3:14

Айбига иқрор бўлиш

MP3

Narrator1 Ассалому алайкум. Аввалги суҳбатларимизда айтганимиздек, виждонли одам айбини яшириб, муносабатларни тикламай юролмайди. Бунинг учун аввал айтиб ўтганимиздек, Айбини тан олиш ва чин дилдан узр сўраш керак бўлади. Чала узр сўраш айбига тўлиқ иқрор бўлмаганидан далолатдир. Баъзан сизнинг сўзларингиз керакли мақсадга етиб боради, лекин охиригача эмас. Афсусни тўғри ифодалаш масаласини ўрганувчиларнинг фикрича, узр сўраш уч асосий компонентдан иборат: вазият ёки воқеадаги айбни тан олиш, кечириш ҳақида сўраш, бу бошқа қайтарилмаслигига ваъда бериш. Чала узр сўраш буларнинг ҳаммасини қамраб олмайди. Масалан, сиз вазият учун жавобгарликни қисман ўз бўйнингизга олишингиз мумкин, лекин бу борада афсусланишингизни ифодаламайсиз ёки узр сўрамайсиз. Ёки бошқа киши қолган вазият борасида афсусда эканлигингизни билдирдингиз, лекин унда ўзингизни иштирокингизни тан олмадингиз.

Narrator2 Ҳар қайси ҳолатда ҳам узрларингиз тўлиқ эмас ва унинг самараси ҳам шунга мувофиқ бўлади. 4. Инкор қилиш. Баъзан сизнинг «мен»ингиз устун келади ёки шунчаки кечирим сўрашни истамайсиз. Эҳтимол, сизни ғазаб шу қадар қамраб оладики, узр сўрашнинг ўрнига ҳимояланиш позициясини тутасиз ёки барчасини инкор қила бошлайсиз. Ўз айбига иқрор бўлиш жуда қийин, баъзилар умр бўйи буни ўргана олишмайди. Бироқ сизнинг инкор этувчи позициянгиз қанчалик кучли бўлмасин, охир-оқибат у дарз кетган муносабатларни тикламайди, аксинча, вазиятни янада мураккаблаштиради. Тўғри узр сўраш учун сиз ўз ҳис-туйғуларингизни назорат қилишни ўрганишингиз керак, зарурат туғилса, ўзингизни бошқа одамнинг ўрнига қўйиб кўриб, вазиятга кўникишингизга тўғри келади. Сизни турли ҳиссиётлар қамраб олган вақтда бу осон бўлмайди, албатта.

Narrator1 Ҳис-туйғуларингизни назорат қила олмаслигингизни сезсангиз, яхшиси танаффус олинг. Тўғри узр сўраш учун биргина имкон бор, шунинг учун ундан муносиб фойдаланинг. Ўзингизни қўлга ололмаётган бўлсангиз, вазиятга бошқа одамнинг кўзлари билан қарашга ҳаракат қилиб кўринг. Уни тушунишга урининг ва бу, эҳтимол, охир-оқибат сизга чин дилдан узр сўрашга ёрдам берар. Бундай хатти-ҳаракатлар сизга нима учун кераклигини унутмаслик муҳим: чунки сиз у инсонга ва у билан ўртангиздаги муносабатларга бефарқ эмассиз. Узр сўраш одатда сиз томонингиздан ўзгаришга бўлган ваъдани талаб қилади. Агар бўлган воқеадан ҳақиқатда афсусда бўлсангиз, у ҳолда қулайлик зонасидан чиқиб, ўз устингизда ишлашингизга, такомиллашингизга тўғри келади. Агар сиз ўз қўл остингиздагиларни керакли ресурслар билан таъминламаган бўлсангиз, вазиятни тўғирлаш учун аниқ қарорлар қабул қилинг. 

Narrator 2 Бу сиз учун устувор вазифага айлансин. Шундай қилингки, янги амалингиз сизнинг кундалик жадвалингизнинг бир қисмига айлансин. Ҳатто кўпчилик олдида ўзгаришга ваъда беришингиз ҳам мумкин. Шу тариқа узр сўраш нафақат муносабатларни тиклайди, балки сизнинг шахс сифатида ўсишингизда қудратли кучга эга бўлади. Баъзи инсонлар умрининг охиригача “Кечиринг” дейишни ўргана олишмайди. Бу камчиликлари ўзларининг ҳам бошқаларнинг ҳам зиёнига ишлаши мумкин. Кенг тарқалган хатолардан холи бўлинг, «мен»ингизни бир чеккага суринг. Келажакдаги муваффақиятларингиз ва инсонлар билан муносабатингиз учун айбингизга иқрор бўлишни ўрганинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top