MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Масиҳнинг уруғ экувчи ҳақидаги масали ёдингиздами? Бу масалда қандай сир яширинган? Шогирдлар Масиҳдан масаллар билан сўзлаши сирини сўраган эди. Бу бизга ҳам қизиқ шундай эмасми? “Шундан кейин шогирдлар келиб, Исодан сўрадилар: — Нега одамларга масаллар билан гапиряпсиз?У шундай жавоб берди: — Осмон Шоҳлигининг сирларини билиш уларга эмас, сизларга берилган. …Одамларга масаллар билан гапираётганимнинг сабаби шуки, улар қараб туриб кўрмайдилар, қулоқ солиб туриб, эшитмайдилар ва англамайдилар. ” Яратилган жамики мавжудот Яратувчи тўғрисида сўзлайдиган катта сабоқ китобидир. Биз эса мана шу китобни Муқаддас Калом билан боғлаб Худо ҳақидаги ҳақиқатни билмайдиган инсонларга унинг табиати ҳақида сўзлашимиз лозим.

Narrator 2 Онгимиз Худо ҳақиқатини қабул қилмас, қулоқларимиз унинг сўзларини эшитмас экан, юрак Худо ҳақиқатини англаб етмайди. Аввалги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, биз Худога бағишланган кун ҳақида сўзлаган эдик. Бу кунни Худога бағишлаб, Унинг яратганлари ва унинг сифатлари ҳақида фикр қилиб, Унга шукроналар келтиришнинг зарурлигини муҳокама қилгандик. Исо Масиҳ инсон онгини Худога қайтариш учун нафақат Худо яратган табиат ва жонзотлар ёки Шаббат куни балки ҳафта ораси, иш кунлари ҳақида ҳам сўзлаб, маталлар орқали Худо ҳақиқатини намойиш қилган. Ер ҳайдаган, уруғ эккан ва ҳосил терганлар ҳақида ҳам жуда мазмунли ва юракни таъсирлантирадиган маталларни сўзлайди. Кундалик юмушларимиз ичида ҳам Унинг донолигидан сўзлайдиган сабоқларни олишимиз мумкин. Шунда қилаётган ишимиз бизни ташвишга солмай, ҳаёлимиз Худонинг сифатлари ва ҳақиқати билан банд бўлади.

Narrator 1 Шунда унинг илоҳий юзи яна У яратган табиатда кўринади ва биз Худо берадиган сабоқлар билан руҳан ўсишда давом этамиз. Ишаё пайғамбар китобида Худо шундай дейди: “Ҳамма болаларингга Мен, Эганг, таълим бераман”. Исо Масиҳнинг “Уруғ экувчи” ҳақидаги масалида Худонинг Шоҳлигидаги нарсалар ва халқнинг Буюк Ғамхўри ҳақида айтилади. Худди уруғ сепувчи каби У ҳам одамлар қалбига ҳақиқат уруғини сепувчи бўлиб келди. Масиҳнинг айтган маталлари эса Худо иноятининг қалбларга экилиши эди. Уруғ сепувчи ҳақидаги матал жуда ҳам оддий бўлгани учун, кўпчилик уни керагича қадрламайди. Уруғ сепиш ҳикояси орқали Масиҳ бизнинг диққатимизни Хушҳабарнинг уруғларига — адашган инсонлар қалбини эгасига қайтарадиган уруғга қаратади. Масалларнинг маъносини Исо Масиҳ кимга тушунтирган? Жалила кўли атрофида Масиҳ ортидан эргашиб келган муҳтожлар йиғилди.

Narrator 2 Улар Исо Масиҳ олдига келиб, касалликларига шифо излаб, муаммоларини унинг олдида баёт этиш вақтини кутардилар. Борган сари одамлар кўпайиб борарди. Оломон шунчалик кўпайдики, Масиҳ қайиққа тушиб бироз нари сузиб бориб, ўша ердан одамларга гапиришга мажбур бўлди. Бир куни шаҳару қишлоқлардан талай оломон келиб, Исонинг ёнида тўпланди. Исо шундай масал айтди: “Бир деҳқон уруғ сепгани чиқибди. У уруғ сепаётганда баъзи уруғлар сўқмоқ йўл устига тушибди. Одамлар уруғларни босибди, қушлар чўқиб кетибди. Баъзи уруғлар тошлоқ жойга тушибди. Уруғлар кўкариб чиқибди–ю, аммо намлик бўлмагани учун, қуриб қолибди. Бошқа уруғлар тиканлар орасига тушибди. Уруғлар билан бирга ўсиб чиққан тиканлар уруғларни бўғиб қўйибди. Яна баъзи уруғлар яхши тупроққа тушибди. Улар кўкариб чиқиб, ҳар бири юз баравар ҳосил берибди.” Исо буларни айтиб бўлиб, баланд овозда: “Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!” — деди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top