3:26

Қадамлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Мутахассислар инсоннинг ёзувига, қизиқишларига ва яна бошқа кўплаб одатларига қараб, унинг характерини аниқлайдилар. Бугун инсон қадамлари у ҳақида нималарни билдириши ҳақида сўзлашамиз. Инсоннинг қадам ташлаши унинг руҳий ҳолатини тўла кўрсатиб беради. Кайфият ўзгарган пайтда қадам ташлаш ҳам ўзгаради. Севимли кишимиз билан учрашувга ёки бошқа бир ёқимли воқеалар қуршовига кетаётганда биз учгандек юрамиз. Тақдир зарбаларига дуч келганда эса судралиб, зўрға қадам ташлаймиз, вазифамиз бўйича юрганда шошиб ҳаракат қиламиз, ўзимизни бош ролда эканимизни билиб турганда савлат тўкиб юрамиз. Ўз-ўзидан мамнун, димоғдор одамларнинг қўллари дадил ҳаракатланади, оёқлари худди ясаб қўйилгандек, ияги баланд кўтарилган, қадам ташлаши эса мажбурият юзасидан бўлади.

Narrator 2 Тобе одам бошлиқнинг орқасидан худди ўрдакча она ўрдак орқасидан эргашгандек юради. Агар одамда аниқ мўлжал бўлмаса, у секин уйқусирагандек юради, мўлжал пайдо бўлиши билан қадамлари тезлашиб, кенгайиб бошлайди. Юришига қараб қоронғида ҳам аёл ёки эркак киши кетаётганини аниқлаш мумкин. Ҳаракат ритмига қараб юришлар бир-биридан фарқланади. Мақом билан қадам ташлаш- яхши кайфият, ҳаракатга тайёргарлик белгиси. Одатда кўпгина ёш қизлар ва кибрли-беғам кишилар ана шундай бир мақомда чайқалиб юришдан роҳатланадилар. Бир меъёрда, текис қадам ташлаш – мўлжал сари ғайрат билан қилинаётган ҳаракат. Ҳарбий хизматда сафда қадам ташлаётган солдатларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Narrator 1 Ритмни бузган ҳолда қадам ташлаётган одам ўзида эмас, унинг истакларига қандайдир кучнинг халал бериши уни иккиланишга ёки ишончнинг йўқолишига олиб келган. Бундай юриш нимадир халал бераётганини, ўйчанликни, ички эркинлик етишмаслигини, ҳадиксираётганликни билдиради (масалан, дарсга тайёр бўлмаган ўқувчининг доскага чиқаётгандаги юришини эсланг). Айрим сабабларга кўра қадамларнинг тезлиги, кенглиги, юрганда тана ҳаракати ўзгариши мумкин. Асосан аёлларда кийган оёқ кийимига қараб ўзгаради. Қадамлар тезлиги мижозга ва истакнинг кучига боғлиқ. Кенг қадамлар – ишбилармон, эркин одамларга хос. Қисқа, майда қадамлар – эҳтиёткор, ҳисоб-китобли, ўзини тута биладиган, мослашувчан одамларга хос. Сезиларли даражада майдалиги туфайли тез-тез қадам ташловчи одамлар ҳовлиқма ва ҳурковуч бўладилар. Кенг ва секин қадам ташлаш ҳамиша ўз кучини ва шахсиятининг қийматини атрофдагиларга намойиш этиш истагини билдиради.

Narrator 2 Бўшанг қадам ташлаш қизиқишнинг йўқлиги, бефарқлик, умид ва жавобгарликни инкор этиш, ўз-ўзини тергаш, тартибга солишнинг етишмаслигидан дарак беради. Тўлалигича эркин, ҳеч қанақанги ортиқча ҳаракатларсиз, тинч ва таранг, тез ҳам эмас, секин ҳам эмас, катта ҳам эмас, майда ҳам эмас, бир маромдаги қадам эгаси – тинч, ўзига ишонган одам – ўзининг нима хоҳлаётганини яхши биладиган, ортиқча ҳаракатлар билан ўзини реклама қилмайдиган ҳақиқий шахс. Тебраниб юриш. Агар ҳар қадамда тананинг юқори қисми тебранса ва ҳар қадамида намойишкорона табиат сезилса, бундай одамда ўзини кўрсатиш истаги шу қадар кучлики, оқибатда кўр-кўрона ва ясама ҳаракатлар юзага келади. Ўзига ишонган, содда-сезгир одамлар олдинга ва орқага бироз тебраниш билан кучли ритмли қадам ташлайдилар, ўзини яхши кўрувчи одамларнинг елкаси бир текисда тебранади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top