3:31

Қийинчиликларга муносабат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худонинг фарзанди бўлганимга кўп йиллар бўлганига қарамай, яқин-яқингача Худо ҳаётимизга қўядиган қийинчиликлардан қўрқардим. Бундай қўрқув фақат менда эмас, атрофимиздаги ҳар бир имонлида шундай қўрқув бор. Ҳаётимиз яхши ва сокин, хурсанчиликларга тўла бўлишини истаймиз-у, аммо Худованд сабоқларидан қўрқамиз. Сиз ҳам қанчалик Масиҳга бағишланган бўлманг, бу қийинчиликлардан қочиб қутула олмайсиз. Уларнинг келиши табиий, аммо улар келганида қандай жавоб қайтарасиз? Назарий жиҳатдан қийинчиликлар бизга ажойиб сабоқ беришини биламиз, аммо ҳар доим ҳам бунга йўл қўя олмаймиз. Агар бу қийинчиликлар сизни ўстиришига йўл қўйсангиз, улар сизни кучли қилади, агар қийинчиликлар сизни ҳаётда олға юришга ўргатишига йўл қўйсангиз, ҳаётингиз учун Худонинг режаси ва мақсадини билиб оласиз.

Narrator 2 Бир куни ортга қараб, “Ҳаётимдаги энг қийин дамлар аслида энг фойда келтирган пайт бўлган экан, чунки энди Худо ўшанда нима қилмоқчи бўлганини биламан. Энди У нимани ўйлаганини биламан. Энди ўша пайтдаги шикоятларим, нолишларим, дод-войларим ва шунга ўхшаш муносабатим, Худонинг севгисига шубҳа қилиб, Унга савол берган пайтларимда Худонинг онгида мен учун ажойиб бир режа бўлганини бирданига кўра бошладим”, дейсиз. Ҳаммамиз ҳар хилмиз. Ҳар биримизнинг вазиятларимиз ҳам бир-бирига ўхшамайди. Шунинг учун биров келиб менга ҳаётда қандай яшашни ва менинг қийинчиликларимдан қандай чиқиб кетишни ўргата олмайди. У менинг қаерда ишлашимни билмайди. Агар у менинг бошлиғим кимлигини ёки турмуш ўртоғим кимлигини, унинг менга қандай расво муносабатда эканини билганида менинг олдимга келиб бу ҳақида гапирмасди, деймиз.

Narrator 1 Албатта бошқа одам билмайди, аммо Худо сизнинг аҳволингизни, қандай вазиятда эканлигингизни яхши билади. Ўша Худо бизга Муқаддас Каломни берган. Бу китоб бизга яхши кунларда ва ёмон кунларда қандай яшашимиз кераклигини ўргатади. Шодликда, тинчликда ва Худо билан руҳан яқин бўлган кунларда ҳам қандай яшашни ўргатади. Бошқа томондан эса умидсиз, келажагингиз номаълум бўлиб кўринадиган, сиздаги ҳеч бир нарса яхши дейишга арзимайдиган, танангизда ёки юрагингизда оғриқлар бўлганида, ҳеч нарса яхшиликка айланмайдигандай кўринган пайтлардан ҳам улардан қандай ўтиб олишни шу китоб кўрсатади. Эсингизда бўлсин, Худованд сизни севади. Худо сизни билади. У сизни ҳатто туғилмасингиздан ҳам олдин билган. Сиз қандай аҳволда ва нима қилмоқчи эканлигингизни ҳам билади. Унда сизнинг ҳаётингиз учун режа бор ва бу режасини яхши билади.

Narrator 2 Шунинг учун Худо сиз ҳақингизда, Ўзи ҳақида ва У билан муносабат ҳақида айтаётганларига қулоқ солинг. У ҳаётингизда қандай воқеа содир бўлмасин уларга енгилиб қолишингизни истамайди. Бу воқеалар энг оғриқли бўлган пайтларида уларни қандай бошқаришни билишни истайсизми? Бунга Худонинг Каломидан жавоб беришимиз мумкин. Унутманг, қоидалар ўзгармайди. Ҳолатларимиз ўзгариши мумкин, аммо қоидалар ўзгармайди. Қийинчиликлар келганида Худога қулоқ солинг. Унга диққат қилинг. У сизга шу ҳолатда нимани ўргатмоқчи. Ундан жавоб кутинг. Шубҳаланиб, қалбингиз нотинч бўлмасин. Худога ишонинг. Унинг режаси борлигига ишончингиз комил бўлсин. Шундай пайтда қийинчиликларингизга эмас, Худога диққатингизни қаратинг. Унинг кимлигини яна бир бор ёдингизга олинг. Бизни тинглашда давом этинг, www.dilkashradio.com сайтимиздан ҳам муҳим маълумотлар топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top