Narrator1 Ассалому алайкум. Биз ҳаётда билиб-билмай ҳатоликларга йўл қўямиз. Аммо виждонимиз кимнидир олдида қилган айбимиз учун кечирим сўрашни талаб қилади. Ўз айбига иқрор бўлиш — бошқа бир инсоннинг кўзига қараб самимий узр сўраш осонми?
Брандей университетининг халқаро бизнес-мактабидаги ташкилий хулқ ўқитувчиси Энди Молински узр сўраш мавзусида ажойиб мақола ёзди. Гарвард бизнес ревью нашри ушбу мақола билан бўлишди. Болаликда мен севган телешоу — «Бахтли кунлар», севимли қаҳрамоним эса — Артур Герберт Фонзарелли (Фонз) — классик «қойилмақом йигит» бўлган. У газировкали автоматдан биргина ҳаракат орқали бепул ичимликка эга бўларди. Мусиқий автоматдаги қўшиқни биргина бармоқни ҳаракати орқали ўзгартира оларди.
Narrator2 У ҳамма нарсага қодирдек туюларди… бир нарсадан ташқари. У ноҳақлигини тан ололмасди. У дудуқлана бошлар, муштини тугарди ва керакли сўзни талаффуз қила олмайдигандек кўринарди. Сериалда бу эпизод жуда кулгили кўринади, лекин инсон реал ҳаётда узр сўрашни билмаса, бу ҳақиқий зиддиятга олиб келиши мумкин, айниқса ишда. Ўз айбига иқрор бўлиш — бошқа бир инсоннинг кўзига қараб самимий узр сўраш — осон эмас. Бироқ иш жойида муаммоларни бартараф этиш учун узр сўраш қобилияти — зарур сифатлардан бири. Узр сўрар эканмиз, бу инсон билан муносабатлар ва унинг фикри — биз учун қадрли эканини билдирган бўламиз.
Шундай бўлса-да, бу мавзуга қўл уриб, узр сўрашнинг жуда қийинлигини англаб етдим. Кузатсам, кўпчилик чин дилдан узр сўрамайди ёки умуман сўрамайди. Шу боис муносабатларнинг дарз кетишига имкон яратиб беради.
Narrator 1 Шуни ёдда тутган ҳолда, узр сўрашнинг тўрт нотўғри усулини кўриб чиқамиз. Эҳтимол, сизнинг шахсий тажрибангизда ҳам бундай ҳолатлар учрагандир. 1. Қуруқ узр. «Узр сўрайман. Айтдим-ку, мени кечиринг». Қуруқ узр сўраш — бу кечирим сўрашнинг ҳеч қандай мазмунга эга бўлмаган шакли. Сиз узр сўрашга мажбур эканлигингизни биласиз, лекин шу қадар жаҳлингиз чиққанки, ўзингиздан ҳақиқий туйғуни сиқиб чиқара олмайсиз. Шу боис ҳеч қандай тушунтиришларсиз шунчаки расмий узр сўраб қўя қоласиз. Узрингиз йўналтирилган инсонга ҳам бу кундек аён. 2. Ҳаддан зиёд кўп сўзли узр. «Мени афв этинг! Ўзимни шу қадар ноқулай ҳис қиляпманки. Афсусдаман. Вазиятни қандай тўғирлашим мумкин? Ўзимни ҳеч қачон бундай ноқулай ҳис қилмагандим…». Назарий жиҳатдан қараганда узрларингиз хатони тўғирлаб, муносабатларни тиклашга йўналтирилган.
Narrator 2 Бироқ қайта-қайта узр сўраш билан нафақат мақсадингизга эриша олмайсиз, балки аксинча унинг тескариси бўлиши мумкин — қилган хатоингизга эмас, ўзингизга керагидан ортиқ эътибор қаратасиз. Узрингизни қабул қилаётган томон учун бундай усул турлича қабул қилиниши мумкин. Бир вариант — вазиятга мос келмайдиган даражада кўп ҳиссиёт берасиз. Кун тартиби нусхасини мажлис олдидан тарқатишни унутдингиз, дейлик, энди эса сал қолса, тиз чўкиб узр сўрашга тайёрсиз. Яна бир вариант — бир қилмиш учун қайта-қайта узр сўраш. Бундай хатти-ҳаракатларингиз билан бошқа одамни «ҳаммаси жойида» дейишга мажбур қилаётган бўласиз. Ҳар икки ҳолатда ҳам диққат марказида — ўзингиз! Аслида эса асосий эътибор хафа қилган инсонингизга қаратилиши керак.