Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз биродарларимиз билан соғ-саломат учрашиб турганимиз учун бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, келинг бугунги мавзумиз орқали буюк Қурбон ҳайит ҳақида суҳбатлашсак. Бутун дунёда мусулмонлар йиллик Қурбон ҳайит арабчада Ал-Адҳа деган байрамини нишонлайдилар.
Мана бу байрам оддий календарда махсус кун билан белгиланмаган, аммо бу байрам мусулмонларнинг ойлик календарида Дхул-Хижот деган ойнинг ўнинчи кунини эгаллайди. Ал-Адҳа байрами, яъни Қурбонлик байрами ёки Буюк Байрам “Ид Ал-Кабир” ҳамдир.
Адҳа учун ўзак сўз арабча “дания”дир, бунинг маъноси “қурбонлик”дир. Шунинг учун ўзбекчада Қурбон ҳайит номи билан нишонлаймиз. Қурбон ҳайитда кўпгина мусулмонлар Худонинг Иброҳим ўғли учун қўчқор билан тўлов тўлаши муқаддас ҳодисасига қараб, бу байрамда қўй ёки қўчқор қурбонлик қилиб нишонлашади.
Бу ҳодиса Қуръоннинг Ал-Сиффат сурасида ҳам кўрсатилган. Яҳудийлар дини ҳам Худонинг Иброҳим ўғли учун қўчқор билан тўлов тўлаш муқаддас ҳодисасига ишонади.
Иброҳим ўз ўғлини қурбонлик қилаётганда, Оллоҳнинг фариштаси уни тўхтатди ва “Ўсмирга қарши қўл кўтарма, унга ҳеч ёмонлик қилма — деб айтади. Мен энди биламанки, сен Худодан қўрқасан, яккаю-ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг”, — деди.
Шу пайтда Иброҳим чангалзорда шохи билан боғланган қўчқорни кўрди ва у қўчқорни олиб уни қурбон қилди. Бу ҳодиса ҳақидаги тўлиқ маълумот Тавротда, Ибтидо китобининг 22 боби 1 оятидан то19 оятларигача бўлган жойда ёзилган. Яҳудий дини бу байрамни махсус кўрсатмалар билан нишонламайди.
Бу байрамга айрим фикр ва маънолар Мусо пайғамбар томонидан уларга берилган бўлиб, бу байрам Фисиҳ байрами деб аталади. Яҳудийлар Фисиҳни, Худо яҳудийларнинг тўнғичини Мисрда қул бўлишидан озод қилганини эслаб байрам қилишади.
Худо Мусо пайғамбар орқали Яҳудий халқини озод қилиши учун, Фиръавнга ва Мисрликларга 10та офат берган. Охирги офат, Фиръавн ва ҳамма мисрликларнинг тўнғич ўғилларига ўлим келтирди, аммо ўлим фариштаси Яҳудийларнинг эшикларига бўрдоқи қўйнинг қони суртилгани учун, яҳудийларнинг уйларига ва уларнинг тўнғичларига зарар етказмай ўтди.
Кўраяпсизми? Қўй қони суртилиши учун, албатта қўй сўйилган. Мана бу ҳодисани эслаб туриш учун яҳудийлар ҳар йилда қўй сўйиб, Фисиҳ байрамини нишонлашарди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам охирлаб қолди.
Сиз азизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, албатта ушбу манзилимизга ўз фикрларингизни ёзиб юборинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.