3:09

Руҳий ғалаба 366

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, марҳамат эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз биродарлар, кўпчиликнинг фикрича давоси йўқ касалликларнинг асосий сабаби шундаки, бунда ёвуз руҳларнинг қўли бор.

Азизлар, ёвуз руҳлар нафақат одамларда, балки машинада ҳам, уйда, қолаверса истаган жойда бўлиши мумкин. Бу эса кўпчилик имонлиларни ташвишга солади. Чунки ҳар бир масиҳий киши ўзининг ҳаётини марҳамат остида бўлишини истайди.

Бундай ёвуз руҳларни шундай қувиш керак-ки, руҳий тилда айтганимизда уларни “боғлаб қўйиш керак”, токи ёвуз руҳ ўзининг малайларига хизмат қила олмасин, шу билан бирга уларга буйруқ ҳам буюра олмасин.

Ёвуз руҳлар даволаб бўлмас касалликларни уруғини экиши билан бирга айрим инсонларга моддий зарар етқазиши ҳам мумкин. Шунинг учун ёвуз руҳларни қувиш жуда муҳим, деб ҳисоблайди ҳозирги замонавий воизхонларнинг айримлари. Кўпчилик воизхонлар айтадики, ҳар бир Масиҳга ишонувчи инсонлар касал бўлмаслиги ва бой яшашлари лозим.

Ҳа, бир томондан бундай ҳаётни нафақат Масиҳга ишонувчи инсонлар, балки барча инсонлар хоҳлайди. “Бундай таълимот Муқаддас Китобга хосми?” деган савол туғилади. Инсон ўз истаги билан шайтонга асло қаршилик кўрсата олмайди. Ҳар бир истагимиз Худованд билан ҳамоханг бўлиши лозим.

Инсонларнинг ҳаётида фақатгина Худованднинг режаси амалга ошади. Худованд ҳар биримизга айтганидек, дунёга берилиб Отамизни эсдан чиқармайлик. Худованд билан бирга бўлиш — Унинг марҳаматига эришиш демакдир.

Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳаёти ҳар биримиз учун такрорланмас намунадир. Бундан ташқари ҳаворий Павлус ҳам хар биримизга арзигулик намуна бўла олади. Матто Хушхабар китобининг 16 боби 24 оятида шундай ёзиб қўйилган: “…Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, орқамдан юрсин”.

Раббимиз Исо Масиҳ бизга бойлик, фаровон ҳаётни ваъда қилмаган. Аксинча Раббимиз айтадики, “дунёдагилар Мени қабул қилмайди, демак сизларни ҳам қувғин қилади”, деб.Муқаддас Китобдаги ҳаворийларнинг ҳаётини кўрадиган бўлсак, доимо азоб-уқубатда яшаганини кўришимиз мумкин.

Уларни шундай ҳаёт кечиришларига нима мажбур қилди экан? Жавоб битта: абадий ҳаёт. Худованд билан жаннатда абадий яшаш, дунёдаги вақтинчалик бойликдан ва ҳузур-халоватдан авзалроқ бўлса керак. Ҳар ҳолда мен шахсан шундай ўйлайман. Азиз биродарлар, ҳаворий Бутрус айтганидек, охиригача чидаганлар қутилади.

Келинг Раббимизнинг иккинчи бор ер юзига келишини ёруғ юз билан кутиб олайлик. Азизлар, шунинг билан бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди.Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азиз биродарлар, албатта ушбу сайтимиздан фойдаланиб кўринг ва бошқа биродарлар билан ўртоқлашинг. Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top