3:39

Стресснинг инсон организмига таъсири

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадрдонлар, биз яшаётган даврни стресларга тўла дейиш мумкин. Стресс — ҳаётда яшовчи деярли ҳар бир инсонга ҳамроҳлик қилувчи йўлдошдир. Доимо тушкун кайфият нафақат сизнинг барча ҳаётий кўрсаткичларингизни пасайтиради: у том маънода танангизни тириклайин ёндиради. Бундан ташқари, кўплаб инсонлар аста-секин бу доимий кун тартибига кўника бошлайди. Унинг натижасида келиб чиқувчи муаммолар таблеткалар орқали, ёмон кайфият эса ширинлик ва спиртли ичимликлар ичиш билан унутилади. Оқибатда, муаммо аксинча тобора чуқурлашади. Стресс чоғида организмда айнан нималар содир бўлишини биласизми? Улар билан танишгач, ҳаёт тарзингизни тўғри йўлга қўйишга муваффақ бўларсиз.  Узоқ давом этувчи стресс иммунитетни ўлдиради. Пайдо бўлган инфекцияларга қарши тезкор таъсир кўрсатишга йўналтирилган тизим шусиз ҳам доимо ҳужумкор фаолликда бўлади.

Narrator 2 Натижа, албатта, фойдасиз. Инфекция қўзғатувчилар эса бу даврда ўзини эркин ҳис этади: айнан шу сабаб стрессли вазиятларда кўплаб ёқимсиз касалликлар орттириб олинади. Шундай экан, ҳаддан зиёд тўлқинлашиш ва ракнинг пайдо бўлиш эҳтимолининг асл моҳияти «реал воқеаларга» асосланган. Бу ҳақда келаси сафар беҳудага асабийлашишдан аввал ўйлашга ҳаракат қилинг. Тахикардия ва шошиб нафас олиш — Организм ҳимоя тизими чинакам хавфдан қутқариш учун муҳим функцияларга боғланишни таъминлайди. Бироқ миямиз ҳаёлот билан реалликни ажратишга қодир эмас: тахикардия исталган хавф аломатида пайдо бўлиши мумкин. Бундай режим юракни ишдан чиқаради ва унга боғлиқ бўлган касалликларнинг сони ортишига сабаб бўлади. Ошқозоннинг ишдан чиқиши -Хавфли тўқнашувларда барча ресурслар инсонни ўша заҳоти қутқарувчи функцияларга қаратилади.

Narrator 1 Тананинг қолган барча жараёнлари секинлашади ёки бутунлай тўхтаб қолади.  Ошқозон эса жуда ҳам «ақлли» стрессга қарши тизим бўлиб, бир лаҳзалик ҳимоя учун ўз фаолиятини тўхтатади. Бунда эса ошқозоннинг доимий ишдан чиқиши, кўнгил айниши, айрим маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, оқибатда, ошқозон яраси ва гастритни келтириб чиқаради. Қон босимининг ортиши -Организмнинг яна бир ҳимоя тизими: қон босимининг ошиши. Қон босими кўрсаткичлари узлуксиз қизил чизиқдан ўтиб кетиши яхшиликка олиб келмайди. Вақт ўтиши билан артериаль тошмалар пайдо бўла бошлайди, уларнинг йиғилиши атеросклерозга олиб келади. Касаллик ўлим хавфини олиб келмаса-да, бироқ инсон организмига фақат салбий таъсир кўрсатади.  Доимий бош оғриғи — Кўп инсонлар, айниқса, идора ходимлари доимий бош оғриқларини дорилар билан босишга одатланишган.

Narrator 2 Бу эса фақат аломатларни йўқ қилади, муаммони эмас. Гап шундаки, стресс вақтида мушаклар жуда ҳам таранглашади. Бўйин қон томирлари қисилади, мушак спазмлари пайдо бўлади. Мия етарли миқдорда қон ва кислород олишдан тўхтайди. Бу эса хавфли вазиятларда бир лаҳзали қарорлар учун мутлақо зарарли эмас, бироқ узоқ умр кечиришда ўзининг салбий оқибатларини намоён қилади. Стресс гармони — Хавфли ҳолат пайдо бўлгандан бир неча сония ўтгач, организм ҳаддан ортиқ миқдордаги норэпинефрин ва  адреналин гармонларини ишлаб чиқара бошлайди. Кейин, саҳнада «стресс гармони» деб аталувчи кортизол пайдо бўлади. У организмнинг тўғри ишлашида катта аҳамиятга эга.  Қон ичида шакар ҳосил қилиб, адреналин даражаси камайганда бутун танани тартибга солади. Албатта, агарда сўз хавфга тезкор таъсир кўрсатиш ҳақида бўлса. Бироқ узоқ давом этувчи стресс ҳолатида мутлақо зарарлидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top