3:27

Ўқинг ва ўрганинг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Мактабда ўқишга шароити бўлмагани туфайли, сайёрамиздаги ҳар олтинчи киши ўқишни билмайди. Биладиганлари эса, онда-сонда ўқишади. Китоб саҳифалари орқали, турли мамлакатларга саёҳат қилишимиз, ҳаёти бизни кўп нарсага ўргата оладиган ва турмушимиздаги муаммоларни енгишга ёрдам берадиган инсонлар билан танишишимиз мумкин. Болаларингизга ўқиб бераётган маълумот уларни шакллантиради.Ўқишни билиш, мактабда кўпроқ билим олишга имкон беради. Бу эса одам ўзини таъминлаши учун қанақа иш топиши ва неча соат ишлаш масаласида доно қарор чиқаришига кўмаклашади. Ўқишни биладиган уй бекалари ҳам, оиласига ғамхўрлик қилишда жумладан, овқат тайёрлаш, тозалик ва соғлик каби масалаларда ўз вазифаларини яхшироқ бажара олишади. Ўқишни яхши биладиган оналар, фарзандининг зеҳни ўткир бўлишига катта таъсир ўтказа олишади.

Narrator 2 Ўқишдан оладиган энг катта фойда — бу «Эгамиздан қўрқиш нималигини тушунишдир» Сулаймон пайғамбарнинг Ҳикматлар китобида шундай оятлар бор: “Эгамиздан қўрқиш нималигини тушунасан, Худо кимлигини биласан”. Ўқиш қобилияти Худо хизматида бизга тез-тез керак бўлиб туради. Масалан, жамоат йиғилишларида Муқаддас Китоб ва унга асосланган адабиётлар ўқилади. Ваъзгўйликда самарали бўлишингиз, кўпинча қандай ўқиётганингизга боғлиқ. Жамоат йиғилишлари ҳамда хизматга тайёргарлик кўриш учун ўқиш керак. Ана шу сабабдан, маънавий ўсишингиз ўқий олишингиз билан чамбарчас боғлиқ. Худованд сизга бегран имкониятдан яхши фойдаланинг. Ўқиш одати маънан ўсишингизга таъсир қилади

Афсуски телевизор, видео ўйинлар ва кўп бошқа нарсалар ўқиш одатини деярли одамларнинг ҳаётидан сиқиб чиқарди.

Narrator 1 Агар киши ҳамиша телевизор томоша қилиб оз ўқиса, яхши ўқишни, мулоҳаза юритишни, музокара олиб боришни ва ўз фикрини ифодалашни ўргана олмайди. Муқаддас Каломда ақлли ва доно хизматкор ҳақида шундай ёзилган: “Ишончли ва доно хизматкор ким? Хўжайин бундай одамни бошқа хизматкорларига бошлиқ қилиб қўяди, уларга ўз вақтида овқат тарқатишни унга топширади. Хўжайин уйга қайтганда ўша хизматкорини юмуш устида кўрса, хизматкор нақадар бахтли! Сизларга чинини айтай: хўжайин ўша хизматкорини бутун мулки устидан бошқарувчи қилиб қўяди.” Албатта, ўқишни яхши билиш ягона мақсад бўлиб қолмаслиги керак. Ушбу маҳоратдан оқилона фойдалана билиш лозим. Овқатланаётганда тўғри келган нарсани емаганимиздек, нимани ўқишни ҳам танлаш керак. Организмга фойда келтирмайдиган ва ҳатто зарари бўлган нарсани ейишнинг нима кераги бор?

Narrator 2 Тўғри ният билан ўқинг Тўғри ният билан ўқиш муҳим экани, Инжил китобида яққол кўринади. Масалан, Матто баён этган хушхабарда Муқаддас Ёзувларни яхши билган дин раҳбарлари Исога маккорона саволлар беришган. Аммо оятлар ёрдамида уларга жавоб қайтаришдан аввал, Исо шундай деб айтарди: «Ўқимаганмисизлар?» ёки «Наҳотки шундай деб ёзилганини ўқимаган бўлсангиз?». Бундан шундай сабоқ олсак бўлади: агар нотўғри ният билан ўқисак, нотўғри хулосага келамиз ёки асосий нарсани умуман назардан четда қолдирамиз. Фарзийлар Муқаддас Ёзувлар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деган ният билан уларни ўқишган. Лекин Исо айтганидай, Худовандни севмайдиган ва нажот топиш учун тақдим этилган ёрдамни қабул қилмайдиганлар, бу мукофотни олишолмайди. Фарзийларнинг нияти ғаразли бўлгани боис, чиқарган хулосаларининг аксарияти нотўғри эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top