худованднинг Шоҳлиги яқинлашганини эълон қилибгина қолмай, ўзларига берилган қудратдан фойдаланиб, ҳасталарга шифо бердилар. Баъзи шаҳарлар эса аллақачон ўзларига ўзлари ҳукм чиқариб қўйган эдилар. Кафарнахум ва Хоразин ҳатто Масиҳнинг Ўзи у ерда мўъжизалар кўрсатганидан кейин ҳам тавба қилмадилар. Келинг, шу парчани яхшилаб тинглаб, шогирдларнинг ҳолатини тасаввур қилиб кўринг. “Шундан кейин Раббимиз Исо етмиш икки одамни танлаб олди. Уларни иккита–иккита қилиб, боришни мўлжаллаган ҳар бир шаҳарга, ҳар бир жойга Ўзидан олдин жўнатди. Исо уларга шундай деди: Боринглар! Сизни бўрилар орасига қўзилардай юборяпман.

Narrator 1 Ўзларингиз билан ҳамён, тўрва, чориқ олманглар. …Бирор хонадонга кирганларингизда, аввало: “Хонадонингизда тинчлик–омонлик бўлсин”, деб айтинглар. …Бир хонадондан бошқа хонадонга кўчиб юрманглар. Кирган хонадонингизда қолинглар. Олдингизга нима қўйишса, ўшани еб–ичинглар. Чунки меҳнаткаш иш ҳақини олишга муносибдир. Бир шаҳарга кирганингизда шаҳар аҳолиси сизларни қабул қилса, олдингизга қўйганларини енглар. Ўша ердаги хасталарга шифо бериб, шаҳардаги одамларга: “Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, деб айтинглар.” Хўш, шогирдлар Исо Масиҳ айтганидай қилишдими? Албатта! Буни уларнинг қайтгандаги шодликларидан билиб олиш мумкин. Агар мен бўлсам ҳам шундай шодланган бўлардим! Ахир улар биринчи марта мана шундай хизматга бориб яна муваффақият билан қайтишди-да. “Етмиш икки шогирд хурсанд бўлиб сафардан қайтиб келдилар.

Narrator 2 Улар Исога шундай дедилар:— Ҳазрат, биз Сизнинг номингиздан буйруқ берганимизда, ҳатто жинлар ҳам итоат этяптилар. Исо уларга деди: — Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим. Мен сизларга илону чаёнларни босиб эзиш

ҳокимиятини ва шайтоннинг бутун куч–қудратини оёқ ости қилиш ҳокимиятини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди. Бироқ жинлар сизга бўйсунаётганидан хурсанд бўлманглар, балки номларингиз осмонда ёзилганидан хурсанд бўлинглар!

Шу он Исо Муқаддас Руҳнинг шодлигига тўлиб, деди: “Эй Ота, еру осмоннинг Эгаси! Сен бу ишларни донолару идроклилардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга шукурлар айтаман. Ҳа Ота, бу Сенинг эзгу хоҳишинг эди.” Чиндан ҳам қарасангиз, Исо Масиҳнинг шогирдлари олиму уламолар эмас, оддий ҳалқ орасидан танлаб олинган, илм ва маърифат эгалари омилар деб атайдиган одамлар эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top