3:39

Ишонч ва фикр

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бошқариладиган ишонч ҳар қандай фикрни зўриқишдан титрашга мажбур қилади. Сиз ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб, руҳланган бўлсангиз, қўл етмас юксакликка кўтариласиз. Ишонч — барча ақлни қобилиятлар учун қўзғатувчидир. Агар у фикр билан бирлашса, унда деярли ибодатга титроқ ақл онг ости томонидан қуршаб олиниб, руҳий қистовгаўтказилади. Барча ижобий ҳис-туйғулар орасида энг кучлиси ишонч ва муҳаббат, шу билан бирга шаҳвоний туйғу ҳисобланади. Улар биргаликда ҳаракат қилиб, ҳажмий ўлчамлар эффектини яратади. Ана шунда ботиний онг қўшилиб, кутилган саволга жавоб бериш учун Олий ақлни қўзғайди. Фақат сизнинг фикрингизга монанд бўлган юксак тимсолларни илғаб ола билиш керак. Шундай қилиб, биз ўз-ўзини ишонтириш истакни моддийлаштиришда қанчалик улкан аҳамиятга эга эканлигини тушуниб олишдан иборат хулосага келамиз, айнан ишонч бор-йўқ ақлнинг ҳолатидир.

Narrator 2 Бу ҳолат ўз-ўзини ишонтиришнинг ботиний онгга бир неча бор таъсир этиши туфайли сунъий равишда рўй бериши мумкин. Мисол тариқасида мақсадни олайлик. Бу ҳақда мазкур китобда ўқийсиз, у истак импульсини моддий эквивалент — пулга айлантириш имкониятиии беради. Ўз-ўзини ишонтириш ва ботиний онг кўрсатмаларига амал қилиб, сиз нимаики орзу қилган бўлсангиз, ўзингизни шунга эга бўлишга ишонтирасиз. Бу «муваффақиятга ишониш” орзу-истакни моддийлаштириш режасини амалга оширгунга қадар сизнинг ботиний онгингизга аллақачон қўйилган бўлади. Ақл ҳолатида бўлган ишончни ўн уч қонун-қоида ёрдамида ривожлантириш мумкин, бу тамойилларни амалга ошириш тyфайли у тўла ҳолда онгли равишда такомиллашади. Онгли, такомиллашган ишонч туйғусининг ягона маълум бўлган усули уни онг остига, руҳоний қилганидек, «нуқиб» киритишдир. 

Narrator 1 Эҳтимол, бу фикр жиноят табиатига мурожаат қилганимизда, анча тушунарли бўлар эди. Машҳур криминалист шундай хулосага келган: агар инсон биринчи марта жиноят билан тўқнаш келса, у жирканади. Борди-ю, муайян вақт ўтиб, яна унга дуч келса, кўникади. Жиноят олами билан узоқ вақт мобайнида алоқада бўлиш инсонни жиноят билан заҳарлайди. Аммо ана шундай муваффақият билан, айтиш мумкинки, фикр импульси охир- оқибатда онгни заҳарлаб, у моддий эквивалент — пулни тасаввур этади. Шу муносабат билан қуйидаги формула устида мушоҳада юритишни маслаҳат бераман: барча фикрлар ҳиссиётлар даражасида намоён бўлиши мумкин, фақат битта шарт билаи: улар ишончга аралашиб, дарҳол моддийлашади. Ҳиссиётлар ёки тафаккурнинг тyйғу билан бошланиши — бу фикрларга ҳаётийлик бағишловчи, таъсирчан ва кучдан иборат омилдир.

Narrator 2 Ишонч, меҳр-оқибат ва шаҳвоний туйғу биргаликда шиддатли фикрларни янада ҳаётийроқ, ўз-ўзидан олингандан зиёдроқ қилади. Аммо чуқур онг остида унга эга бўлиш ва унга таъсир этиш фақат фикрлар билан ишонч эмас, балки ижобий ва салбий ҳиссиётлар билан ҳам йўғрилган бўлиши мумкин. Биз ботиний онг конструктив характердаги фикрларни моддийлаштиришга етиб келдик. Уни шу даражада деструктив тарзда муваффақият билан моддийлаштириш мумкин. Бу билан ғалати мўъжизани миллионлаб кишилар ўз тажрибаларидан билиб олиб, уни «омадсизлик» ёки «ўнгидан келмаслик» деб атадилар. Улар ўзларини қашшоқлик ва ташландиқ деб, шунга маҳкум бўлган, деб ҳисоблайдилар. Бундайларнинг назарида кандайдир куч щунга судрайди, улар бирор нарса қилолмай қоладилар. Ўз «бахтсизлик»ларини ижодий кашф этадилар, ўз кучларига ишончсизликлари ботиний онгга «уя қуриб», сўнг моддийлашади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top