2:48

Болаларнинг ўсишига ёрдам 347

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан мавзуларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, марҳамат тингланг: эфирда сизлар учун тайёрланган мавзуларимиздан бири.

Азиз биродарлар, агарда ёдингизда бўлса, Матто Хушхабар китобининг 18 бобида Раббимизнинг шогирдлари Ундан Осмон Шоҳлигида ким энг буюк бўлади, деб сўрашган эдилар. Раббимизнинг жавоби эса оддийгина бўлди.

У олдига кичкина бир болани чақирди-да, агар шу бола каби бўлмасангиз Осмон Шоҳлигига асло киролмайсизлар, деб айтди. Раббимиз Исо Масиҳ бу гаплардан ташқари яна кўплаб гапларни шогирдларига тушунтирди. Лекин охирида шундай деб айтган жойи бор.

“Кимки Менга ишонган бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздирса, унинг бўйнига улкан тегирмон тошини осиб денгиз чуқурлигига чўктирилиши у учун яхшироқ бўлар эди”. Азизлар, ушбу гапларнинг маъноси шу-ки, болаларнинг руҳий аҳволи учун тарбияловчи инсон жавобгардир, яъни ота-оналар.

Азизлар, ҳар бир ота-она шунчалик эҳтиёткор бўлиши керакки, бизнинг юриш-туришимиз фарзандларимиз учун васваса бўлмасин. Уларни йўлдан оздирмасин. Кўпчилигимиз ўйлашимиз мумкин, мен ичмайман, чекмайман: болаларимга ва оиламга яхши муносабат қиламан, деб.

Лекин кўпинча ўзимиз ўйламай ёки билиб-билмай болани йўлидан оздириб қўйишимиз мумкин. Келинг азиз тингловчи, шу ўринда тез-тез учраб туриши мумкин бўлган бир мисолни келтириб ўтай. Масалан, кечқурун ишдан чарчаб келдингиз, дам олиш учун диванга оёқ узатиб ётдингиз, шу махал телефон жиринглаб қолди, фарзандингизга: “Гўшакни олчи” — деб айтасиз, энг қизиғи кейин бошланади.

Фарзандингизга: “Агар мени кимдир сўраса, отам ҳали ишдан келмади ёки отам уйда йўқ эдилар, деб айтиб қўй” — дейсиз. Ўйлайманки, шунга ўхшаш воқеалар кўпчилигимиз билан содир бўлган. Албатта ушбу гаплардан кейин болада “мен ҳам ёлғон гапиришим мумкин, чунки отам ёлғон гапиряптику” — деган фикр пайдо бўлади.

Азизлар, ушбу оддий ҳолат орқали фарзандларимизни ўзимиз билмаган ҳолда йўлидан оздириб қўйишимиз мумкин экан. Демак азизлар, доимо фарзандларимизга яхши ўрнак бўлишимиз керак. Уларни Раббимизнинг таълим-тарбияси ила ўстиришимиз лозим.

Азиз биродарлар, суҳбатимизнинг сўнгида барчангизга Матто Хушхабар китобининг 18 боби 14 оятини албатта ўқиб кўринг, деб илтимос қиламиз. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top