MP3

Narrator1 Ассалому алайкум. Баъзан Худо қанчалик ўзоқда туюлмасин, ишончим комилки У узоқда эмас. Худди Дониёр ва унинг биродарлари билан бирга олов ичида турганидек, У ҳар доим ёнимизда. Азоблар ва қийинчиликлар ичида биз билан бирга бўлади. Аммо Худонинг ёнида эканини ҳис қилолмаётган одамга нима дейишимиз мумкин. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда қийинчиликлар бўлади, бундай пайтда инсон турлича муносабатда бўлиб, бу ҳолатдан турли ҳолатда чиқиб кетади. Агар бир нечта қийинчиликлар бир пайтда келса ундан ёмони йўқ. Бир танишимнинг ҳаётида шундай бўлган эди. У буни шундай ҳикоя қилади. “Фарзандларимиз ўсмир ёшда, ҳаммаси мустақил бўлишга интилаётган ва характерлари шаклланаётган қийин пайтлари эди. Ўсмир фарзандлари бор инсон бу ёшнинг қанчалик оғир кечишини яхши билади.

Narrator 2 Мен буни нормал, содир бўлиши керак бўлган нарса деб ҳисобласамда, турмуш ўртоғим буни оғир қабул қилаётган эди. Ўсмир фарзандлар билан тортишувлар, жанжаллар, уларнинг ўзларига тўғри кўринаётган аҳмоқона фикрлари ва қарорлари бизни умидсизликка тушириб қўяётган эди. Унинг уйимиздан узоққа бошқа ишга ўтгани ҳам, бу ҳолатни янада оғирлаштираётган эди. Отасининг бундай муносабати, уларга ёрдам беролмаётгани, воқеаларга тўғри фикр билдира олмаётгани болалар билан отаси ўртасида яна ҳам танг вазиятни юзага келтирган эди. Баъзан кунлар яхши ўтаётганга ўхшайди, аммо аслида аҳвол аввалгидан ҳам ёмонроқ бўлаётган эди. Катта фарзандимиз кундан кунга қўпол, ҳурматсиз, ёлғончи ва ўзбилармон бўлиб қолган эди. Кичигимиз эса ўта талабчан, худбин, қизимиз эса борган сари ичимдагини топ бўлиб қолаётган эди.

Narrator 1 Отаси болалари билан бўлган жанжаллардан кейин, уларнинг кайфиятини кўтариш ва уларнинг севгисини қайтариш учун улар истаган нарсаларини олиб беришни бошлади. Бу эса аҳволни яна ҳам баттарлаштирди. Биродарлар билан бўлган суҳбатлардан кейин, улар: “Биз оилангиз учун ибодат қиламиз”, дейишарди. Аммо бу мени тинчлантиролмасди. Турмушимиз уйининг ойналари бир-бир синаётганини ҳис қилиб турардим. Кечалари яширинча ибодат қилиб, йиғлар ва рўза тутардим. Ичимда бақирардим, тақиллатардим. Худо мендан узоқда ва мени эшитмаётгандек эди. Оғир ҳолатимда Худованд менга ва фарзандларимга, турмуш ўртоғимга ёрдам беришини илтижо қилардим. Шундай пайтларда бир аёл менга: “Таслим бўлма! Маҳкам туриб ибодат қилишда давом эт”, деди. Унинг гапи менга умид берди. Ўшанда ҳақиқий ибодатнинг қудратини ҳис қилдим.

Narrator 2 Шунда фақат ўз муаммоларимиз ва ташвишларимизга диққатимни қаратмай, аҳволи бизникидан ҳам ёмонроқ бўлганлар учун ибодат қила бошладим. Худо жуда узоқда туюлаётганига қарамай, У биз билан экани ҳақидаги ҳақиқатга ёпишиб олгандим. Имонли қанчалик кучли бўлмасин, ҳаётида шундай воқеалар содир бўлганида қилаётган ибодатлари акс-садо бўлиб бўшлиққа сингиб кетаётгандек туюладиган ҳолатлар бўлади. Аммо ибодат қилишда давом этиш керак. Яна шуни ҳам ёдда тутиш керакки, ибодат бизнинг ҳис-туйғуларимизга боғлиқ эмас. Худованд бизга яқин, у бизни эшитади, ҳатто эшитмаяпти деб ўйласак ҳам. Оиласида ишлар у ўйлаганидай кетмаётган инсонга қандай тасалли бериш мумкин. Қўл чўзасиз, аммо улар қабул қилмайди. Гапирасиз-эшитмайди. Шунда энг яхши ёрдам ибодатдир. Ибодат орқали ўзимизнинг ҳам бошқаларнинг ҳам оғир вазиятларига ёрдам бероламиз. Муаммоларимиз қанчалик улкан ва имконсиз кўринмасин Худо уларга ечим беришга қодир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top