3:49

Ишонч ва фикр 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бу ерда яна шуни таъкидлаш жоизки сиз ҳар қандай истакни, агар у ботиний онгни эгалласа, шу тарзда амалга оширишингиз мумкин. Бу табиий ҳолда кутиш ёки ишонч ҳолати, шунингдек, мўъжизавий эврилиш ҳақиқатан ҳам рўй беради. Сизнинг ишончингиз ёки шунчаки оддий ишониш ботиний онг фаолияти учун шарт бўлган омилдир, агар сиз унга ўз-ўзини ишонтириш вазифасини берсангиз, шундай бўдади. Мен айнан ана шу тарзда ўғлимнинг ботиний онгини «алдадим». Ана шундай «ўз-ўзини алдаш», айниқса моддий ҳисобланади, агар сиз ўша моддий буюмларга эгалик қилсангиз, уларга ботиний онг шунчалик муҳтож бўлади. Ботиний онг ўзининг жисмоний эквиваленти барча қулай амалий воситалар ёрдамида, қандай тарзда бўлмасин, қайта ташкил этилади. Юқорида баён этилганларга таяниб, сиз амалиёт, хато ва синовлар усули билан ишончга ботиний онг берган кўрсатмалар асосида аралашишингиз мумкин.

Narrator 2 Такомиллашув кейин рўй беради. У кўрсатмаларни ўқиш билан ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Ана шунга мувофиқ, сиз ижобий ҳиссиётларни рағбатлантиришингиз зарур, токи улар онгингизни, ботиний онгингизни эгаллайдиган. силлиқлайдиган, йўқни киритадиган бўлсин, акс ҳолда у салбий аҳамият касб этади. Ижобий сифатларни ўзида жамлаган онг худди уй томи каби ўз ишончи устига ҳомийлик қилиб, уни кўриқлайди. Бундай ҳолда ботиний онгига шундай кўрсатмалар берадики, унинг охиргисини қабул қилиш ва қайта ишлаш мумкин. Асрлар давомида коҳинлар диндан инсониятни ишонишга ундаб, у ёки бу ақидага эътиқод қўйишни таъкидлаб келганлар, аммо одамларга бу ишончни қандай эгаллаш мумкинлигини айтиб бера олмаганлар. Шу билан бирга ҳеч ким ҳеч қачон фикрини қуйидагича таърифламаган: «Ишонч-онгнинг шундай ҳолатики, у ўз-ўзини ишонтириш орқали рўёбга чиқиши мумкин».

Narrator 1 Ҳар қандай киши тушунадиган тилда маълум тамойилларни умумлаштириб, ишонч ҳатто йўқ деб тасаввур этилган жойда ҳам такомиллашуви мумкин. Ишонинг: ишонч — чексизликдир. Ишонч — «абадият эликсири», у фикрлар шиддатига ҳаётий куч ва таъсирчанлик бағишлайди. Ишонч, бу-бойлик тўплаш учун таянч нуқтадир! Ишонч, бу — «мўжизалар» ва барча сир- асрорлар асоси бўлиб фан қоидалари асосида кашф этилиши мумкин. Ишонч — омадсизликдан халос бўлишнинг ягона дориси! Ишонч, бу — «кимёвий элемент» бўлиб, ибодат билан бирлашган ҳолда, олий Ақл билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатади. Ишончдан ягона воситачи сифатида олий Ақл билан космик кучлар ёрдамида фойдаланиш мумкин. Буларнинг барини осон ва оддий тарзда исботлаш мумкин. Ва исботлар ўз-ўзини ишонтириш тамойиллари сари борар экан, биз диққат-эътиборимизни ана шу муаммо атрофида жамлаймиз.

Narrator 2 Энди ўз-ўзини бундай ишонтиришнинг нима эканлиги, ундан фойдаланишни қандай ўрганиш кераклигини баён этамиз. Ҳаммага маълумки, бир нарсани кўп марта такрорлайверсанг, ишона бошлайсан. Ҳатто ёлғон ҳам бот-бот такрорлангач, худди сўнгги ҳақиқат каби қабул қилинади. Бунинг устига унга ишониш мумкин. Ҳар бир одамда, у мавжуд экан, унинг онгидан у ёки бу фикр ўрин олар экан, ана шу жиҳатдан хукмрон, яъни ўз амрини ўтказувчи фикрлар мавжуд бўлади. Тўғри, улар бизни забт этишига ўзимиз йўл қўйиб берганимиз учун шундай ҳолга келади. Одамзод берилиб кетадиган фикрга қониқиш билан ёндашса, уни рағбатлантириб, қандайдир ҳис-туйғулардан қалқиб чиқади, у ундовчи кучга, унинг бутун ҳаракатини бошқарувчи ҳамда назорат қилувчи кучга айланади. Фикр қандайдир тўлқинлантирувчи ҳис-туйғу билан бирлашиб, ўзига хос «магнетизм«га айланиб, қариндош фикрларни ўзига «тортади».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top