3:25

Сўраш ва олиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Мен ҳар сафар Исо Масиҳ шогирдларига ўргатган ибодатни ўқиганимда, унинг оддий ва шу билан бирга жуда кенг маънога эга эканлигидан ҳайратга тушаман. Луқо хушҳабарида Исо Масиҳнинг ибодати шундай берилган: “Исо уларга деди: — Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй Отамиз! Сенинг муқаддас номинг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Кундалик ризқимизни бергин. Гуноҳларимизни кечиргин,Чунки биз ҳам ўзимизга қарши гуноҳ қилган ҳар бир одамни кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин.” Луқо 11 бобда яна бир масал айтилган: “Исо шогирдларига деди: — Фараз қилайлик, орангиздан бирортангиз ярим кечаси дўстингизнинг олдига бориб, шундай деб илтимос қилдингиз: “Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур. Ҳозир уйимга бир дўстим келиб қолди, унинг олдига қўядиган бирон егулигим йўқ.”

Narrator 2 Ичкаридаги дўстингиз эса сизга шундай жавоб берди дейлик: “Мени безовта қилма! Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди. Ўрнимдан туриб сенга нон беролмайман!” Мен сизларга айтаман: у сизга нонни дўсти бўлганингиз учун бермаса ҳам, сиз уни ҳоли–жонига қўймай сўрайверсангиз, сўраган нарсангизни албатта сизга беради.” Бу парчадаги “ҳоли-жонига қўймай сўраш” сўзи Юнон тилида “анаидеиа” “уятсизлик” деган маънони англатади. Шундай экан бояги масалдаги ўринда ётган одам, ташқаридаги одам дўсти бўлгани учун эмас, сабабини тушунтиргандан кейин ҳам безбетлик қилиб сўрайвергани учун ҳам беради. Бу оддий инсон дўстига истаган нарсасини берган экан, нега бизни севувчи Худо бизга бермас экан?! Шунинг учун ҳам Исо Масиҳ шундай дейди: “Сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера олар экансиз, осмондаги Ота ҳам Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни беришга қанчалар тайёр.”

Narrator 1 У маталдаги дўстга ўхшамайди. У ундан ҳам аълороқ. Довуд пайғамбар У ҳақида шундай дейди: “Қоқилишингга У йўл қўймас, У Посбонингдир, асло мудрамас.” Бу парча билан Исо Масиҳ Худованд Ўзига ишонганларни нақадар севишини У худди меҳрибон отадек эканини кўрсатмоқчи бўлди. Исо Масиҳ ортидан эргашганларга Худованд ҳақида ўргатар ва ундан ташқари турли азоблар билан қийналганларга мўъжизалари билан ёрдам берарди. Аммо шунга қарамай, соқов одамдан жинни чиқаргач, юраги гуноҳдан қотиб кетганлар уни: “Жинларни шайтоннинг кучи билан қувиб чиқаряпти”, дедилар. Бошқалар эса Унинг қилганидан ҳайратга тушдилар. Ораларидаги баъзи оналар шундай фарзандни ўстирган она бахтли деб ўйлаб, ҳавас қилиб шундай дедилар: “Исо шу гапларни айтаётганда, оломон орасидан бир аёл баланд овозда Исога деди: — Сизни қорнида кўтариб юрган, сизни эмизган аёл бахтлидир!

Narrator 2 Исо эса жавобан шундай деди: — Тўғри, лекин Худонинг Каломини тинглаб, унга риоя қиладиганлар бахтлироқдир!” Демак, Худонинг Каломларини тинглаб, уни бажо келтирганлар Худо наздида энг бахтли одамлардир. Ундан ташқари Исо Масиҳ айтган “пок” ва “ёмон кўзлар” ўша давр одамлари учун нотаниш иборалар эмасди. Исо Масиҳ даврда “ёмон кўзи бор” деган ибора, “хасис юракли одамни” англатарди. “Пок кўзлар” эса худди шуни аксини англатарди. Хасис ва очкўз юракли одам, руҳан қоронғуликда яшайди. Исо Масиҳ шуни назарда тутган эди. Павлус ҳам бу ҳақида шундай деган: “Наҳотки билмасангизлар?! Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар–ку!” Шундай экан руҳий кўзларингиз пок бўлишига ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top