3:22

Ўз-ўзига ишонч

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун сиз билан ўзимизга бўлган ишончни оширамиз. Кишиларни ўзига ва ўз имкониятларига нисбатан муносабатига қараб икки гуруҳга бўлиш мумкин: биринчи гуруҳ ўзига нисбатан ишончи юқори бўлса, иккинчи гуруҳга мансуб кишиларнинг ўзига нисбатан баҳоси паст бўлиб, бу уларга ҳаётда халақит беради. Агар кишининг ўзига нисбатан ишончи бўлмаса, масалан, янги ҳамкасб ёки раҳбар орттиришдан қўрқиб, ишини ўзгартиришга қўрқади. Бундай инсонлар ҳар қандай янгилик ва ўзгаришдан чўчийди. Бундай ҳолатда шуни англаб етиш лозимки, ҳеч ким сизга ўзингизга бўлган ишончни ҳадя этмайди. Ҳаётда омадга эришиш учун ва юқоридаги сифатларга эга бўлиш учун ўзингиз ҳаракат қилишингиз лозим.

– Бунинг учун ҳар тонг уйдан ажойиб кўринишда чиқишдан бошланг. Албатта бу муайян вақт ва ҳаракатни талаб этади, бироқ натижа шунга арзийди.

Narrator 2 – Жисмоний камчиликларингизга урғу берманг. Тажрибалар шуни кўрсатадики, сизни қуршаб турган аксарият одамлар бундай камчиликларни умуман пайқамайди ёки уларнинг борлигидан бехабар бўлади. Сиз улар ҳақида қанчалик кам ўйласангиз, ўзингизга нисбатан ишончингиз шунча ортади. Агар сиз камчиликларни яширишга ҳаддан ортиқ ҳаракат қилсангиз, уларнинг мавжудлигини аксинча бўрттириб юборасиз. Кўпчилик одамларга эгоцентризм хос бўлганлиги туфайли улар жуда кам ҳолатларда сизнинг камчиликларингизга эътибор қаратади. – Бошқаларга нисбатан танқидий муносабатда бўлманг. Агар сиз доим атрофдагиларни танқид қилишга ўрганиб қолган бўлсангиз ва бу одатга айланган бўлса, бундан тезроқ қутулишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда ўзингизни ҳам танқид учун ажойиб нишон, деб ҳисоблай бошлайсиз. Бу эса сизга ишонч бағишламайди.

Narrator 1 Бундан ташқари, одамлар уларни тингловчиларни хуш кўради. Кишиларни ўзингизга қаратиш учун уларни диққат билан тингланг, шунда улар сиздан миннатдор бўлади. – Самимий бўлишга ҳаракат қилинг. Совуқ ва тебса-тебранмас одамлар кишиларни ўзидан узоқлаштиради. Баъзан тортинчоқлик ҳам кишини серзарда қилиб қўйиши мумкин. Балки, бу тортинчоқликни енгишнинг ягона усулидир. Айнан шундай феъл-атворни кўпчилик ўсмирларда кузатиш мумкин. Ўзингизга бўлган ишончни оширишнинг бу усулидан фойдаланишни тавсия қилмаймиз. Барчага бирдек ёқишга ва бошқаларнинг қарашларига мослашишга уринманг. Ҳатто энг машҳур актёрлар ҳам ҳаммага бирдек ёқавермайди. Шуни ёдда тутингки, ўзини энг яхши нарсаларга муносиб кўрмаган инсон энг катта хатога йўл қўяди.

Narrator 2 Ўзига ишончи бор инсонларга кўпчилик ҳавас билан қарайди. Улар доим бошқалардан ажралиб туради. Айниқса бундай аёлларнинг тик қомати, ишончли ҳаракатлари уларга янада жозиба ва хушбичимлик бағишлайди. Жамиятда кўпчилик бундай аёллар билан ҳамсуҳбат бўлишга интилади ва уларга ўхшашга ҳаракат қилади. Ўзига ишонадиган аёлларда қуйидаги учта хислат мужассамлашган бўлади: Мукаммал парвариш қилинган ташқи кўриниш. Ўз фикрларини тўғри ифодалай олиш. Мулоқот жараёнидаги ўзига хослик. Инсонда ўзига бўлган ишончини шакллантиришда энг муҳим жиҳат бу мукаммал ташқи кўринишдир. Ўзига ишонадиган кишилар одамлар билан муомала қилишда ўз хатти-ҳаракатлари, сўзларни ифодалаши ва гап қурилишини назорат қилади. Сўзлашув чоғида қуйидагилар муҳим саналади: тўғри нигоҳ; юз ифодаси; гавдани тик тутиш; хатти-ҳаракатлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top