Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги эшитадиган гувоҳлигимиз, шахсан Довуд пайғамбарнинг ҳаётида бўлиб ўтган ва унга катта сабоқ бўлган бир воқеа ҳақида. Бу воқеа мана шундай бошланган эди. “Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Довуд лашкарбошиларига ва бутун Исроил қўшинига Йўабни бош қилиб, урушга юборди. Улар Оммон лашкарини яксон қилиб, Рабба шаҳрини қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди. Бир куни оқшом пайти Довуд ётоғидан чиқди–да, сарой томига кўтарилиб шаҳарни томоша қила бошлади. Бирдан чўмилаётган бир аёлни кўриб қолди. Аёл жуда гўзал эди. Довуд биттасига:— Бориб бил–чи, у ким экан, — деб жўнатди. Ўша одам қайтиб келиб: — У аёл Элиёмнинг қизи, Хет халқидан бўлган Уриёнинг хотини, исми Ботшева экан, — деди. Довуд: “Аёлни олиб келинглар”, деб хизматкорларини жўнатди. Аёлни Довуднинг ҳузурига олиб келишди.
Narrator 2 Аёл ҳайз кўрган бўлиб, тозаланиш расм–русумларини энди тугатган экан. Довуд у билан бирга бўлди. Кейин аёл уйига қайтди. Аёл ҳомиладор бўлганини билди ва бу ҳақда Довудга хабар берди. Довуд Йўабга, Хет халқидан бўлган Уриёни менинг олдимга юбор, деб хабар йўллади. Йўаб Уриёни Довуднинг олдига жўнатди. Уриё келгандан кейин, Довуд ундан Йўаб ва сипоҳларнинг аҳволини, урушнинг қандай бораётганини сўради.Сўнг Уриёга: — Уйингга бор, дам ол, — деди. Уриё саройдан чиққач, шоҳ унинг орқасидан ҳадялар жўнатди. Лекин Уриё уйига кетмади, шоҳнинг соқчилари билан бирга сарой дарвозаси ёнида ухлашга қолди.Довудга, Уриё уйига кетмабди, деб хабар етказишди. Довуд Уриёдан: — Сен сафардан келдинг–ку, нега уйингга бормадинг? — деб сўради. Уриё шундай жавоб берди: — Худонинг сандиғи ҳам, Исроил ва Яҳудо сипоҳлари ҳам чодирларда қолди, лашкарбошим Йўаб билан жаноби олийларининг одамлари яп–яланг майдонда чодир тикиб ётишибди.
Narrator 1 Аҳвол шунақалигини била туриб, мен еб–ичиш, хотиним билан бирга бўлиш учун уйимга борсам яхши бўлмас. Онт ичиб айтаманки, зинҳор бундай иш қилмайман. Шундан кейин Довуд: — Бугун шу ерда қол, эртага сени жўнатиб юбораман, — деди. Уриё ўша куни Қуддусда қолди. Эртасига Довуд Уриёни яна чақириб, едириб–ичирди. Уриё маст бўлиб қолди. Кеч киргач, Уриё тағин уйига кетмай, шоҳ соқчилари ёнидаги ўрнида ухлади. Эртасига эрталаб Довуд Йўабга бир мактуб ёзиб, Уриё орқали бериб юборди. Мактубнинг мазмуни шундай эди: “Уриёни уруш қизиган жойга юборгин–да, бир ўзини қолдир, токи у яраланиб ҳалок бўлсин.” Йўаб шаҳарни қуршаб олган эди. Уриёни ғанимнинг кучли лашкари эгаллаган ерга юборди. Ғаним лашкари шаҳардан чиқиб келиб, Йўабнинг сипоҳлари билан жанг қилди. Ғаним лашкари Довуднинг одамларидан баъзиларини ўлдирди, Хет халқидан бўлган Уриё ҳам ўлдирилди.
Narrator2 Эгамиз пайғамбар Натанни Довуднинг ҳузурига жўнатди. Натан Довуднинг ҳузурига келиб гап очди: — Исроил халқининг Худоси — Эгам шундай айтмоқда: “Мени писанд қилмаганинг учун, Уриёнинг хотинини тортиб олганинг учун, бундан буён қилич сенинг хонадонингга доим хавф солиб туради” Довуд Уриёнинг хотинидан фарзанд кўрган эди. Эгамиз эса ўша болани оғир хасталикка мубтало қилди. Довуд ўғли учун Худога илтижо қилиб, рўза тутди, уйига бориб кечалари кўкрагини захга бериб ётаверди. Еттинчи куни бола оламдан ўтди. Аъёнлар, болангиз оламдан ўтди, деб хабар беришга қўрқишди. “Бола тирик пайтида, биз шоҳ билан суҳбатлашдик, аммо у бизнинг гапимизга қулоқ солмади”, дейишди ўзаро. “Болангиз вафот этди, деб шоҳга қандай айтамиз? У ўзини ўзи бирор нарса қилиб қўйиши мумкин.”Мана шу воқеа Довудга катта сабоқ бўлди.