3:08

Интервьюда ўзини қандай тутиш керак?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Баъзида ишимизни алмаштириб, ҳаётимизда ўзгаришлар қилгимиз келади. Баъзан эса ишда кўтарилиш учун бошқа жойга каттароқ вазифага интиламиз. Ҳар икки ҳолатда ҳам инсон интилишда бўлади. Иш берувчи аризангиз ва резюменгиз билан танишиб чиқиб, сизни маъқул топса интервьюга таклиф қилади. Интервью олдидан ҳар қандай одам ҳам ҳаяжонланади. Шуни ҳисобга олган ҳолда мабодо сизда шундай вазиятлар туғилиб қолса, интервью чоғида ўзингизни қандай тутиш ҳақида бироз суҳбатлашиб олишга қарор қилдик. Айтганча, агар интервю инглиз тилида бўлса, суҳбат икки кара қийин бўлади. Хуллас нима қилиш керак ва нима қилиш керак эмас?! Иш суҳбатими ёки имтиҳонми фарқи йўқ асосийси кийимингиз суҳбатга мос бўлсин. Ўғиллар учун оқ кўйлак ва қора шим, қизлар эса оқ кўйлак ва қора юбка ёки классик услубда кийиниш жоиз.

Narrator 2 Ўзингизни таништиринг. Бу жуда муҳим. Таништиришдан кўп нарсага эришиб бўлмаса – да, яхши таассурот қолдириш худди шундан бошланади. Уятчан бўлманг. Бу сизнинг баҳонгизни туширади. Ҳеч ким ҳам ўзига ишонмаган ишчини хоҳламайди. Ўқиш учун имтиҳон бўлса, тайёрланмаган деб ўйлашлари мумкин. Суҳбат чоғида шошилманг! Жавобларингиз бир – бирига тўғри келиши керак. Фикрларингизни жамлаб жавоб беришга ҳаракат қилинг. Жуда секин ҳам гапирманг. Ёдлаб олган сўзларингизни айтаётгандек кўриниб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Чунки бу ғирромликдек кўринади. Ўзингизни қўлга ола билинг. Ҳаёлингиздан “- Ўтмасамчи”, — деган гапларни олиб ташланг. Кўпчилик худди шу сўзни деб, бир неча интервюлардан ўтмай қолган. Бу ҳаёт – мамот масаласи эмас. Ўтмай қолсангиз, бундан яхшироқ иш ёки ўқиш сизни кутаётганига ишончимиз комил.

Narrator 1 Кулиб жавоб беришга ҳаракат қилинг. Бу сизга қўшимча балл беришига ишонаман. Интервю пайтида кўзларингизни суҳбатдошингизга қаратинг. Айниқса, чет эллик билан суҳбатда бўлсангиз, кўзлар муҳим рол ўйнайди. Жавобларингиз ҳаётий ва албатта ҳаяжонли бўлишига ҳаракат қилинг. Интервюдан сўнг ўзингизни эмас, жавобларингизни эслаб қолишади. Гапларингизни иложи борича бир – бирига боғланг. Бир уёқдан, бир бу ёқдан гапирманг. Ишга киришни хоҳлаган копманиянгиз ҳақида маълумот бериб, нимага айнан сизни олишлари ҳақида тўхталиб ўтинг. Чет элга ўқиш учун интервю бўлса, ўзингиз танлаган факултет ва ўқиш маскани ҳақида ҳам тўхталиб ўтинг. Ҳеч қачон “Бу жуда қийин савол”, — деб, жавоб берманг. Мени олинг, акс ҳолда … деган гаплар сизга ҳеч қачон фойда бермайди. Яхшиси ўзингизга ишонинг. Ғирромлик қилманг.

Narrator 2 Ёзма вазифа берилса ҳам ҳар қанча қийин бўлмасин ўзингизга ва фақат ўзингизга таянинг. Интервю олувчини саволларига имкон борича тўлиқ жавоб беринг. Фақат шахсий саволлар бўлганида, эҳтиёт бўлиб жавоб бериш керак. Иложи бўлса, суҳбатдошингизни кулдиринг. Лекин ҳаддан зиёд ҳазиллашиш сизга салбий таъсир қилиши мумкин. Интервюга ўзини олдиндан тайёрлаш жуда муҳим. Агар жуда қийналсангиз, ўзингиз билган психологга учрашишни маслаҳат берган бўлар эдим. Менга психолог ҳар томонларма ёрдам берган. Чунки кўп бора интервю топшириб, салбий жавоблар олганимдан кейин ҳар гал интервю деса қўрқадиган бўлиб қолган эдим. Лекин анча ўз устимда ишладим ва энди қўрқмасдан интервюлар топшириб юрибман. Интервюдан ўтсангиз ҳам ўтмасангиз ҳам ўзингиздаги шижоат ва ишончни йўқотманг. Чунки ҳаммаси ҳали олдинда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top